Шунча оғзимиз куйгани етар, мукаммал алифбо яратишимиз шарт – олим мулоҳазалари


Сақлаш
20:08 / 18.10.2022 1890 0

Лотин алифбосига асосланган ҳозирги ёзувимиз 1993 йил 2 сентябрда тасдиқланган. Ўтган чорак аср давомида янги алифбо борасида турли фикрлар билдирилди. Бугун ҳам ушбу мавзудаги муҳокамалар оммавий ахборот воситалари, хусусан, интернетда бир кўтарилиб, бир пасайиб турибди. Биз бу борада математик ёндашувга асосланган мулоҳазаларимизни баён қилишга жазм этдик. Зотан, халқ дейдики, маслаҳатли тўй тарқамас.

 

Бир замонлар аждодларимиз ўз алифболарига эга бўлиб, олис ўтмишга оид ёзув намуналари анча-мунча сақланиб қолган. Қадимги туркий алифбо қачон ихтиро қилингани – ҳозирча номаълум. Археологлар уни “Ўрхун-Енисей ёзуви” деб ҳам атайдилар. Унинг яратилиш даври эса 500-йиллар атрофи деб белгиланади. Ундан ҳам қадимийроқ даврларда хоразмийлар ва сўғдлар (улар ҳам ўзбекларнинг аждоди) ўз ёзувига эга бўлган.

 

Ўрта Осиёда ислом дини тарқалгач, араб алифбоси жорий бўлди ва ИХ-Х асрларга келиб, у барча маҳаллий ёзувлар ўрнини деярли эгаллади.

 

Табиийки, араб алифбоси араб тили фонетикасига асосланган ва араб тили грамматикаси билан мувофиқлашган. Чунончи, бу алифбода ўзбек тилида “з” деб ўқиладиган тўртта, “с” деб ўқиладиган учта, “т” ва “ҳ” деб ўқиладиган иккитадан ҳарф бор. Бу ўзбек тили учун ортиқча бўлса, айни чоқда, тилимизга хос бўлган бир неча товуш учун араб алифбосида махсус ҳарфлар мавжуд эмас.

 

Демак, араб алифбоси ўзбек тилига мувофиқ эмас. Шунга қарамасдан, салкам бир ярим минг йил (!) давомида ота-боболаримиз бу алифбодан бемалол фойдаланиб келган, ҳужжатлар, ёзишмалар битилган. Алишер Навоий айнан шу алифбода ўзбек тилининг бутун бойлиги ва нафосатини дунёга кўз-кўз қилган.

        

Қизиқ ҳолат: араб алифбоси ўзбек тили фонетикасига мос бўлмаса ҳам, то ХИХ асргача бирор ёзарман унинг ноқислигидан шикоят қилмаган. Бу бежиз эмас. Жаҳон тажрибаси кузатилса, алифбонинг тилга номувофиқлиги кенг тарқалган ҳодиса эканига гувоҳ бўламиз. Айниқса, лотин алифбосида атиги 26 та ҳарф бўлиб, у бугун шу ёзувни қўллаётган дунёдаги бирор халқ тилига тўла мос эмас. Мисол учун, инглиз тилида расман 44 та, олмон тилида 43 та, француз тилида 50 дан зиёд товуш бор ва уларни атиги 26 та лотин ҳарфи воситасида ифодалашга тўғри келади (24 та деса ҳам бўлади: “х” ва “с” ортиқча ҳарфлардир). Ҳатто лотин тилининг вориси бўлган итальян тили алифбоси ҳам лотинча билан устма-уст тушмайди.

 

Хулоса: алифбо тилга қай даражада мувофиқ ё номувофиқлиги ундан воз кечиш ёки қўшимча ҳарф қўшиш, ортиқчалари бўлса, чиқариш, яъни алифбони албатта ислоҳ қилиш керак, деган ҳукмга асос бўла олмайди.

 

Агар биз ВИИИ асрдан буён аждодларимиз қўллаб келган араб алифбосига асосланган ёзувни сақлаганимизда, саводхонлик даражасига таъсир қилмас эди. Араб алифбосида ўқиб-ёзишни ўрганган киши учун хорижий тилни ўрганиш мақсадида лотин ва кирилл алифболарини ўзлаштириш машаққат туғдирмас ҳам эди.

  

Ушбу мулоҳазалар муштарийда “Араб алифбосига қайтишни тарғиб қилмоқчимисиз? Бу алифбонинг лотин ёки кириллга нисбатан ноқулайлиги очиқ-ойдин факт эмасми?” қабилида эътироз уйғотиши мумкин. Йўқ, мақсадимиз араб ёзувига тарғиб эмас, балки алифбо масаласида атрофлича мулоҳаза юритиш. Аслида “араб алифбоси – қийин, ноқулай” деган иддао тўғри эмас. Ҳозиргача нафақат араб мамлакатлари, балки Покистон, Эрон, Афғонистон, ХХРнинг Синцзянь-Уйғур автоном райони ва қисман Ҳиндистонда араб алифбосидан фойдаланиб келинмоқда.

 

Сўзсиз, араб ёзуви миллий алифбомиз нуқтаи назаридан бугун ўз долзарблигини йўқотган. Ҳали араб алифбосида саводхонлик кенг тарқалган бир даврдаки лотинчага ўтилган экан, бугун энди бу ҳақда сўз юритишнинг маъноси йўқ.

 

Сираси, ХХ аср ўзбек алифбоси учун ислоҳотлар асрига айланди – бир аср давомида алифбомиз уч марта алмаштирилди, ундан ҳам кўпроқ марта “тузатилди”! Мана, ўша ислоҳотлар:

 

I. Ўзбек тилида газета ва журналлар босила бошлаши билан араб алифбосини ислоҳ қилишга киришилди. Маърифатпарварлардан бири Элбек алифбодан араб тилига хос бўлган 9 ҳарфни чиқариб, 24 ҳарфли алифбодан фойдаланишни таклиф этган (қолаверса, араб алифбосида йўқ, аммо Навоий даврида қўлланган “ч”, “п”, “г” қаторида “нг” учун алоҳида ҳарф қўшилган (қ.: Жамолхонов Ҳ., Умаров А. Ўзбек ёзувининг ХХ аср тарихи. Тошкент, Алишер Навоий номидаги ЎзМК нашриёти, 2017. 29-бет. Бундан кейинги ўринларда шу манбадан олинган ҳаволаларнинг фақат саҳифаси кўрсатилади).

 

Шундан сўнг матбуотда алифбо ва имло масаласида жанги жадални эслатадиган қизғин муҳокама бошланган. 1920 йили алифбо ва имло ислоҳотини амалга ошириш учун махсус кенгаш тузилган. Кенгаш 1921 йил 5 январда 6 та унли ва 23 та ундошдан иборат алифбога ўтиш тўғрисида қарор қабул қилади (68-бет). Ўзбек алифбосидан “ф” ҳарфи чиқариб ташланади.

 

II. Аммо алифбо устидаги баҳс тўхтамаган. Шу боис 1921 йил январда махсус қурултой чақирилган. Машварат аҳли Фитрат таклифини ёқлаб, “ўзбек тилида 23 ундош ва 6 унли бор” деган тўхтамга келган. Бу алифбода энди “ф” ва “нг” товушлари алоҳида ҳарфлар билан акс этган (100-101-бетлар).  Айни ислоҳотнинг сабаби иккита эди: биринчиси – мактабларда алифбони ўрганиш муддатини қисқартириш, савод чиқаришни енгиллаштириш; иккинчиси – босма ёзувни осонлаштириш, яъни матбаада литографиядан типографияга ўтиш. Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи айнан шу алифбода босилган эди. Қурултой қароридан сўнг баҳслар бирмунча сусайган, аммо барибир тўхтамаган.

 

III. Туркий халқлар тили ва адабиёти, жумладан, алифбо масаласи 1926 йил апрелда Бокуда чақирилган туркология қурултойининг кун тартибига “Турк миллатлари алифбосининг ислоҳоти” мавзуси билан киритилган. Бу даврга келиб араб алифбосидан лотин алифбосига ўтиш тарафдорлари тўлиқ устунликка эришган эди. Шунинг учун баҳс алифбо қандай ҳарфлардан ташкил топиши масаласи устида борган. Қурултойда барча туркий халқлар учун ягона алифбо тавсия этилган. Унда сингармонизм тўлиқ акс этган, жумладан, кенг (йўғон, тилолди, олдинги қатор) ва тор (ингичка, тилорқа, кейинги қатор) “у” ва “ў” товушлари учун алоҳида ҳарфлар кўзда тутилган. Тавсия 1926 йил май ойида Самарқандда ўтказилган махсус конференцияда маъқулланган.

 

Нафсиламрини айтганда, бу конференцияда қабул қилинган ўзбек алифбоси анча мукаммал эди, жумладан, унда барча туркий халқлар лисонида мавжуд ва ўзбек тилига ҳам хос бўлган сингармонизм инобатга олинган. Агар унинг амалиётга татбиқи давом этганда, ўзбек тили имлоси ва уни ўқитиш бутунлай изга тушиб кетган, алифбо устидаги кейинги баҳсларга ўрин қолмаган бўлар эди.

 

IV. Аммо тарих ҳукми ўзгача бўлди. Алифбо устида баҳс давом этди – энди у “ўзбек тилида сингармонизм борми ёки йўқми?” деган мавзуга кўчади. Элбек етакчилик қилган бир тараф “сингармонизм ўзбек тилининг туб сифати, унинг бирдан-бир безаги, демак, у юз фоиз сақланиши керак” деган позицияда туради (210-бет). Элбек ҳатто унлилар сонини 12 тага етказишни ҳам таклиф қилади. Бошқа бир гуруҳ бунга қарши эди. Шоир Боту “ўзбек тилига сингармонизм хос эмас” деган фикрни ёқлайди. Айниқса, ўзбек тили алифбоси, имлоси ва грамматикасини имкон қадар жўнлаштириш тарафдори бўлган тилшунос Евгений Поливанов бу йўналишда қалтис иддаолар билан йўғрилган чиқиш қилади (“Правда Востока”, 1928 йил 22 октябрь). Натижада баҳс сиёсий тус олиб, сингармонизм тақдири қарши томон фойдасига ҳал бўлади.

 

1929 йил майда Самарқандда алифбога бағишланган пленум ўтказилиб, тўққиз унлиликдан олти унлили ёзувга ўтилди, “нг” товуши учун киритилган махсус ҳарф олиб ташланди. Шу даврдан сингармонизм ўзбек алифбосига бегоналашди. Хусусан, ўзбек тилида биттадан “у” ва “ў” товуши бор, деган тезис устувор бўлиб келмоқда. Ваҳоланки, ун (буғдой уни) ва ун (униб-ўс), бўл (эҳтиёт бўл) ва бўл (иккига бўл) сўзларида унлилар айнан бир хил эмас. Алишер Навоий “Муҳокамат ул-луғатайн” асарида ўзбек тилига  унлилар хилма-хиллиги хос эканлигини қайд этган эди: “Ва туркий алфозда бу маъруф, мажҳул ҳаракат (яъни ёзувда акс этиши ҳам, этмаслиги ҳам мумкин бўлган унлилар) тўрт навъ топилур: ҳам “вовий”си, ҳам “ёйий”си (“вов” ва “йо” ҳарфлари билан ёзиладиган, аммо турлича талаффуз қилинадиган товушлар тўрт хилдан)... тўрки домдур, яна тўрки, андин дақиқроқдурки, қуш ўлтурур йиғочдир (яъни, Навоий даврида қуш тутадиган тўр кенг “ў” билан, учаётган қушни уриб туширадиган учи сершох таёқ ўртача кенгликдаги “ў” билан айтилган) ва тўрки, андин дақиқроқдур: уйнинг тўридур ва тўрки, барчадин ариқдур (энг ингичкадир): тўрлугни ё эшикни тўрмак уйдур”.

 

Демак, Алишер Навоий ўзбек тилида тўрттадан “ў” ва “и” товуши бор деб ҳисоблаган. У ўз она тилидаги бундай кўпунлиликни ифтихор билан зикр этган.

 

Ҳа, ҳазрат таъкидлаганидек, товушларнинг хилма-хиллиги – тил бойлигидир.

 

Дунёнинг барча тилларида талаффузи бир-бирига яқин товушлар мавжуд бўлиб, бу ҳол ана шу тил фонетикасида қайд этилади. Алифбо ва имлонинг вазифаси – товушларни ёзувда акс эттиришдан иборат. Араб ёзувида бу принцип амалиёти юқорида “з”га ўхшаш товушлар мисолида қайд этилди. Рус тилида ҳар бир ундош икки хил – қаттиқ ва юмшоқ талаффуз этилиши мумкин. Ҳолбуки, шу омил сабабли маъноси фарқланадиган сўзлар (уголуголь каби) кўп эмас. Бошқа ҳолларда юмшоқни қаттиқ айтиш чалкашлик туғдирмайди: большойни болшой, тень эмас тен дейилса янглиш тушунилмайди. Шунга қарамай, рус алифбосига юмшоқликни кўрсатувчи махсус белги киритилган.

 

Булар нисбатан соддароқ мисоллар. Венгер алифбоси 44 та белгили, жумладан “ў” га яқин товушлар учун “о”, “ó”, “ö”, “ő” ҳарфлари қабул қилинган. Тай алифбоси эса 44 та ундош ва 28 та (!) унлидан иборат, унлиларнинг тонини (оҳангини) фарқлаш учун 4 та диакритик белгидан ҳам фойдаланилади.

 

Бизда алифбо таркиби масаласида акс ёндашув ҳукмрон бўлиб келмоқда: кенг ва тор унлилар ҳар хил фонема эмас, портловчи ва сирғалувчи “ж” учун иккита ҳарф шарт эмас, “нг” товуши учун алоҳида ҳарфга ҳожат йўқ, “ъ”, “нғ” деган товушлар йўқ ва ҳоказо. Порсо Шамсиев ва Собиржон Иброҳимовнинг “Навоий асарлари луғати”да, “ўт” сўзининг уч хил талаффузини билдириш учун транскрипцияга мурожаат этишга мажбур бўлишган. Ҳақиқатан, мумтоз адабиётда қўлланган, аммо ҳозир истифодадан чиққан сўзни бугунги ўқувчи қандай талаффуз қилишни нимага қараб аниқлайди? Хорижлик одам ўзбек тилини ҳозирги алифбо бўйича ўрганса, кенг ва тор “ў” товушларини тўғри талаффуз қилишни қандай ўрганади? Ахир, тил ўрганишда ёзувнинг аҳамияти катталиги аён-ку.

 

Алҳол, 1929 йили амалга оширилган ислоҳот соф мафкуравий мақсадга – ўзбек ёзувини камбағаллаштириш ҳамда ўзбек тилини бошқа туркий халқлар ёзуви ва тилидан ҳам, мумтоз адабиёт тилидан ҳам узоқлаштиришга қаратилган эди.

 

Хулоса: алифбо қандай бўлишидан қатъи назар, ўзбек тилининг товушлар тизими фонетикада тўлиқ акс этиши лозим.

  

V. 1940 йили ўзбек алифбосини тўмтоқлаштириш йўлида яна бир қадам қўйилди – кирилл алифбосига асосланган ёзув жорий этилди. Бир томондан, унга ўзбек тилига мутлақо ёт бўлган “ц” ҳарфи, “ь” белгиси, ўзбек тили нуқтаи назаридан ортиқча “ё”, “я”, “ю” ҳарфлари, қўлланиши сунъий бўлган “е” ҳарфи киритилди, иккинчи томондан эса, эски ўзбек ёзуви учун зарур ъ (апостроф) қўшилди.

 

VI. 1956 йили кириллдаги алифбога “тузатиш” киритилди – апостроф ўзбек тилини анча миллийлаштираётгандек туюлган бўлса керак, унинг ўрнига “ъ” ҳарфи киритилди. Бу-ку, майли. Аммо бу ҳарф сўз охирида келса, ёзилмайдиган бўлди. Мисол учун, манбаъ ўрнига манбаъ эмас, манба. Бунинг оқибатида ўзбек ёзуви мумтоз ўзбек адабиётидан янада узоқлашди. Мисол тариқасида “Лисон ут-тайр” достонидан қуйидаги байтларни олайлик:

 

То фузули ўргатиб ул жамъни,

Кўзунгиздин ёшуруб ул шамъни...

Кимсага аввалғи ҳам мамнуъдур,

Одамийдин сўнгги ғам матмуъдур.

 

Достон аруз вазнининг 11 ҳижоли рамали мусаддаси маҳзуф вазнида ёзилган (қолипи: фоилотун фоилотун фоилун). Сўз охирида “ъ” ёзилмаса, ҳар бир мисра 10 ҳижоли бўлиб қолади, “ъ” товушини (айн) талаффуз қилмай, байтларни вазнга солиб ўқиб бўлмайди. Шунинг учун ўзбек мумтоз адабиёти вакиллари асарларининг нашрларида сўз охирида “ъ” ҳарфи ёзилмоқда. Бу ҳол имлога зид, аммо тўғри. Ўз-ўзидан савол туғилади: имло тузганлар ноҳақми ё ноширлар?

 

Бошқа ҳолларда “ъ”ни қўллаш чекланган. Бугун энди таассуф билан айтишга мажбурмиз: халқимизни мумтоз адабиётдан узоқлаштиришга интилган ислоҳотчилар деярли ниятига етди.

 

VII. 1993 йили яна лотин ёзувига қайтилди. У қисман 1929 йилги алифбога яқин эди. Хусусан, “нг” товуши учун “ñ”, ҳатто сирғалувчи “ж” учун “ɉ”, “ц” учун “с” ҳарфлари ҳамда диакритик белги (ъ) жорий этилган. Шу билан бирга кенг ва тор “ў” товушлари “о” ва “õ” ҳарфлари билан фарқлангани ҳолда, кенг ва тор “у” товушлари учун бир ҳарф олинган.

 

VIII. Орадан ҳеч қанча ўтмай янги алифбони ҳам тузатишга мажбур бўлдик – “қ” товуши учун ҳарфлар “Қ”, “Қ” шаклида бўлиб қолган экан, Қ, қ тарзида тўғриланди. (Алифбони газетада эълон қилишда босмахона ходимлари кичик Қ ҳарфини қаердан топгани ажабланарли – ҳатто энг замонавий компьютернинг мингдан зиёд ҳарф шакллари захирасида бундай ҳарф йўқ.)

 

IX. 1995 йили лотин алифбоси кескин ўзгартирилди: “с”, “ɉ” ва “õ” ҳарфлари олиб ташланиб, “ҫ”, “ş”, “ñ” ҳарфлари “ч”, “сҳ”, “нг” жуфтликлари (диграфлар) билан алмаштирилди. Бу алифбонинг биргина афзаллик томони – у компьютер клавиатурасига тўлиқ мослаштирилган эди. Бугунги гажетлар (қўл телефони, планшет ва ҳоказо) замонида бу афзалликнинг аҳамияти янада кучайди (“ҫ”, “ş” белгиларига қайтишни таклиф қилаётганлар бу жиҳатни ўйлаб ҳам кўрмаётган бўлса керак).

 

Аччиқ, аммо инкор қилиб бўлмас хулоса: ХХ асрдаги алифбо ислоҳотларининг ҳаммаси пухта ва атрофлича ўйланмасдан, айрим ҳолларда ҳатто шошма-шошарлик билан қабул қилинган.

 

Яна бир нохушроқ хулоса: барча талабларга жавоб берадиган бенуқсон алифбо бўлиши мумкин эмас.

 

Шунинг учун, “алифбони ундай қилиш керак, бундай қилиш керак” дея таклиф ташлайвериш дуруст эмас. Бизнингча, жорий алифбони янгисига алмаштириш, кескин ўзгартириш мутлақо ярамайди, ярашмайди ҳам.    

 

Бугун оммавий ахборот воситалари ва турли давраларда яна алифбо хусусида баҳслар юзага чиқа бошлади. Бунинг бир сабаби – янги алифбога ўтиш даври чўзилиб кетгани бўлса, иккинчиси – бу алифбога ҳамон бир қатор камчиликлар хос бўлиб қолаётганидир. Улардан бир нечасини зикр этайлик.

 

Янги алифбога ҳам ъ (апостроф – тутуқ белгиси), ҳам ъ (диакритик белги) киритилгани чалкашлик келтириб чиқармоқда. Компьютерда ҳар икки белги кўпинча ˊ ёки ˋ тарзида ёзиладики, бу имло бузилишини одат тусига айлантиради. Бошқа томондан, апострофнинг икки хил шакли компьютердаги айрим шрифтлардагина мавжуд бўлиб, имлога қатъий амал қилиш лозим ҳолларда бошқа шрифтдан топиб қўйишга тўғри келади.

 

Шунингдек, бу белгилар бир сўзни бир неча бўлакка бўлиб қўйиши ҳам матн кўринишини бузади. Мисол учун қўрғон сўзи “қоˋргˋон” тарзида ёзилиши – одатий ҳол. Агар бундай сўз қўштирноққа олинган жумланинг охирида келса, тирноқлар қаторлашади: “Бу тизманинг номи “Қоратогˊ”.

 

 

Соф туркий “ᶇ” товушининг ҳам “бахти очилмаяпти”. Уни “нг” ва “нг” тарзида ёзиш оқибатида ҳамда рус ва тожик тиллари таъсирида си-нгил, кў-нгил, китоби-нгиз, ўтири-нгиз каби сўзлар син-гил, кўн-гил, китобин-гиз, ўтирин-гиз тарзида хато талаффуз этилмоқда. Ҳолатни қуйидаги байт билан қиёслайлик:

 

Мени шайдо қиладурғон бу кўнгулдур, бу кўнгул,

Хору расво қиладурғон бу кўнгулдур, бу кўнгул.

 

Ушбу мисраларни ўқиганда кўн-гил-дир, кўн-гил деб талаффуз қилиш Мавлоно Лутфий каби аждодларимиз руҳини чирқиратишига шубҳа йўқ.

 

Хулоса: агар алифбо яна ислоҳ қилинадиган бўлса, бу сафар жуда-жуда пухта ўйланиши керак; етарлича мукаммал вариант топилмагунча изланиш ва баҳсларни давом эттириш лозим.

 

Хусусан, “Алифбо қандай ҳарфлардан таркиб топиши керак?” деган масаладан аввал “Миллий алифбомиз қандай принциплар асосига қурилгани маъқул?” деган саволни қўйиш керак. Афсуски, ҳозиргача қилинган ислоҳотларда масаланинг бу томонига жиддий эътибор берилмаган. Ҳолбуки, принциплар турлича бўлиши мумкин.

 

Принциплардан бири – алифбони имкон қадар соддалаштириш. Биз уни минимализм деб атаймиз. Бунда имло ҳам шу қадар соддалашади. Айнан шу принципга мувофиқ кенг “у”, “ў” унлилари ҳам, уларнинг тор вариантлари ҳам бир ҳарф билан ёзилмоқда, “нг” товушига алоҳида ҳарфни қизғаниш тагида ҳам аслида шу принцип ётади. Минимализмнинг яна бир оқибати – портловчи “ж” (жажжи, жўжа сўзларидаги) ва сирғалувчи “ж” (аждар, журнал сўзларидаги) товушларининг, талаффузида ер билан осмонча фарқ бўлишига қарамай, битта ҳарф билан белгиланиши.

 

Минимализм тарафдорлари “х” ва “ҳ” товушлари учун бир ҳарф кифоя, деб ҳисоблайди. 

 

Бунда бу икки ҳарф имлоси қийин экани рўкач қилинади. Ҳолбуки, кирилл алифбосига ўтилганда бу икки товуш учун ўхшаш ҳарф танлангани оқибатида уларни чалкаштириш ҳолати вужудга келган. Бугунги алифбода “х” ва “ҳ” шакллари қабул қилингани бунинг олдини олишига шубҳа йўқ.

 

Агар минимализм принципи асос қилиб олинса, алифбомиз учун 20 тача ҳарф ҳам кифоя қилар эди. Араб алифбоси қўлланган даврда шундай бўлган – унлилар атиги уч ҳарф билан, “к” ва “г”, “ж” ва “ч”, “б” ва “п” товуш жуфтликлари биттадан ҳарф билан ёзилган. Шунга қарамай, ота-боболаримиз матнни ўқиганда чалкаштирмаган, чунки саводли одам матнни ҳарфма-ҳарф ўқимайди, контекстга қараб тўғри ўқиб кетаверади.

 

“Минимализмда ҳам меъёр лозим-да”, дейишингиз мумкин. Тўғри, аммо қаерда ўша меъёр? Нима учун бир ҳолда минимализм меъёрга мувофиқ бўлади-ю, шунга ўхшаш бошқа ҳолда меъёрга сиғмайди?

 

Меъёрни ҳам топдик, дейлик. Аммо барибир минимализм алифбога тўғри ёндашув эмас. Бундан икки йилча муқаддам дўстларимдан бири хитойлик меҳмонлар билан учрашувга таклиф қилиб қолди. Уларга бир ўзбек йигити таржимон сифатида ҳамроҳлик қилаётган экан – у хитой тилида равон сўзлашар эди. Мен ўзимча уни синамоқчи бўлиб “Нечта иероглиф ўзлаштирдингиз?” деб сўрадим. Унинг жавоби ҳайратомуз бўлди: “Саккиз мингтага боради”. Ахир, олий маълумотли хитойлик кундалик амалиётида 5000 тача иероглиф қўллайди, холос-да. Жами иероглифлар сони эса 80 000 тадан зиёд. Бу ҳолат минимализм принципини бутунлай инкор қилади – савод чиқариш учун хитойликлар камида мингта иероглифни ўрганиши шарт. Японларда ҳам шундай. Французлар лотин алифбосини 10 та қўшимча ҳарф билан кенгайтирганлар, масалан, “е” дан ташқари è, é, ê ҳарфлари, œ каби белги ҳам ишлатилади, яна 20 тача “сн”, “ум”, “сч” каби бир неча ҳарфли бирикма ҳам алоҳида ҳарф вазифасини ўтайди.

 

Минимализм тарафдорлари “талаффузи бир-бирига яқин товушларни алоҳида ҳарф ёки ҳарф бирикмалари билан ёзиш имлони мураккаблаштиради” дея иддао қилади.

 

Минимализм принципи тарафдорларининг катта қисми инглиз тилини яхши билади, билмаганлари ҳам маълум даражада хабардор. Ахир, бугунги кунда у миллатлараро сўзлашув тилига айланган. Ҳолбуки, инглиз тилида расман 44 та товуш фарқланади. Улар орасида ўзбек тилидаги “а”, “о” товушларига яқин 5 та товуш бор. 44 товушнинг 26 та лотин ҳарфи воситасида ёзилиши инглиз тилини ўрганишни ниҳоятда мураккаблаштиради. Аммо шунга қарамай бугун бутун дунё инглиз тилини ўрганмоқда, инглизча сўзламоқда. Аниқ ва табиий фанларда-ку илмий мақола ёзиш 90 фоиз ушбу тилга ўтиб бўлган. Айни вақтда халқаро миқёсда катта-кичик бизнес билан шуғулланаётган кишилар ҳам инглизчани ўрганиб, шартномалар тузмоқда. Алифбо сабабидан имлоси ва орфоэпияси ўта мураккаб бўлганига қарамай, инглиз тили миллатлараро сўзлашув воситасига айланган ва айнан шу мақсадда ихтиро қилинган эсперанто тилини ерга кўмиб бўлди. Ҳолбуки, эсперанто ўта содда алифбо, ундан ҳам соддароқ имло ва грамматика билан ясалган эди...

 

Хулоса: алифбо имкон қадар содда бўлиши керак, деган фикр учун объектив асос йўқ.

 

Қолаверса, ҳеч бир саводли одам ҳаёти давомида амалдаги алифбога кирган катта-кичик 60 тача ҳарфни ўрганиш билан чеклана олмайди: бу ҳарфларнинг қўлда ёзиладиган шакллари (турли кишиларда турлича), тиниш белгилари, рақамлар ва бир қанча математик белгилар, йўл ҳаракати белгилари, схема ва диаграммаларда қўлланадиган белгилар ва шу каби минглаб ёзув унсурларидан фойдаланади.

 

Шу ўринда яна бир муҳим мулоҳаза бор. Соддаликка интилиш ҳар доим ҳам ижобий ҳодиса бўлавермайди. Хусусан, алифбода минимализмнинг ижобий томони билан бир қаторда салбий жиҳати ҳам йўқ эмас.

 

Ҳозирги замон психологияси ва нейрофизиологиясида қийин нарсаларни ўрганишга интилиш мияни чархлаши, айниқса, болаларнинг ақлий қобилияти ва тафаккурини ўстириш воситаси экани исботланган. Бугунги кунда тўрт-беш ёшли болалар бир неча тилда баравар сўзлаш, ўқиш ва ёзишни бемалол ўрганаётгани ҳамда бундай болалар битта тилда сўзлашиб вояга етаётган тенгдошларидан жадалроқ ривожланаётганини кузатиш мумкин.

 

Одам қанча кўп белгидан фойдаланса, у ўз фикрини шу қадар аниқроқ, инжароқ ифода этиш имкониятига эга бўлади. Бу, ҳеч шубҳасиз, алифбодаги белгилар сонига бевосита тааллуқли. Ҳатто алифбо қанча мураккаб бўлса, таълим олувчиларнинг интеллектуал салоҳияти шунча ошади.

 

Хулоса: “Алифбо имкон қадар содда ва қулай бўлиши керак”, деган принцип дуруст эмас, ҳатто зарарлидир.

 

Минимализмнинг акси – алифбо оғзаки нутқни имкон қадар тўкис акс эттирмоғи лозим, деган ёндашув. Биз буни максимализм деб атаймиз. Мазкур принципнинг асосий ижобий жиҳатлари: биринчидан, ўқувчиларни адабий тил меъёрларига мувофиқ сўзлашга ўргатиш учун қулай; иккинчидан, бошқа тилда сўзлашувчилар учун ўзбек тилида тўғри сўзлашга ўрганишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Мисол учун, инглиз тилидаги товушлар 44 та деб олинмаганида, бу тилда сўзлашни ўрганиш анча қийин бўлар эди.

 

Табиийки, максимализм имлонинг мураккаблашувини талаб этади. Биз боя бундан чўчимаслик керак, дедик. Араб, инглиз, француз ва олмон алифболари қисман шу принцип асосида тузилган.

 

Бизда максимализм тарафдорлари кўп эмас, тилшунос олимларнинг бир қисмигина ушбу принципни ёқлайди. Алифбо ислоҳотида бу тоифага мансуб олимларнинг фикри албатта тингланиши керак. Сўнгги даврда максимализм принципига қарши яна бир омил вужудга келди – информацион технологиялар асри бошланди. Энди ёппасига матнни компьютерда териш, босма маҳсулотларни ҳам компьютерлашган полиграфия ускуналарида чоп этишга ўтилди. Албатта, бугун компьютерга юзлаб ҳарфли алифболар, минглаб турдаги шрифтлар, ўн минглаб иероглифлар, юз минглаб махсус белгилар захираси жойланган. Мана, муаллиф компьютеридаги “а” ҳарфи модификацияларининг айримлари: à, á, â, ã, ä, å, æ, ā, ă, ą, ǡ, ȁ, ȃ, ȧ, ά, ᶏ, ḁ, ẚ, ả. Бу ҳарфлар дунёнинг қайсидир бир ўлкасида максимализм принципи асосида тузилган миллий алифболарда қўлланадики, компьютерга жойланган. Бир қарашда, максималистлар учун айни муддао – нутқда исталганча товуш, ҳатто товуш товланишлари ҳам алоҳида ҳарф билан ифодаланади.

 

Муҳтарам ўқувчида “Демак, ўзбек алифбосини ҳам максимализм принципига мувофиқ тузса бўлар экан-да? Ахир, ўзбек тилида минималистлар ўйлаганидек, товушлар 30 тача эмас, балки 40 дан зиёд – агар чўзиқ унлилар қисқа унлилардан фарқланса, яна камида 6 та товуш қўшилади”, деган фикр туғилиши мумкин. Шундайликка-шундай-ку, аммо танганинг иккинчи томони ҳам бор-да – стандарт клавиатуранинг лотинча режими 26 та ҳарф билан ишлайди. Албатта, клавиатурани мураккаб алифбога мослаштириш мумкин, бунинг учун ё ҳозиргига нисбатан тугмалари кўпроқ клавиатура ишлаб чиқариш ёки битта ҳарфни териш учун икки-уч тугмани босиш керак бўлади. Мобиль телефонларда эса бундан ҳам кўпроқ амал бажаришга тўғри келади. Алифбода ҳарф ва белги қанча кўп бўлса, матнни териш шунча кўп вақт талаб этади, тасодифий хатоларнинг кўпайишига сабаб бўлади, клавиатурада ишлаш малакасини ҳосил қилиш муддати сезиларли даражада чўзилади.

 

Хулоса: максимализм принципи билан алифбо тузиш – ахборот технологиялари тенденциясига зид.

