Режиссёр Зулфиқор Мусоқов «Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб» тавсия қилади


Сақлаш
00:07 / 19.07.2023 457 0

Oyina.uz портали 100 кун мобайнида ўзбекнинг 100 зиёлисидан «ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ» тавсиясини бериб бормоқда.

 

Лойиҳанинг 12-куни режиссёр, сценарист Зулфиқор Мусоқов «Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб» тавсия қилади:

 

1. Чингиз Айтматов, «Асрга татигулик кун» асари

2. Габриел Гарcиа Маркес, «Ёлғизликнинг юз йили» романи

3. Антон Чехов асарлари

4. Сергей Довлатов, «Компромисс» асари

5. Варлам Шаламов, «Колима дафтари» романи

6. Эдгар Доктороу, «Ректайм» романи

7. Михаил Булгаков, «Уста ва Маргарита» асари

8. Михаил Шолохов, «Тинч Дон» романи

9. Эркин Аъзам, «Анойининг жайдари олмаси» ҳикояси

10. Николай Гогол асарлари.

 

Зулфиқор Мусоқов 1958 йили Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳрида туғилган. «Абдуллажон», «Яратганга шукур», «Кичкина табиб», «Ойижон», «Осмондаги болалар – 1-2-3», «Ватан», «Қўрғошин», «Бомба», «Қовун», «Хазонрезги», «Новда», «Дадам бетоб» каби фильмлари билан ном қозонган.

 

«Меҳнат шуҳрати» ордени (2003) ва «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби» (2006) унвонига сазовор бўлган.

 

 

Oyina.uzни Телеграмда ўқинг!

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси