Oyina.uz портали 100 кун мобайнида ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини бериб боради.
Лойиҳанинг 31 куни Рустамбек Шамсутдинов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:
1. Қуръони Карим
2. Абу Наср Фаробий, "Фозил кишилар шаҳри" асари
3. Беруний, "Қадимги ҳалқлардан қолган ёдгорликлар" китоби
4. Чўлпон, "Кеча ва кундуз" романи
5. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, "Бахтиёр оила" асари
6. Заҳириддин Муҳаммад Бобур, "Бобурнома" асари
7. Боймирза Ҳайит, "Босмачилар. Туркистон миллий кураши тарихи" асари
8. Нуриддин Муҳиддинов, "Кремлда ўтган йилларим" китоби
9. Жамол Камол, "Сайланма"
10. Питер Ҳопкрик, “Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви” асари.
Рустамбек Шамсутдинов 1939 йили Андижон шаҳрида туғилган. СамДУ тарих факультети битирувчиси, тарих фанлари доктори, профессор, Марказий Осиё фан, маданият ва санъат академияси академиги. Айни дамда Андижон давлат университети Ўзбекистон тарихи кафедраси профессори, Андижон давлат университети тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи директори.
2001 йил Россия империяси ва Совет давлатининг ватанимизда амалга оширган қатағон сиёсати тарихини ўрганувчи “Мерос” илмий-амалий халқаро жамоат фондига асос солган. Қирғизистон, Қозоғистон. Россия, Озарбайжон, Украина, Тожикистон, Ҳиндистон, Миср, Германия, Япония, Покистон, Афғонистон, Австралия, АҚШ ва бошқа кўплаб давлатларда бўлиб юртимиз тарихига оид кўплаб архив ҳужжатлари ва манбаларни олиб келган.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1991), “Меҳнат шуҳрати” ордени (2019), Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони (2022) билан тақдирланган.
Маънавият
Адабиёт
Маънавият
Таълим-тарбия
Санъат
Адабиёт
Таълим-тарбия
Дин
Тарих
Ватандош
Жараён
Санъат
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