Тадбиркор Фируз Аллаев “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
23:08 / 08.08.2023 540 0

Oyina.uz портали 100 кун мобайнида ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини бериб боради.

 

Лойиҳанинг 30-куни тадбиркор Фируз Аллаев “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

1. Уолтер Айзексон, “Код Бузар. Женнифер Даудна, ген таҳрирлаш ва инсоният келажаги” асари

2. Чарлз Уилан, “Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси” асари

3. Питер Тил, Блейк Мастерс, “Нолдан бирга. Стартаплар ҳақида қайдлар ёхуд келажакни қандай қуриш мумкин? китоби

4. Дарон Ажемўғли, Жеймс А. Робинсон, “Мамлакатлар таназзули сабаблари: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари” асари

5. Питер Ҳопкирк, “Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви” китоби

6. Ҳанс Рослинг, "Фактфулнесс" (Асослилик) китоби

7. Клаус Шваб, “Тўртинчи саноат инқилоби” асари

8. Теодор Драйзер, “Сармоядор” романи

9. Рей Бредбери, “Фаренгейт бўйича 451º” романи

10. Олдос Ҳаксли, “Ажиб янги дунё” асари.

 

Фируз Аллаев 1989 йили Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида туғилган. ЎзДЖТУ ва Франциянинг сиёсий тадқиқотлар институти халқаро сиёсий муносабатлар факультетини тамомлаган.

 

2014 йили электрон тижорат соҳасида ўз бизнесига асос солган. Айни пайтда Ўзбекистондаги энг машҳур “Аsaxiy.uz интернет-дўкони ва Asaxiy books лойиҳаси асосчиси. “Китобхонликни ривожлантиришдаги ташаббуси учун” Tahsin мукофоти билан тақдирланган.

Oyina.uzни Телеграмда ўқинг!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси