Одамлар ҳеч қачон ўлмайдигандек яшайдилар – Конста қандай китобларни тавсия қилади


Сақлаш
00:02 / 27.12.2022 928 0

Ассалому алейкум, Инсонлар! Сиз билан Конста.

 

Бу эса мендан 10 та китоб тавсияси.

 

Ўзимни ёш китобхон деб ҳисоблайман, шу сабабдан биринчи навбатда саргузашт жанридан гапираман. Бу менинг субъектив фикларим ва бундаги рақамлар фақатгина тартиб учун. Сизга тавсия этаётган китобларимнинг ҳаммаси ўзгача ва ҳаётимда алоҳида ўрин эгаллаган.

 

1. Робертс Грегори Девиднинг “Шантарам” асари.

 

 

Асар саргузашт жанрида ва бир қарашда саргузаштлар “катталар учун эртаклар” дейилишига қарамай, Линбаба (роман бош қаҳрамони) нинг ҳаёти анчагина ҳаётий масаларда ўйлаб кўришга арзигулик фикрлар уйғотади. Китобнинг давоми “Тоғ сояси” сюжет йўлларида қолган барча саволларга жавоб беришга ҳаракат қилади.

 

Асарни ўқиркансиз, беихтиёр Мумбай (роман сюжети асосан шу ерда содир бўлади) шаҳрига боғланасиз, Ҳиндистонни айнан Мумбай шаҳрини ва Линбаба, яъни асар муаллифи Робертс Грегори Девид (бош қаҳрамон ҳаёти муаллифни биографияси ўзагидан ёзилган) юрган кўчаларни ўз кўзингиз билан кўргингиз келади.

 

Давомида хаёлимни “антиутопия” йўналиши эгаллаб олди ва у ҳақида ёзмаслик ёлғон бўларди:

 

2. Жорж Оруэлл, 1984”.

 

 

Классика. Катта оға ҳаммани кузатади, билиш керак, ўқиш керак ва тамом! “Уруш бу тинчлик, озодлик бу қуллик, билмаслик эса кучдир”. Асардаги қисқа ва содда жумлалар орқасида сайёрадек оғир мазмун сиғдирилган гўё.

 

3. Яна Жорж Оруэлл, Молхона”.

 

 

Айтганча, Жорж Оруэллнинг 1984 китоби собиқ Совет Иттифоқида таъқиқланганди, қизиғи шундаки, Молхона” асари, назаримда, айнан СССР ҳақида гапираётганга ўхшайди.

 

4. Рэй Брэдбери, Фаренгейт бўйича 451 даража.

 

 

Энг қизиқ асарлардан бири. Китобсиз ҳаётнинг ҳақиқий кўриниши фантастик сюжетга ўралган ҳолида. Куни билан телевизор. Ўйлаш керак эмас, китоб ўқиш эса мумкин эмас! Ҳақиқий антиутопия.

 

Энди озгина лирик чекиниш қиламиз. Бу йўналишда ўзим учун Эрих Мариа Ремарк ва Ҳолид Ҳусайнийни кашф қилдим.

 

5. Холид Ҳусайний, Минг қуёш шуъласи”.

 

 

Жуда оғир, бу асар негизида ҳақиқат ётганини ҳис қилиш янада оғир. Тинчлик топмаган Кобул. Минглаб синган тақдирлар ва минглаб порлаган қуёшлар.

 

6. Холид Ҳусайний, Шамол ортидан югуриб.

 

Яна ўша Кобул, яна ўша оғир қисматлар. Менимча, биз учун кимгадир ҳамдардлик билдириш, таскин бериш муҳим. Балки айнан оғир тақдирлар бизни шукур қилишга ундар?

 

7. Эрих Мариа Ремарк, Қарзга олинган ҳаёт.

 

 

Бу асардан руҳланганман ва “Номсиз туйғу номли трекимни ижод қилганман. Ҳа, китобни ўқиш мобайнида сизни аллақандай номсиз туйғу қоплаб олади.

 

 

Одамлар ҳеч қачон ўлмайдигандек яшайдилар...

Ремарк, "Қазрга олинган ҳаёт"

 

 

Ўзбек тилидаги асарларга келадиган бўлсак, одамни ўйлантирадиган китоблардан бири:

 

8. Ўлмас Умарбеков, Одам бўлиш қийин.

 

 

Бу китоб инсонни беҳисоб ички конфликтларга олиб келади, лекин айнан шунақа ақл ва юрак, виждон ва шахснинг беҳисоб бахслари натижасидагинаодам бўлиш” мумкин. Айнан шу ва бундан кейин тавсия этиладиган асардан руҳланиб “Одам бўлиш” номли треким ёзилган.

 

9. “Одам бўлиш” ҳақида гап кетаркан, Энтони Бёрджесснинг “Бурама апельсин (Clockwork Orange) асарини эсламай бўлмайди.

 

 

Бу асар “Одам бўлиш” треким, кейинчалик умумий “Инсон” албомига олиб келган изланишларимнинг триггери деса ҳам бўлади. Ҳамма нарса қандай қарашга боғлиқ бўлса бу китоб сизнинг қарашларингизга қаттиқ таъсир қилади.

 

Охирида эса, келинг, дунё каби эски бир мавзу билан тугатамиз. Моддий томондан ҳавотирсиз қариш ҳаммамизга керак.

 

 10. Жорж Самюэл Клейсон, Вавилонлик энг бой одам.

 

Оддий қоидалар ва содда мисоллар. Қарз муносабати. Пул муносабати ва энг муҳими, ҳамкорлик, қарз бериш ва пулни сармоя қилиш мавзулари. 5 минг йил олдинги ҳолатларда акс эттирилган бу ҳодисалар бугунги кунда ҳам аҳамиятлидир.

 

Эътибор учун раҳмат! Бу китоблар Сизга ҳам ёқиб тушади ва қайсидир маънода ёрдам беради, деган умиддаман.

 

Шариф АБДУЛЛАЕВ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 10349
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//