Oyina.uz портали 100 кун мобайнида ўзбекнинг 100 зиёлисидан «ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ» тавсиясини бериб боради.
Лойиҳанинг 10-куни Ўзбекча Википедия админстратори Нодир Атаев «Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб» тавсия қилади:
1. Жорж Оруэлл, “1984” романи
2. Мигел де Сервантес, “Дон Кихот саргузаштлари” романи
3. Жонатан Свифт, “Гулливернинг саёҳатлари” асари
4. Шекспир, “Ҳамлет” трагедияси
5. Мортимер Адлер, “Китоблар қандай ўқилади” асари
6. Виктор Франкл, “Ҳаётдан маъно излаб” (Man's Search for Meaning) асари
7. Эркин Воҳидов, “Сайланма”
8. Чинуа Ачебе, “Вайроналик шундай бошланди…” романи
9. Абдулла Орипов, “Йиллар армони” шеърий тўплами
10. Марк Аврелий, “Ўйлар” фалсафий асари.
Нодир Атаев 1988 йили Қирғизистоннинг Сулукта шаҳрида ўзбек оиласида туғилган. Канададаги Куинс университети ривожланиш социологияси факультети докторанти. Ўзбекча Википедиянинг асосий администраторларидан бири. Ўзбек тилида сўзлашувчи викимедиачилар гуруҳи асосчиси. Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда йўлга қўйилган “Wikistipendiya” лойиҳаси концепцияси тузувчиларидан бири.
Тарих
Жараён
Тарих
Жараён
Адабиёт
Маънавият
Таълим-тарбия
Дин
Тарих
Ватандош
Жараён
Санъат
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