«Оливия Киттеридж»: Асар ҳақида «Энг креатив ревью»


Сақлаш
18:17 / 02.05.2023 736 0

Яқинда Twitter ўзбек сегметида катта айдиторияга эга, адабиёт, санъат, ижтимоий мавзуларда қизғин баҳслар, суҳбатлар ташкил этиб борувчи «BookClubUz» лойиҳаси энг креатив китоб ревьюси учун махсус танлов ташкил этди. Танлов шартига кўра, иштирокчилар ўзлари севиб ўқиган китоб ҳақида ревью қолдиради, блог админлари танловга юборилган 40 дан ортиқ ишларнинг ҳар бирини ўқиб ғолибни аниқлади. Танловда 20 ёшли Дилнавоз Эшмуратова томонидан Элизабет Строут қаламига мансуб, 2008 йилда халқаро Пулицер мукофотига сазовор бўлган «Оливия Киттеридж» китоби ҳақида ёзилган ревью эътироф этилди ва иштирокчилар орасида ғолибликка муносиб деб топилди. Oyina.uz портали «BookClubUz» лойиҳасининг ижтимоий тармоқларда китобхонликни тарғиб этишдаги меҳнатлари учун миннатдорлик билдиради ҳамда ғолиб дея топилган ревьюни муаллиф рухсати билан таҳрирсиз чоп этади.

 

Паттий ва Кевин

 

Китоб ўқиганда қандай ўқиймиз? Нима учун ўқиймиз? Китоб ўқийсан. Баъзида воқеалар ривожи билан яшайсан, баъзида ўзингга яқин бир ҳолат акс этган парча сени умуман тарк этмайди, баъзида ўз ҳаётинг билан, атрофинг билан солиштирасан, яна, баъзида китобни ёзилиши, услубини кўпроқ кузатаётганга ўхшаб туюласан, баъзида давом эттиргинг келмайди ва яна бир қанча «баъзида»лар. Бир китоб бу ҳисларнинг фақат бирини, бир нечтасини ва ўзида ҳаммасини уйғотиши мумкин. Фақат мувозанат ҳар хил бўлади.

 

Оливия Киттеридж. Менда навбатма-навбат ҳаммасини ҳис қилишимга ундади, мажбурлади. Ҳар доим китоб ўқисам, фильм кўрсам, қўшиқ эшитсам, осмонга қарасам, нафас олсам, нимаики қилмай, ўйлайман: булар барчаси бир ойна, ҳа, ҳа бир ойна. Сенда бу хислатларни уйғотяпди, сенда. Чунки сен сенсан. Китоб ўқиганда одам ўзи билганларини, ёки билган ҳолда билишини билмаганларини кўради, англайди, шу қаҳрамонлар, воқеалар воситасида ўзини яна бир бора танийди. Масалан, нима учун китобни ташлагим келди? Чунки, у менда мен умуман чарчаган, тўйиб кетган мавзуларни ёритиб, менга таъсир қилгани учун. Нима учун ўқишда давом этдим? Чунки, у менда ҳар доим хоҳлаганимни эмас, керак бўлганини ҳам қилишим кераклигини кўрсатди.

 

Оливия Киттеридж. Мени нафақат ўтмишимни, ҳозиримни ўйлашга, балки келажагимгача олиб борди. Бошида саналган ҳолатларда бирин-кетин, баъзида бир вақтнинг ўзида ҳеч нарса, чарчоқ, тўйиш, асабийлашиш, ҳеч нарса, ҳавас, хурсанд бўлиш, хафа бўлиш, афсус, қабул қилиш, интилиш, қўрқув, истакларни қўзғатди. Оливия Киттеридж.

 

«Шу-шу»

 

Китобни бошлаганимда дарров қизиқиб кетмадим. Ўқидим, ўқиб кетавердим. Дедимки: ҳоооп, эр, хотин, бола, қўшнилар. Шу-шу, ҳар доимги ҳаёт. Лекин гап нима ёзилишидамас, уни қандай ёзилишидамасми? Майда деталларгача тасвирлангани, ора-орада ўтмишга қайтилгани, эслангани менга жуда ёқди. Аммо очиқ айтаман, менга бундай услубда ёзилганлар умуман ёқмайди. Кичик ҳикоялардан иборат романдек. Сўрадим ўзимдан, «Қанақасига китобнинг номи Оливия Киттеридж, а?» Аммо кейин, кейин... Асар шу кичик ҳикоялар билан, унинг ўзининг «иштирок этмаган» ҳикоялар билан бош қаҳрамонни бизга кўрсатади. Зўрмасми? Савол, бошқа қаҳрамон ким? Жавоб, бош қаҳрамон — Оливия, кекса аёл, кулмайди, йиғламайди, яхши гапирмайди, ҳеч нарсани ёқтирмайди, яхши кўрмайди. Шундайми? Ҳа, ҳаа, ҳмм, йўқ, йўқ, асло йўқ.

 

Ариқлаб, овқат емаётган Нина, сувга тушиб кетган Паттий, дарсдаги гап, одам ўлдирмоқчи бўлган бегуноҳ Мареле, ерда ётган Жаcк...

 

Қаҳрамон мураккаб. Унинг бизга кўрсатилиши ҳам мураккаб. Аста-секинлик билан уни таниб борамиз, уни тушунамиз. Шунинг учун дастлаб у бизга бошқача кўриниши мумкин. Аммо бошида у бизга ёқимсизроқ туюлиши табиий. Мисол учун, Ҳенрий билан саҳналарини ўқиганимда, худди Жанй билан Бобга ўхшаб, қанақа қилиб унга чидайди дедим.

