Режиссёр Шокир Холиқов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
01:07 / 25.07.2023 453 0

Oyina.uz портали 100 кун мобайнида ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини бериб боради.

 

Лойиҳанинг 18-куни режиссёр Шокир Холиқов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

1. Қуръони карим

2. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, “Ҳадис ва ҳаёт” тўлиқ тўплами

3. Тoлстой, “Иқрорнома” асари

4. Чингиз Айтматов, “Асрга татигулик кун” романи

5. Достоевский, “Жиноят ва жазо” романи

6. Экзюпери, “Кичкина шаҳзода” асари

7. Жалолиддин Румий, “Ичиндаги ичиндадир" асари

8. Кнут Гамсун, “Очлик” романи

9. Ремарк, “Уч оғайни” романи

10. Эрнест Ҳеменгуэй, “Чол ва денгиз” асари.

 

Шокир Холиқов 1992 йили Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида туғилган. А тоифадаги Халқаро кинофестиваллар иштирокчиси ва ғолиби. (2016-2023) Дунёнинг турли мамлакатларида ўтказилган юздан ортиқ фестиваль иштирокчиси ва қирқдан ортиқ турли номинациялар бўйича ғолиби. (2016-2023)

 

Шокир Холиқов “Бизни тушунишмайди”, “Дилемма”, “Чой”,  “Месси” қисқа метражли фильмлари, “Дунё вирус инсон табиат” “Баҳорсиз умр” қисқа метражли ҳужжатли фильми,  “Қиз ва Булут” қисқа метражли анимацион фильми ва “Якшанба” бадиий фильмлари сценаристи ва режиссёри.

 

Режиссёрнинг “Чой” фильми Франциянинг Канн шаҳридаги “Entr'2 Marches” фестивалида “Гран-при”(2019) мукофатини қўлга киритган.

 

“Месси”  қисқа метражли бадиий фильми эса Қозоғистонда ўтказилган "48 hour film race” халқаро кинофестивалида “Энг яхши фильм” номинацияси ғолиби, Америка New York Film Academyда ўқиш учун йўлланма ва “Энг яхши драма” мукофотлари соҳиби. (2021)

 

“Қиз ва булут”  Қисқа метражли анимацион фильми Япониядаги "21- DigiCon 6 Asia” кинофестивалида “Минтақанинг олтин фильми” ва “Фестивалнинг олтин фильми” мукофотларини қўлга киритган.(2021)

 

“Якшанба” фильми Хитойда бўлиб ўтадиган А тоифадаги  "Shanghai International film festival”да Осиёнинг янги талантлари йўналишида “Энг яхши фильм” дея топилиб фестивалнинг олий мукофоти “Олтин кубок” билан тақдирланган.(2023)

 

Oyinauzни Телеграмда ўқинг!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси