Туркиядан келтирилган қўйлар чўчқа билан чатиштирилганми? Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабарларга расмий муносабат билдирди


Сақлаш
15:53 / 10.01.2023 1007 0

Ижтимоий тармоқларда Туркиядан ноодатий кўринишдаги қўйлар кириб келаётгани ва улар чўчқа билан чатиштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

 

Ижтимоий тармоқдаги чўчқа билан қўйни чатиштирилгани, ундан чўчқага ҳам, қўйга ҳам ўхшайдиган ҳайвон кўпайтирилгани ҳақидаги гаплар асоссиздир. Мутахассислар фикрига кўра тарқатилган видеода «Белтекс» қўй зоти кўрсатилган.

 

Ҳозирги кунда дунёда қўйларнинг 1000 дан ортиқ зоти мавжуд. Белтекс қўй тури ҳам худди мана шундай оддий қўй зоти. Бу қўйнинг чўчқага ҳеч қандай алоқаси йўқ.

 

Фаразан ушбу қўйлар бошқа ҳайвонлар билан чатиштирилган бўлса ҳам улардан туғилган қўзилар шаръан гўшти ҳалол ҳисобланади. Бу ҳақда фуқаҳоларимиз шундай дейишган:

«Чатиштирилган ҳайвонлар борасидаги умумий қоида шуки, онасининг зоти эътиборга олинади. Буни фуқаҳолар кўп ўринда очиқ айтганлар» («Раддул муҳтор» китоби).

Яна бир қоида, агарчи ҳайвоннинг отасининг гўшти ҳаром, онасиники эса ҳалол бўлсаю кўришида отасига ўхшаб кетса ҳам, бу эътиборга олинмайди. Балки унга онасининг ҳукми берилади. Бу ҳақда Дуррул мухтор китобида шундай дейилади:

«Ўхшашлик устун бўлишининг эътибори йўқдир».

Қолаверса, ҳаром ва ҳалол гўштли ҳайвонлар чатиштирилганда онаси ҳалол гўштли бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз. Бу ҳақда «Раддул муҳтор» китобида шундай дейилади:

«Ҳидоя ва бошқа китобларда чатиштиришдан туғилган (онасининг гўшти ҳалол бўлган) ҳайвонни қурбонлик қилиш жоизлигини очиқ баён қилинган. Унда: «Хонаки ва ваҳший ҳайвондан туғилган ҳайвон ҳукмда онасига эргашади. Чунки (ҳайвонларда) ҳукмда онага эргашиш — асл қоидадир. Ҳатто (фаразан) бўри қўйни ҳомиладор қилса, туғилган қўзини қурбонлик қилиш жоиз».

Шунингдек, биолог мутахассисларнинг таъкидлашича, бирор бир ҳайвон тури билан иккинчи бир бошқа ҳайвон турини чатиштириш билан оралиқ алоҳида бир тур олинмайди. Бу фан учун ҳам ниҳоятда қийин ва олинган тақдирда ҳам у насл бермайди. Генетиканинг фундаментал қонунлари бунга йўл бермайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Фатво маркази.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 10327
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//