 

Яна бир табиий принцип – минимализм ва максимализм ўртасидаги мўътадил ёндашувдир. ХХ асрдаги ислоҳотлар ана шу ёндашувга асосланган эди, дейиш мумкин: бир томондан, ўзбек тилидаги бир неча товуш учун алоҳида ҳарф қабул қилинмаган, иккинчи томондан, лотин ёки кирилл алифболари билан чекланмай, махсус ҳарфлар киритилган.

 

Бир қарашда, мўътадил ёндашув энг муқобил бўлиб туюлади. Аммо аввал алифбони қабул қилиб, кўп ўтмай уни тузатишга тўғри келгани мўътадил ёндашув ҳам ушбу муаммони ҳал этолмаслигини кўрсатади. Гап шундаки, мўътадил ёндашув билан тузилган алифбо максимализм ва минимализм принципларининг ижобий томонлари билан бир қаторда камчиликларини ҳам ўзида жамлайди. Натижада минималистлар алифбони “имлони қийинлаштиради” дея танқид қилса, максималистлар “нутқни тўғри акс эттирмайди” дейди. Бунда ҳар икки томоннинг танқиди учун асос мавжуд бўлади.

 

Хулоса: ўзбек алифбоси масаласида бошқа ёндашувларга мурожаат этиш, ҳатто янги принциплар излаш лозим.

 

Хўш, алифбо масаласида яна қанақа принцип бўлиши мумкин?

 

Қарангки, бўлар экан. Масалан, корейс алифбоси. То ХВ асргача корейслар хитой иероглифларидан фойдаланган. 1446 йилда бир гуруҳ корейс олимлари иероглифга ўхшаш, аммо унга қараганда анча қулай алифбо ишлаб чиқиб, эълон қилишган. Унда товушларни ифодаловчи ҳарфлар 2, 3 ёки 4 тадан 2-2 квадрат катакларга ёзилиб, бўғин ташкил этади. Бўғинлар эса чапдан ўнг томон ёзилиб, сўзлар ҳосил бўлади.

 

Бу мисол билан биз, ўз алифбомизга шундай принципни асос қилиб олиш керак, демоқчи эмасмиз. Қолаверса, ўзбек тили синтетик тиллар гуруҳига, корейс (хитой, вьетнам) тили эса аналитик тиллар гуруҳига мансуб бўлиб, бири учун яроқли принцип иккинчисига у қадар тушмайди. Бу мисолни келтиришдан мақсад – оригинал ёндашувлар ҳам бўлиши мумкинлигини таъкидлаш, холос.

 

Изланганга толе – ёр, дейдилар-ку, нима қилиб бўлса ҳам, имкон қадар мукаммал алифбо яратишимиз шарт.

 

Шунча оғзимиз куйгани етар, ахир!

 

Бугун дунёда Ўзбекистонга қизиқиш кучаймоқда, давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракати билан мамлакатимизнинг хорижий алоқалари жадал суръат билан ўсмоқда. Бу, табиийки, ўзбек тилига бўлган қизиқишни кучайтиради, ўзбек тилини ўрганувчи хорижликлар сони ошади. Энг муҳими, бу жараён йиллар ўтган сайин кучайиб боради. Биз алифбо ислоҳоти тўғрисида ўйлаганимизда, изланганимизда, бу омилни ҳам назарда тутишимиз лозим. Токи тилимиз билан танишган киши унинг бойлигини кўрсин, миллий алифбомиз нақадар пухта ва мукаммал тузилганига амин бўлсин.

 

Унутмайликки, алифбонинг мукаммаллиги – миллат интеллектуал салоҳиятининг кўзгусидир.

 

Бу борадаги изланишларга туртки бериш мақсадида яна бир принципни илгари сурмоқчимиз. Фикримизча, айнан шу принцип энг муқобил алифбога асос бўла олади, чунки у минимализмнинг ҳам, максимализмнинг ҳам талабларига жавоб беради.  

 

Бунда кўп сатҳли алифбо назарда тутилмоқда. Аввал бу хил алифбо намуналари билан танишайлик. Бизга жуда яхши таниш мисол – уч сатҳли араб ёзувидир. Биринчи сатҳ – 28 асосий алифбо ва ﻋ белгисидан иборат. Бу сатҳ алифбосида газета ва журнал, енгил бадиий адабиёт чоп этилади, кундалик ёзишмалар ва иш қоғозлари юритилади. Унда қисқа унлилар ёзилмайди.

 

Иккинчи сатҳда алифбо қисқа унлилар, танвинлар, ташдид, ҳамза белгилари билан кенгайтирилади. Ундан луғат, дарслик ва ўқув қўлланмалари, илмий асарларда истифода қилинади.

 

Учинчи сатҳ – Қуръони карим нашрларида қўлланаётган алифбодир. Унга оятларни тўғри тиловат қилишга ёрдам берувчи яна 10 дан зиёд тажвид белгиси киритилган.

 

Иккинчи мисол – рус алифбоси. Уни ҳам уч сатҳли дейиш мумкин. Биринчи сатҳда матн рус алифбосининг 32 ҳарфи билангина ифодаланади. Унда “ё” ҳарфи ўрнига “е” ёзилаверади. Иккинчи сатҳда эса “ё” албатта ёзилади ва зарур ўринларда урғу белгиси қўйилади: врéменное ва временнóе, дýхи ва духѝ каби. Бу сатҳ асосан бадиий адабиёт нашрларига мўлжалланган. Учинчи сатҳда урғу барча ўринларда қўйилади. Ундан дарслик, қўлланма ва луғатларда фойдаланилади. Тилшуносликка оид илмий тадқиқотларда муаллиф изоҳлари биринчи сатҳ алифбосида ёзилса, таҳлил қилинадиган мисол ва иқтибослар учинчи сатҳда келтирилади.

 

Алифбоси иероглифдан иборат барча халқларда ҳам алифбо кўп сатҳлидир.

 

Ёзуви лотинга асосланган халқларнинг аксари икки алифбодан фойдаланади. Биринчи сатҳ – соф лотин алифбосидир. Аммо ҳатто шу тил соҳиблари ҳам айрим сўзларни биринчи сатҳнинг ўзида ўқий олмайди – халқаро транскрипция белгилари воситасида қандай талаффуз қилинишига мурожаат этишга мажбур бўлади. Дарслик ва луғатларда эса иккинчи сатҳ алифбосидан истифода этилади.

 

Шундай қилиб, кўп сатҳли алифбода кенг оммага мўлжалланган матн қуйи босқич алифбосида ёзилади ва бу минималистлар учун айни муддао. Аммо нутқни ёзувда тўғри акс эттириш муҳим бўлган матнларда юқори сатҳда иш юритилади ва бунда максимализм принципига исталганча эрк бериш мумкин.

 

Мактабда, айниқса, бошланғич синфларда ўқувчилар билан юқори сатҳ алифбосида ишланади ва натижада уларда тўғри талаффуз малакаси шаклланади. Хусусан, фарзандларимиз Лутфий ғазалининг радифини “бу кў-нгулдур, бу кў-нгул”, Бобур қаламига мансуб сатрни “Ким кўрубдур, эй кў-нгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ” тарзида тўғри ўқишга ўрганишлари лозим. Отабек билан Кумушнинг:

 

– Кўнгли-нгиз фаришталар кўнглидек.

 

– Сизнинг ҳам кўнгли-нгиз... –

 

деган диалогини “кўн-г-лин-гиз” тарзида ўқиш роман тилига ҳам, руҳига ҳам зид эканини ҳис қилмоғимиз даркор.

 

Тўғри талаффуз малакаси ҳосил бўлгач, қуйи сатҳ алифбосидаги матн ҳам шунга мувофиқ ўқилади, албатта. Бу эса айни муддаодир.

 

Ўзбек тилини ўрганаётган бошқа миллат вакиллари “ўзинг ўқи” ва “ўзинг, ўзаверинг”; “қаламнинг учи” ва “икки эмас, уч”; “кийимни илиб қўй” ва “ҳаво илиб қолди” каби жумлалар турлича талаффуз қилинишини юқори сатҳ алифбоси ёрдамида билиб олади.

 

Амалдаги лотин алифбоси жузъий тузатишлар билан биринчи сатҳ учун яроқлидир ва у минимализм принципига жавоб беради. Айрим минималистларнинг “ҳ” ўрнига ҳам “х” ёзишни таклиф этаётгани – кирилл алифбосида талаффузи яқин бу икки товуш учун шакли ҳам яқин ҳарфлар қўлланганининг оқибатидир. “Меҳмонхона” сўзини мактабда кирилл алифбосида ўқиган авлод вакилларигина “мехмонҳона” тарзида ёзиши мумкин. Ҳозирги лотин алифбосида “х” ва “ҳ” ҳарфлари танлангани бу икки товушни чалкаштирмаслик учун кифоя.

 

Юқори сатҳ алифбосига максимализм нуқтаи назаридан ёндашиш ҳар томонлама тўғри бўлади. Хусусан, у ўзбек тилига хос барча товушни ўзида тўлиқ акс эттириши лозим. Бу нуқтаи назардан ўзбек тилида камида 40 та товуш аниқ-тиниқ фарқланади: а, о, и, ǝ (тор и), э, иккитадан у ва ў, б–п, в–ф, г–к, д-т, ж–ч, з–с, ғ–ч, ъ–ҳ, й, л, м, н, нг, нғ, р, ъ (қалъа, суръат, мудофаъа сўзлари талаффузидаги тутуқ товуши араб тилидаги ҳамза товушига яқин) ҳамда унлиларнинг чўзиқ вариантлари. (Араб тилида ҳам, инглиз, роман-герман тилларида ҳам чўзиқ унлилар алоҳида товуш ҳисобланади; ўзбек тилида ҳам унлининг чўзиқлиги маънога таъсир қилади: шеър–шер, даъво–даво, таъна–тана; ҳозирги алифболарда “ъ” ва тутуқ товуши учун бир хил белги қўлланади, ҳолбуки, бу икки товуш асосан араб тилидан ўзлашган сўзларда учраб, аслида бир-биридан талаффузда ҳам, имлода ҳам кескин фарқ қилади; “ъ” товуши ўзбек тилида ундошлик хусусиятини деярли йўқотган, асосан унлини чўзиш белгисига айланган: эътибор, эълон, Нўъмон, шуъла, маъқул. Шу билан бирга, кўплаб сўзларда чўзиқ унлилар ёзувда акс этмаган: тўфон–тў:фон, хоин–хо:ъин, мезон–ме:зон ва ҳоказо.) Биз ҳар бир товушни алоҳида қараб чиқмаймиз, бирйўла жадвал кўринишида келтирамиз (яқин йиллар ичида жорий қилиш мақсадида эмас, балки узоқ йиллар давомида муҳокама қилиш учун).

 

Алифбо сатҳлари борасида сўз борар экан, “фақат икки сатҳ билан чекланиш етарлими ё ўрта сатҳ алифбосига ҳам зарурат борми?” деган масалани-да ечиб олиш керак. Умуман олганда, ўрта сатҳга эҳтиёж мавжуд; у, хусусан, мумтоз шеърият нашри учун зарур. Аруз вазнидаги шеърларни, ҳозирги нашрлардагидек, қуйи сатҳ алифбосида чоп этишни қабул қилиб бўлмайди. Гап фақат “ъ” товушидагина эмас. Навоий ўз асарларида сингармонизм қонунига қатъий амал қилган, жумладан, тор ва кенг унлиларни алоҳида ишлатган:

 

Ёр ила бир хилват истарменки, ағёр ўлмағай

(“Ғаройибус-сиғар”, 611-ғазалдан);

 

Келган эрмиш ул Масиҳ ўлганларин тиргузгали

(11-ғазалдан).

 

Биринчи мисрада “ўлмағай” (бўлмағай) сўзидаги учала унли ҳам кенг (ўлмоғой тарзидаги талаффузга яқин), иккинчи мисрада эса барча унли, шу жумладан “ўлмак” сўзида – тор унли. Энди Навоийнинг “Муножот” асаридаги мана бу жумлани олайлик:

 

Ҳар неча балоғат лофин урган дам,

урмаса маъзур бўлур.

 

Бугунги ўқувчи “урган” ва “урмаса” сўзларини урмоқ (зарба бермоқ) маъносида талаффуз қилади, яъни “у” ҳарфини кенг (тилолди) унли тарзида ўқийди ва шундай тушунади. Аммо матн бу тарзда ўқилса, Навоий кўзда тутган маъно чиқмайди. Ҳар икки сўзда ҳам “у” унлиси – тор, акс ҳолда Навоий “урғон” (ёки “урған”) деб ёзган бўлар эди. “Урмак” феъли тор “у” билан “ҳурмоқ”, “вовулламоқ” маъносига эга бўлади: “Оллоҳга ҳамд айтиш бобида балоғат-мукаммаллик даъво қилиш – ҳуриш билан баробарки, ҳурмай ўтирган маъқул”.

 

Сирасини айтганда, мумтоз шеърият нашрларида қуйи сатҳ алифбоси етарли эмас. Шу билан бирга, максимализм принципидаги юқори сатҳ алифбоси ҳам маъқул бўлмайди – кўплаб қўшимча белгилар билан матн оғирлашиб кетади.

