Ўқиётган китобингиз кимлигингизни билдиради: “Шамс-и-Қамар” раҳбаридан 30 китоб тавсияси


Сақлаш
18:39 / 04.01.2023 867 0

Камина мутолаа, филм ва ҳоказо “тавсиялар”нинг ихлосманди эмасман. Яна улар бутун бошли рўйхат, дейлик “ўнта энг яхши фалон” мазмунида бўлса. Бироқ сиз фикрли, мустақил ва ҳазил-мутойибани тушунадиган одам (!) бўлсангиз, “рўйхат”имиз билан танишиш баробарида:

 

1. Таниш номларга дуч келасиз.

2. Танқидий қарайсиз-у, барибир бир-икки асар эътиборингизни тортади.

3. Шу пайтга қадар биронта одам сизга песа ўқишни тавсия қилмагани ҳақида ўйлайсиз...

 

Энг аввал, биринчи тавсиям – ДУЧ КЕЛГАН КИТОБНИ ЎҚИБ КЕТАВЕРМАНГ! Бу ерда эътибор қилишингиз лозим бўлган сўз – “дуч келган”, танлаб-танлаб, чертиб-чертиб ўқинг! Оқил ва истеъдодли кишиларнинг мазмунли китоблари шу қадар кўпки, кетма-кет ўқиганингиз билан мутолаага бутун умрингиз етмаслиги тайин. Одатан мутолаа эса ҳаётда ким эканлигингиз билан боғлиқ. Хўш, ижтимоий соҳа вакилимисиз ё техник?!. Китоб оламига шўнғиш истагидагиларга биринчи бу дунёнинг ўзига хос йўлбошчиси – Жек Лондоннинг “Мартин Иден”ини ўқишни тавсия қилган бўлардим.

 

Демак, бадиий асарлар:

 

1) Жек Лондон “Мартин Иден”. Ҳикоялар;

2) А.С. Пушкин “Евгений Онегин”. Шеърлар;

3) Ф.М. Достоевский “Телба”, “Ака-ука Карамазовлар”, “Жиноят ва жазо”;

4) А.П. Чехов Қисса ва ҳикоялар;

5) Оскар Уайлд “Дориан Грей портрети”;

7) Эрнест Ҳемингуей “Алвидо қурол”, “Чол ва денгиз”;

8) Э.М. Ремарк “Уч оғайни”, “Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ”;

9) Ж.Селинжер “Жавдарзор оралаб”. Ҳикоялар;

10) Антуан де Цент-Экзюпери “Кичкина шаҳзода”;

11) Г.Г. Маркес “Ёлғизликнинг юз йили”, “Полковникка ҳеч ким хат ёзмас”, “Патриархнинг кузи”;

12) Салмон Рушдий: “Яримтун болалари”; “Флоренсия гўзали”;

13) Ўрхон Помуқ “Менинг исмим Қирмизи”, “Истамбул”;

14) Ж.Жойс “Улисс”;

15) У.Фолкнер Ҳикоялар;

16) Марсел Пруст “Йўқотилган вақт ортидан”;

17) Франс Кафка “Отамга хат”, “Жараён”, Ҳикоялар;

18) Борис Пастернак “Доктор Живаго”, Шеърлар;

19) М.Булгаков. “Уста ва Маргарита”, “Оқ гвардия”;

20) М.Зошенко Ҳикоялар;

21) А.Платонов “Чевенгур”, “Жон”;

22) А.Қодирий “Ўткан кунлар”, “Меҳробдан чаён”;

23) Нодар Думбадзе “Абадият қонуни”, Қисса ва ҳикоялар;

24) Ч.Айтматов “Асрга татигулик кун”, “Жамила”, “Она ер”, Қисса ва ҳикоялар;

25) Б.Василев “Рўйхатларда йўқ эди”, “Бунда тонглар сокин эрурлар”;

26) Васил Биков Қисса ва ҳикоялар;

27) Ю.Трифонов “Қирғоқдаги уй”, Қисса ва ҳикоялар;

28) Варлам Шаламов “Колима ҳикоялари”;

29) В.Распутин “Омон бўлсанг, унутма”, Қисса ва ҳикоялар.

 

Песалар:

 

1) У.Шекспир “Ҳамлет”, “Отелло”, “Қирол Лир”, “Ромео ва Жулетта”, “Ричард ИИИ”, “Ўн иккинчи кеча”;

2) А.С. Пушкин “Борис Годунов”, Кичик трагедиялар;

3) Ж.Б. Молер “Тартюф”, “Зиқна”, “Ғайриихтиёрий табиб”;

4) А.Н. Островский “Момақалдироқ”, “Сепсиз қиз”, “Бўрилар ва қўйлар”, “Айбсиз айбдорлар”, “Ўрмон”;

5) Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий “Бой ила хизматчи”, “Паранжи сирлари”, “Майсаранинг иши”, Кичик бир актли песалар тўплами;

6) М.Шайхзода “Мирзо Улуғбек”;

7) Виктор Розов песалари;

 

Истардимки, тавсия қилинган китоблар, билдирган фикрларимга, бундан ташқари ҳаётга, атрофимизда содир бўлаётган ҳар бир воқеага ўта фикрчан, таҳлилий-танқидий ёндашсангиз. Ҳаёт ва санъат (масалан, адабиёт)ни ҳам жиддий, ҳам ўйноқи жиҳатларини бирлаштирган ҳолда қабул қилишни ўрганинг ва бу машқларни тўхтатманг! Аслида ҳаётни кулги, юмор ҳисси ва бирмунча жиддият билан қабул қилса кифоя!

 

Қамариддин ОРТИҚОВ,

театршунос, “Шамс-и-Қамар” театр студияси бадиий раҳбари

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 10349
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//