 

Савол, бош қаҳрамон ким?

 

Жавоб, бошқа қаҳрамон мураккаб, лекин оддий бир инсон, аёл, ўқитувчи.

 

У хурсанд бўлади, у хафа бўлади, йиғлайди (Жимнинг ўлиши).

У ҳаётига ранг-баранглик ҳам қўшади (Уйларини ўзлари қуришгани).

Хато қилади, қийнайди, ҳаммамиздек (Ўғли билан муносабатлари).

У севолади, севади. Лекин буни ҳар доим ҳам кўрсатолмайди. Аммо четдан қараганда. Аслида, бу унинг тили, меҳрини кўрсатиши шундай (Ҳенрий ётиб қолгандан сўнг, ҳар куни уни кўргани бориши, у билан гаплашиши. Кимдир баҳслашиши мумкиндир Оливия буни кўпроқ ёлғизлигидан қилди деб, лекин йўқ. Агар шундай бўлган тақдирда, унга энди ўлишинг мумкин, мен ёнингдаман демасди).

У бефарқмас, у ўйлайди. Нафақат ўйлайди, балки амалда ҳам хайрихоҳлигини кўрсатади (Ҳенрий Т. ўлганини эшитгандаги овози, Денисни ёқтирмаслиги мумкиндир балким, бироқ бу унинг азобланишини кўришига тўсқинлик қилолмайди. Ёки Нина билан саҳнаси, оҳ!).

Тепада бу услуб китобларни ёқтирмаслигимни айтдим. Яхши китоб шундайки, сенга ёқмаса ҳам сени ўқишга ундай олади, сенга бу кераклигини кўрсатиб беролади.

 

Шундайми?

 

Воқеаларни кузатиб бевосита ўз ҳаётимга таққослай бошладим. Аям, дадам, опа, ака, хола, тоға, дугона, қўшним, таниш, ҳеч ким. Травмаларим, оила, ўқиш, хотиралар. Ҳаёт. Қаҳрамонларга қараб, шу ёшга етсам шундай бўладими дедим. Зерикаманми, ёлғизликдан ҳозиргидек завқ олмайманми, фарзандим мени ёмон кўрадими, турмуш ўртоғимга чидай олмайманми? Бир онга қўрқдим. Тинчландим. Кейин аямга қарадим. Дадамга, ҳаммага қарадим.

 

Бу китоб кўп нарсалар ҳақида, лекин менга энг катта таъсири катталар билан боғлиқ. Ҳа, катталар билан, ўзим йигирма ёшман. Ўрта ёшлилар ҳақида фикрим ўзимдан эмас, атрофимдагилардан келиб чиққан. Бу китоб менга атрофимдаги кекса яқинларимни тушунишимга, уларни англашимга, ҳамма нарса, ҳар доим кўринганидек эмаслигига, уларнинг менга муносабатини бошқа нуқталардан сўроқлашимга, уларни қабул қилиб, севишимга ундади. Оливиянинг Нью-Йоркда кийимидаги доғга муносабати яққол мисол. Табиий равишда, мен бундай нарсаларга ҳаётимда эътибор бермасман, бироқ менинг онам ҳам балки Оливияга ўхшаб бундан хафа бўларди.

 

Шунақа...

 

Хулоса, ҳар бир инсон мураккаб, ўзгача, уларни тушуниш учун уларга ўзингдан эмас, улардан келиб чиқиб қараш керак. Ҳамма инсон бир-бирига боғлиқ. Одам ҳар доим ўзидан кейин нимадир қолдиради, бир сўзи ҳам нимадирга сабаб бўлади. Зеро, Оливиянинг гаплари эмасмиди Жулиега туртки бўлган.

 

П.С: Қизиқиб сериалини ҳам кўрдим. Иккаласи ҳақида қисқача фикрларим.

 

Авваллари ниманингдир экранизациясини кўрсам, воқеалар худди китобдагидек бўлмаса яхшимас дердим. Ҳозир, балким қаҳрамонларни яхшироқ таниётгандирман, бу муҳиммас. Муҳими қаҳрамон ростанам шундай қилолишида. Агар китобдагидек бўлмаган ҳаракатлар унга қарши бўлмаса, уни янада очиб берса яхши. Сериалда ҳам бу кузатилади.

 

Сериалда биринчидан ҳикоялар қисқартирилади, китобдаги барча қаҳрамонларни кўрмаймиз. Лекин Оливеъни тушуниш учун етарлича.

 

Иккинчидан, кичик воқеалар бироз ўзгаради. Лекин айтганимдек, бу қаҳрамонни тўғри очилишига зарар етказмайди. Масалан:

 

Теодорга китоб ўқиб беради. Сериалда унга музқаймоғини беради.

 

Китобда музқаймоқ еб қайтишаётганда, уларни, ҳатто болаларни ҳам қучоқламоқчи бўлади, ваҳоланки, Оливия қучоқлаишишни, ўпишишни ёқтирмайди. Аммо бу фикридан қайтади. Чунки улар фақатгина «Хайрли тун»билан чеклангани учун. Оливия ҳар доим ўзи хоҳлаганини қилмайди, нариги тарафдан ҳам нимадир кутади. Сериалда бунга альтернатив, Теодорни уриб юборгани, умуман узр сўрамасада, Анн айтгани учун узр сўрагани. У ҳаракат қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси

Адабиёт

16:11 / 22.11.2024 0 51
Мактаб амма





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 10439
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//