Шоир, таржимон Азиз Саид «Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб» тавсия қилади


Сақлаш
21:07 / 28.07.2023 472 0

Oyina.uz портали 100 кун мобайнида ўзбекнинг 100 зиёлисидан «ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ» тавсиясини бериб боради.

 

Лойиҳанинг 22-куни шоир, таржимон Азиз Саид «Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб» тавсия қилади:

 

1. Қуръони карим

2. Жалолиддин Румий “Маънавий маснавий” асари

3. Алишер Навоий “Хамса” асари

4. “Минг бир кеча” эртаклари

5. “Гўрўғли” ва бошқа достонлар

6. Ҳомер, “Илиада” достони

7. Достоевский “Жиноят ва жазо” романи

8. Нозим Ҳикмат “Инсон манзаралари” асари

9. Абдулла Қодирий “Ўткан кунлар” романи

10. Абдулла Орипов, “Юзма-юз” шеърий тўплами.

 

Азиз Саид 1961 йил туғилган. “Чилтор”, “Дили қани Бедилнинг”, “Ғойибдан дўст билан суҳбатлар”, “Фурсат дарвозаси”, “Вақт манзили” номли шеърий китоблар муаллифи. У. Уитменнинг “Майса япроқлари”, Н. Ҳикматнинг “Юсуф ва Зулайҳо”, Б. Брехтнинг “Театр ва реализм”, Пауло Коэлонинг “Алкимёгар” асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

 

“Дўстлик” ордени билан тақдирланган (2021). Айни вақтда “Шарқ юлдузи” журнали бош муҳаррир ўринбосари.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси