Ўсмирлар либоси нега ўзгарувчан?


Сақлаш
12:30 / 17.09.2021 1091 0

Жаҳонда ўсмирлар маданияти кейинги йилларда кескин ўзгарди. Ғарб мамлакатлари ёшлари орасида илдиз отганистаганингдек яша”, “барчасига рухсат бортамойили замонавий ёшлар феъл-атворида салбий жиҳатларни орттирди. Зўравонлик, айш-ишрат, гиёҳвандлик инсон руҳиятига жиддий таъсир кўрсатди. Либосларда кес­кин ноанъанавийлик, исёнкорлик белгилари намоён бўлди. Яримяланғочлик, атир-упага меъёрдан ортиқ ружу қўйиш, керак-нокерак озаман деб, ўзини ўзи оч қолдириш ўсмирлар орасида урфга айланди.

 

Тўғри, ўсмирлар феъл-атвори, еб-ичиши ўзгарувчан табиатга эгадир. Кечагина оммабоп бўлган нарса бугун эскириши мумкин. Либос танлаш ихтиёрий бўлса-да, бунга таъсир этувчи талай омиллар бор.

 

Хўш, бу жараёнга машҳур кишилар қандай таъсир кўрсатади? Машҳур актёр ва хонандалар – “мода оламиетакчиларидир, кўплаб ўсмирлар шуюлдузлар кийинишига тақлид қилади. Кўплаб машҳур юлдузларнинг ўз мода йўналишлари бор ва ўсмирлар либос танлашда уларга билиб-билмай эргашади.

 

Энди тенгқурларнинг кийинишда бир-бирига таъсири масаласига диққатни қаратсак. Ўсмир либос танлашда тенгдошлари қандай кийинишига қараб ҳам намуна олади. Ўсмирлар бир неча ижтимоий гуруҳларга ажралгани сабаб, либослар уларнинг қайси гуруҳга мансублигини кўрсатиб беради. Йиртиқ жинсилар, қимматбаҳо кўйлаклар ёки соч турмаклариуларнинг барчасида ўсмирлар модасининг роли бор. Ўсмир муҳитга мослашишга интилса, бунормал ҳолат, албатта, бироқ унинг бу борада қийинчиликларга дуч келишини ҳам эътиборда тутиш даркор. Боз устига, ота-онанинг ғашини келтирадиган юриш-туриши унинг катталар талабига қарши исёни натижаси бўлиши ҳам мумкин. Одатда, бу ҳолат ўзгалардан яққол ажралиб турувчи либос ёки юзга ниқталган пирсинг ҳолатида кузатилади.

 

Бундан бир неча йил муқаддам мамлакатимиздаўсмирлар модасидеган тушунча ҳатто мавжуд эмас эди. Барча соҳаларни қамраб олгантотал дефицитдаврида ўсмирлартасодифийкийимларда юришга мажбур эди. Бироқ ота-оналар ўз фарзандларини имкон қадар пўримроқ кийинтиришга уринар эди. Ўсмирларнинг ўзи ҳам бу жараёнда фаол иштирокчига айланди. Улар катталарнинг кенг пальтосини қайта бичтириб торайтирар, оддий бичимли шимларнинг почасигаклёшларни улаб, жинсиларни тоғораларда қайнатар ёки ғишт билан ишқалаб ўша даврда модабоп бўлган фактураларни ҳосил қилар эди.

 

Бозор иқтисодиётига ўтилган илк йилларда ки­йим дўконлари ёрқин ва замонавий кўринса-да, сифатсиз ва дидсиз либосларга тўлиб кетди. Уларнинг биргина афзаллиги нархи арзонлиги эди.

 

Бирмунча вақт ўтгач, дунёнинг илғор замонавий модаси республикамизда истеъмол маданияти ривожига ўзгача таъсир қилди. Ота-оналарда дид билан кийиниш истаги кучайиши баробарида ўғил-қизларини ўзидан-да чиройли кийинтиришга интилиш ҳам кучайди. Бу эса аҳоли орасида янгича кийиниш маданиятини шакллантира бошлади.

 

Охирги йигирма йилдаги мода кўпроқ тавсиявий характер касб этмоқда. Сифатли кийимлар ишлаб чиқариш жиддий муаммолардан бирилибоснинг визуал ва конструктив белгилари моданинг асосий тендцияларига, инсон қад-қоматига ярашиб туришидир. Деталларнинг тузилиши ва ўлчами, чоку безакларнинг жойлашуви ва конфигурацияси, либоснинг матоси моданинг визуал белгиларига мутаносиб бўлиши лозим.

 

Ўғил-қизлар улғайган сари уларда мода тенденцияларидан таъсирланиш тобора яққол намоён бўлади. Айниқса, ўспиринлар уст-бошида бу таъсирланиш муҳим аҳамият касб этади. Бунда нафақат катталар модасидаги йўналиш ва тенденцияларни, балки ёшлар субмаданиятларига хос унсурларни ҳам ҳисобга олиш зарур.

 

Ёшлар модасига кўпроқ эстетик омиллар таъсир кўрсатади. Ёшлар учун либос, аввало, эстетик талабларга жавоб бериши, мода йўналишига мос келиши муҳимдир.

 

Яна бир ўзига хослик ёшлар либосларининг услубий ечимлари билан боғлиқдир. Мода йўналишига ҳамоҳанг ҳолда бир вақтда бир неча услуб ҳукмронлик қилиши мумкин. Замонавий ёшлар либосларига турли-туман, ҳатто услубан зид эклектик мозаика хосдир.

 

Ёшлар либосларини лойиҳалашда, одатда, бе­закларга алоҳида этибор қаратилади. Безак маҳсулот турига ва либоснинг услубига боғлиқ. Масалан, спорт либослари алоҳида чизиқлар, кантлар, тугмалар, парчинлар, шунингдек, рамзлар кўринишидаги кашта ва апплекацияларсиз бўлмайди.

 

Ёшлар ўз либосларида ифодавийлик, динамика бўлишини талаб этади. Бу эса, ўзгалардан ажралиб туриш, ўзига диққат қаратиш истаги билан боғлиқ. Шунинг учун ёшлар либосларини турфа ранглар ва матоларни уйғунлаштириш, декоратив чизиқ ва безакларда ифода этилган ритм, симмет­рия ҳамда ассимметрия вобасталиги талабини қондириш лозим. 

 

Модага муносабат ёшлар орасида ҳам турличадир. Бу руҳият турфалиги билан изоҳланади. Инсонларда темперамент, феъл-атвор – турлича. Шундай экан, уларда идрок этиш ҳам фарқли. Шу сабаб кишилар кийиниш маданиятига кўра, ўртачалар, авангардчилар ва консерваторлар гуруҳига ажратилади. Бироқ охирги гуруҳга ёшлар кирмайди. 

 

Йигит-қизлар либосини лойиҳалашда моданинг бугунги ва эртанги ҳолатини инобатга олиш лозим. Авангард услубдаги либослар яратиш муайян мураккабликларни келтириб чиқаради. Булар маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти, либосларнинг образли ечими, юқори маҳорат талаблари билан боғлиқдир. Одатда, авангард либослар кўргазмалардаги намойишлар учун тайёрланади. Оммавий ишлаб чиқарилувчи либослар эса тез ўзгарувчан бўлмайди.

 

Ёшлар либосларини лойиҳалашда уларнинг қулайлигига алоҳида эътибор бериш лозим. Ёшлар фаол ҳаёт кечирувчи қатлам бўлгани боис либосга қўйиладиган асосий талаблардан бири – унинг қулайлигидир. Бироқ баъзи ёшлар энг сўнгги урфда кийиниш ва чиройли кўриниш учун ноқулайлик­ларга ҳам кўникишга рози. Улар тор юбка, шим ва жинсиларни кийиб юрадилар. Мазкур ҳолатда конструкторнинг вазифаси – урфдаги силуэт ва шакл­ни сақлаб қолган ҳолда унинг қулайлигини имкон қадар таъминлашдир. Бунга конструктив воситалар, эластик материаллардан фойдаланиш йўли билан эришиш мумкин.

 

Психофизиологик омил инсоннинг жисмоний ривожланиши ҳамда ёш хусусиятини ўз ичига олади. Ўсмирлар ва каттароқлар либосларида конструктив-композицион жиҳатдан муайян фарқлар бор. Ўсмирлар кўпроқ спорт услубидаги либосларни, эркин силуэтларни, фукционал, қулай ва универсал либосларни афзал кўрадилар. Ўсмир қизлар кўпинча юбка ва кўйлак каби аёллар либосидан воз кечиб, шим, шортик, жинси ва комбензон кийиб юради. Ўсмир болалар эса либосларида ёрқин ранг­лар ва турли ёзув ва рамзлар бўлишини ёқтиради.

 

Ёшлар либосларини лойиҳалашга иқтисодий омил – маҳсулот нархи ҳам таъсир ўтказади. Мазкур омил ишлаб чиқариш имконияти ва шароити билан бевосита боғлиқдир.

 

Хулоса қилиб айтганда, ўсмирлар модасига таъсир этувчи асосий омиллар қуйидагилардир: 1) тақлид; 2) тенгқурлар таъсири; 3) субмаданиятлар таъсири; 4)  оммавий маданият; 5) оилада шакл­ланган кийиниш маданияти; 6) реклама ва турли брендлар; 7) бозорнинг ҳолати.

 

Феруза ОТАХОНОВА,

Камолиддин Беҳзод номидаги МРДИ

либос дизайни кафедраси мудири

 

“Тафаккур” журнали, 2016 йил 1-сон.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси

Адабиёт

15:10 / 21.10.2024 0 31
Кичик хонимнинг катта “уруши”

Тил

11:10 / 21.10.2024 0 58
Эшиклар очиқ, лекин...





Кўп ўқилган

Барчаси

//