
XIV Тошкент халқаро кинофестивалида «Ўзбекфилм» киноконсернининг янгиланган павильони намойиш этилди ва «Баҳодир Ялангтўш» тарихий фильмининг суратга олиш ишларига старт берилди.
Янги панорамали павильон энг юқори замонавий бадиий ва технологик савияда фильмлар суратга олиш имконини беради. Агар илгари йирик блокбастерлар ва жанговар фильмлар хромакей ёрдамида суратга олинган бўлса, бугун Stage Sraft технологиясидан фойдаланиш билан ҳаммаси глобал миқёсда ўзгаради.
Технология битта павильоннинг ўзида юқори сифатли тасвирни олиш имконини беради. Қимматбаҳо декорациялар ўрнига саҳнанинг орқа томонига керакли атмосферани тўлиқ етказиб бера оладиган йирик чоксиз ЛEД панеллар ўрнатилди.
Натижада виртуал оламнинг юқори сифатли тасвири экранда акс эттирилади ва оператор камерасига ҳеч қандай қийинчиликларсиз боғланади. Объектларнинг фондаги ҳолатини камеранинг жойлашишига қараб ўзгартириш сифатли фильм суратга олиш имконини беради. Stage Sraft технологиясидан фойдаланган ҳолда исталган бурчакдан суратга олиш мумкин. Ҳақиқий ва виртуал камераларнинг комбинацияси автоматик равишда объективни ўзгартиришни таъминлайди. Виртуал камерани мустақил равишда ҳам, масалан, динамик саҳналар учун ҳам ҳаракатлантириш мумкин.
Янги павильонда кинофестиваль меҳмонлари «Баҳодир Ялангтўш» тарихий фильмининг биринчи эпизоди суратга олинганини кўришди. Меҳмонлар режиссёр камерасида фильм қандай суратга олинаётганини шахсан кўриш, ижодий жамоа ва фильм актёрлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлди.
Фильм афсонавий Самарқанд Регистонининг яратувчиси – Баҳодир Ялангтўш ҳақида ҳикоя қилади. У Регистон майдонида «Шердор» ва «Тиллақори» мадрасаларини бунёд этган. Тошкент халқаро кинофестивалида «Ўзбекфилм» киноконсернининг янгиланган павильонида намойиш этилди ва «Баҳодир Ялангтўш» тарихий фильмининг суратга олиш ишларига старт берилди.
Фото: Холида МУСУРМОНОВА
Тарих
Тарих
Фалсафа
Тарих
Тарих
Тил
Таълим-тарбия
Тарих
Дин
Жараён
Ватандош
Санъат
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