Режиссёр Қамариддин Ортиқов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
05:14 / 11.08.2023 593 0

Oyina.uz портали 100 кун мобайнида ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини бериб боради.

Лойиҳанинг 32-куни Қамариддин Ортиқов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

1. Жером Селинжер, “Жавдазордаги халоскор” романи ва ҳикоялари
2. Эрих Мария Ремарк, “Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ” романи
3. Эрнест Хемингуэй “Чол ва денгиз” асари
4. Габриэл Гарция Маркес романлари
5.  Ҳерман Ҳессе асарлари
6. Салмон Рушдий, “Ярим тун фарзандлари” романи
7. Орхан Помук, “Менинг исмим – қирмизи” романи
8. Гузел Яхина, “Зулайҳо кўзларини очади” романи
9. Людмила Улиская “Даниел Штайн, таржимон” асари
10. Жек Лондон, “Мартин Иден” романи.

Қамариддин Ортиқов 1950 йили Тошкент шаҳрида туғилган. А.Н.Островский номидаги Тошкент театр ва санъат институтининг театршунослик йўналишини тамомлаган. 1982–1985 йилларда Луначарский номидаги Россия театр санъати институти аспиранти бўлган.

Драматург,  режиссёр Қамариддин Ортиқов “Баҳодир Йўлдошев”, “Бернора Қориева”, “Қизлархон Дўстмуҳаммедова” ва “Баҳодир Зокиров” каби теленамойишлар муаллифи.

“Ой соати” номли китоби муаллифи, “Тасвирий имзо” номли галерея уйи асосчиси. Айни вақтда “Шамс-и-Қамар” театр-студияси раҳбари.

Оyina.uzни Телеграмда ўқинг!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси

Адабиёт

12:12 / 03.12.2024 0 25
Буюкларнинг “майдалик”лари





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 10785
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//