 

Гал келганда яна бир мулоҳаза. Бугун мамлакатимизда кўплаб диний адабиётлар чоп этилмоқда. Хўш, мазкур нашрларда имло қоидаларига амал қилиш керакми ё шарт эмасми? Диний адабиётда ўзига хос имло тўқилаётганига сабаб – оят ва ҳадисларни талаффузда имкон қадар арабчасига яқинлаштириш. Бу интилиш-ку – яхши, аммо, биринчидан, бунинг аслида имкони йўқ – боя айтганимиздек, араб тили фонетикаси ўзбек тили фонетикасидан жуда катта фарқ қилади; иккинчидан, бир тилда икки хил фонетика ва икки хил имло бўлиши ижобий ҳодиса эмас. Бугун энди диний адабиёт нашр қилиш оммалашгани, мумтоз адабиётда ҳам оят ва ҳадислар кўп учрашини ҳисобга олиб, миллий алифбомизга яна бир – олий сатҳ киритиш масаласини ўйлаб кўриш лозим. Бунда араб тилига хос товушлар учун халқаро транскрипция белгилари қўлланиши мумкин (қаранг: ҳттпс://ру.wикипедиа.орг/wики/ Романизация_арабского_письма; ҳттпс://ен.wикипедиа.орг/ wики/Романизатион_оф_Арабиc).

 

                                  Уч босқичли миллий алифбо лойиҳаси

 

 

Т.р.

 

Товуш

 

Мисол

Алифбо сатҳлари

 

Гажетда

 

Изоҳ

қуйи 

ўрта  

юқори  

Унлилар

1.

а кенг

қарағат

 

а

а

а

а

ҳозиргача ажратилмаган

2.

а  тор

камалак

а,

3.

а чўзиқ

ваъда

ā

ā

а:

мумтоз шеъриятда муҳим1

4.

о кенг

оломон

 

о

о

о

о

ҳозиргача ажратилмаган

5.

о тор

ҳой

о,

6.

о чўзиқ

шоҳона

ō

ō

о:

мумтоз шеъриятда муҳим

7.

и кенг

чиниқиш

 

и

и

и

и

“ҳаво илиб қолди”–“кийимни илиб қўй”

8.

и тор

кийиниш

ї

И,

9.

и чўзиқ

иймон

ī

ī

и:

мумтоз шеъриятда муҳим

10.

э қисқа

шер;

е

 

е

е

е

 

11.

э чўзиқ

шеър

ē

ē

е:

мумтоз шеъриятда муҳим

12.

у кенг

узун, тур

 

у

 

у

у

у

туркий тилларнинг деярли барчасида ажратилган

13.

у тор

узум, тур

у,

14.

у чўзиқ

кўзгу, шуъла

ū

ū

у:

мумтоз шеъриятда муҳим

15.

ў кенг

қўл, бўл

 

оъ

ơ

ơ

оъ

туркий тилларнинг деярли барчасида ажратилган

16.

ў тор

кўл, бўл

ӧ

о”

17.

ў чўзиқ

тўфон, мўътабар

ō

ō

о:

мумтоз шеъриятда муҳим

Ундошлар

18.

б

 

б

б

б

б

 

19.

п

 

п

п

п

п

 

20.

в

аввал

в

в

в

в

лабланган ва лабланмаган (ҳозирги араб алифбосида фарқланади: و ва ڤ)

21.

в

қувур, тувак

ṿ

в,

22.

ф

 

ф

ф

ф

ф

 

23.

г

 

г

г

г

г

 

24.

к

 

к

к

к

к

 

25.

д

 

д

д

д

д

 

26.

т

 

т

т

т

т

 

27.

ж

 жўжа

ж

ж

ж

ж

портловчи

28.

ж

аждар

жъ

жъ

сирғалувчи

29.

ч

 

c

c

c

c

 

30.

з

 

з

з

з

з

 

31.

с

 

с

с

с

с

 

32.

ш

 

w2

w

w

w

 

33.

ғ

 

ғ

ğ

ğ

ғ

 

34.

х

 

х

х

х

х

 

35.

ъ

 

 ъ

^

^

 ъ

араб алифбосида айн, мумтоз шеъриятда муҳим3

36.

ҳ

 

ҳ

ҳ

ҳ

ҳ

 

37.

л

 

л

л

л

л

 

38.

м

 

м

м

м

м

 

39.

н

 

н

н

н

н

 

40.

нг

си-нгил

нг

ŋ

ŋ

н,

тил софлиги учун муҳим

қўшимча товушлар

41.

нғ

қў-нғиз4

нғ

нғ

ɧ

нғ

юқори сатҳда фарқланиши кифоя

42.

ъ

маъво

ъ

ъ

ъ

ъ

араб алифбосида ”ҳамза”5

43.

ц

цех6

тс

тс

тс

тс

 

 

1Аслида кенг ва тор унлиларнинг чўзиқ вариантлари учун юқори сатҳда алоҳида белги киритилиши мантиқан тўғри бўлар эди. Бунда унлилар сони 18 тага етади! Аммо бундай максимализм меъёрдан зиёд ҳисобланди.

 

2Гажетларда “ш” товушини ифодалаш учун кўпдан буён “w” ҳарфи қўлланмоқда.

 

3Мумтоз адабиётда тўлақонли ундош ҳатто иккиланади: “Наводир уш-шабоб” девонидаги “Лаълича эмас оғзи қилур вақти такаллум” мисраси билан бошланадиган ғазалда қофиядошлар: такаллум, табассум, тазаллум, таваҳҳум, тараннум, танаъъум. Ҳозир икки хил функция бажаради: унлидан аввал келса – айирувчи белги, кейин келса – шу унлини чўзиш белгиси.

 

4Қуйи ва ўрта сатҳда ажратилиши шарт эмас, аммо товушлар тизимида қайд этиш мақсадга мувофиқ.

 

5Маъво ва даъво сўзларидаги “ъ” товуши аслан бошқа-бошқа – биринчисида портловчи (маъмур – буюрилган сўзидаги каби; ўзбек тилида унли билан бошланувчи барча сўз бошида шу товуш талаффуз этилади), иккинчисида сирғалувчи – “х” товушининг жаранглиси (маъмур – обод сўзидаги каби). Ҳозирги ўзбек тили фонетикасида бу икки ҳарф функцияси чатишиб кетган. Шунинг учун қуйи сатҳда фарқланиши шарт эмас деб ҳисоблаймиз.

 

6Бу товуш 1993 йилги алифбога киритилган, 1995 йили чиқарилган. Ўзбек тилига хос эмас, аммо байналмилал сўзларда қўлланади. Алифбонинг юқори сатҳига киритилиши мақсадга мувофиқ, зотан, “ф” ва “ҳ” товушлари ҳам бошқа тиллардан ўзлашган.

 

Абдулла АЪЗАМ

 

“Тафаккур” журнали, 2019 йил 1-сон.

“Миллий алифбо: тафсил ва таҳлил” мақоласи

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 17366
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//