Онгимизга ошкора зарба


Сақлаш
16:47 / 27.10.2022 877 0

Ижтимоий тармоқларга киришга юрак безиллайди. Қандайдир бир видео, аудио ёки матнли хабарга кўзингиз тушиб, кун бўйи унинг салбий оқибатлари ҳақида ўйлаб юрасиз. Хоҳлайсизми-йўқми, бу кишининг руҳиятига салбий таъсирини ўтказмай қолмайди.

 

Энергетик ичимлик реклама видеосини кўриб, айниқса, автомобил эшигига туриб олган қизларнинг хатти-ҳаракатига қараб, “Хориждамикан?” деган савол ўтди хаёлдан. Аммо... улар билан суратга тушаётган йигитчаларнинг афт-ангори ва автоуловнинг давлат рақамидан ҳайратинг чандон ошади.

 

Маҳсулот тарғиботчиси кимлар? Бундай “реклама” орқали нимага эришмоқчи? Мамлакатимизда “оммавий маданият”нинг салбий оқибатларига қарши олиб борилаётган ҳаракатлардан бехабармикан? Ушбу ҳолат миллий қадриятларимиз билан асрлар давомида асраб-авайлаб келинаётган одоб, ибо, ҳаё каби фазилатларга нисбатан очиқ-ойдин ҳужумга ўхшайди.

 

“Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасида “Қонунийлик, аниқлик, ишончлилик, рекламадан фойдаланувчига зарар, шунингдек, маънавий зарар етказмайдиган шакллар ва воситалардан фойдаланиш рекламага доир асосий талаблар” сифатида белгиланган. Ишонамизки, маҳсулотни ғайриахлоқий тарзда тарғиб қилган компания вакилларига қонуний чора кўрилади.

 

Дилфуза МАҲКАМОВА,

Республика Маънавият ва маърифат маркази масъул ходими

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси

Адабиёт

16:11 / 22.11.2024 0 46
Мактаб амма





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 10434
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//