Журналист, ношир Санжар Назар “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
22:07 / 21.07.2023 421 0

Oyina.uz портали 100 кун мобайнида ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини бериб боради.

 

Лойиҳанинг 15-куни журналист, ношир Санжар Назар “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

1. Қуръони карим тафсири;

2. Имом Бухорий, “Саҳиҳи Бухорий” асари;

3.  Жонатан Свифт, “Гулливернинг саёҳатлари” романи;

4.  Антуан де Сент-Экзюпери, “Кичкина шаҳзода” асари;

5.  Алишер Навоий, “Хамса” асари;

6.  Хорхе Луис Борхес, “Бобил кутубхонаси” асари;

7.  Хулио Кортасар ҳикоялари;

8.  Ҳарпер Ли, “Мазахчини ўлдириш” асари;

9.  Жорж Оруелл, “1984” романи;

10.  Марсель Пруст, “Йўқотилган вақтни қидириб” романи.

 

Санжар Назар (Санжар Назаров) 1974 йил 21 мартда Қашқадарё вилоятида туғилган. 2004 йилда жаҳон тафаккури дурдоналари ўзбек тилига ўгириш ва нашр этишга йўналтирилаган “Ёки ижодий гуруҳи” лойиҳасига (Лойиҳа доирасида 20 га яқин дурдона асарлар ўзбек тилига таржима қилинди), 2007 йилда “Академнашр” нашриётига асос солди. 2015 йилда ўзбек тилидаги илк болалар учун илмий-интеллектуал журнал – “Жажжи академик” журналини таъсис этди. Ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Излам” лойиҳаси муаллифи.

 

Oyina.uz'ни Телеграмда ўқинг!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси