Бугунги кун ҳақиқати – ҳеч бир мамлакат глобал хавф-хатарларни ёлғиз ҳолда бартараф этишга қодир эмас


Сақлаш
00:04 / 15.09.2022 2414 5

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити арафасида жаҳон афкор оммасининг нигоҳи Самарқандга қаратилган. Нуфузли анжуманда ташкилотга аъзо давлатлар – Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон, шунингдек, кузатувчи ва ҳамкор давлатлар – Озарбoйжон, Арманистон, Беларус, Эрон, Мўғулистон, Туркманистон ва Туркия раҳбарлари қатнашиши кутилмоқда. 15 та давлат етакчилари ва 10 та халқаро ташкилот раҳбарлари иштирок этишининг ўзиёқ Самарқанд саммитининг аҳамиятини кўрсатиб турибди.

 

Халқаро тадбир олдидан мамлакатимиз ҳамда қатор етакчи хорижий давлатларнинг нуфузли газеталари ва интернет-нашрларида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг дастурий аҳамиятга эга, концептуал мақоласи чоп этилди. Мақолани ўқир экансиз, Самарқанд саммитидан нималар кутиляпти, олий даражадаги учрашув мамлакатимиз, минтақа ва умуман замонавий дунё учун қанчалик муҳим, янги даврда республикамиз нега минтақавий ва глобал миқёсда кенг ҳамкорлик ва мулоқотни илгари сурмоқда, Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги ташкилот фаолиятида қандай акс этди, деган саволларга жавоб топасиз.

 

«Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик» мақоласи аввалида бир тарихий давр ниҳоясига етиб, башорат қилиш мушкул бўлган янги бир давр бошланаётган шиддатли жараёнлар «тарихий эврилиш» ибораси билан ифодаланган. «Халқаро ҳамкорликнинг универсал принцип ва нормаларга асосланган тизими издан чиқиб бораётгани бугунги кун ҳақиқатидир».

 

Давлатимиз раҳбари «бугунги кун ҳақиқати» деганда: а) глобал даражада давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончнинг чуқур таназзулга юз тутаётгани; б) бу эса геосиёсий қарама-қаршиликларга рағбат бериб, «блокларга мансублик» стереотипларининг қайта туғилиш хавфини юзага келтираётгани; с) давлатлар ўртасидаги бундай ўзаро ишончсизлик жараёни жаҳон иқтисодиётининг аввалги тараққиёт йўлига қайтишини ва глобал таъминот занжирларининг тикланишини мураккаблаштираётгани ҳамда д) глобал иқлим ўзгариши, табиий бойликлар ва сув ресурслари танқислигининг ортиши, биохилма-хилликка путур етиши ҳамда хавфли юқумли касалликлар тарқалишини назарда тутади. «Бундай мураккаб шароитда бир ҳақиқат аниқ: ҳеч бир мамлакат ёлғиз ҳолда ушбу глобал хавф-хатарларни четлаб ўтиш ёки бартараф этишга қодир эмас».

 

Ўзбекистон ўтган бир йил давомида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик қилар экан, «Ҳар биримиз кучли бўлсаккина, ШҲТ кучли бўлади» шиорини илгари суриб, аъзо мамлакатларнинг фойдаланилмаган резервларини ишга солиш орқали Ташкилотни жадал ривожлантириш стратегиясига эътибор қаратди. Шу пайтгача ШҲТга раислик қилган бирор давлатда 80 га яқин тадбир ташкил этилмаган эди. Вазирлик ва идоралар раҳбарлари даражасида 30 та тадбир ўтказилди. Мамлакатимиз ШҲТнинг 37 та ҳужжатини мувофиқлаштириш жараёнини якунлаб берди. Шулардан 30 таси Ўзбекистон ташаббуси билан, шахсан Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилгани эътиборга молик.

 

ШҲТ саммитини ўтказиш учун Самарқанд шаҳри танлангани бежиз эмас. Мақолада таъкидланганидек, бу масканда инсониятнинг тинч ва фаровон яшаш, ўз куч ва имкониятларини рўёбга чиқариш, бахтли ҳаёт кечириш каби муштарак мақсадлари асрлар бўйи мужассамлашиб келган. Табаррук заминда яшайдиган ҳар бир одам яхши қўшни Худо инсонга ато этган бахтнинг бир бўлаги экани, тинч-тотув қўшничилик эса баракот манбаилигини чуқур англаган. Зеро, ҳамкорлик, савдо, ижод, илм-фан ва санъат, инсоний ғоялар устувор бўлган жойда эзгуликлар кўпаяди, халқлар фаровон ва ўзаро аҳил яшайди. Президентимиз таъбири билан айтганда, «Самарқанд руҳи» бундан 20 йил аввал мамлакатларимизнинг давр талабларига мос, янги ташкилотни яратишига туртки берган «Шанхай руҳи»ни уйғун равишда тўлдириб туради.

 

Дилбархон ХОЛЖИГИТОВА,

Республика Маънавият ва маърифат маркази масъул ходими,

Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси,

Таэквондо ITF бўйича икки карра жаҳон чемпиони

5 Изоҳлар

Mirsaidov Ma'rufjon

12:01 / 01.01.1970

Maqola juda zoʻr faqat maʼlumotlarni koʻproq keltirsayz bundanam zoʻr bulardi omad sizga

Husanov Umarali

12:01 / 01.01.1970

Mavzu keng ma'noda yoritilgan

Tursunali

12:01 / 01.01.1970

Samarqand non shahri (Shanxay xamkorlik tashkiloti) sammitiga raislik qilgani juda yaxshi. U O'zbekiston ning eng go'zal joylaridan biri hisoblanadi. SHXT ga azo davlatlar o'rtasida yangi siyosiy va iqtisodiy sohalarini yanada mustahkamlashga zamin yaratadi. Bu borada hurmatli prezidentimiz juda yaxshi islohotlar amalga oshirilmoqda. Maqola juda yaxshi yozilgan ekan. Omadizni bersin ishlarizga rivoj tilayman

G'olibbek

12:01 / 01.01.1970

Maqola shunchalik qiziqarli yozilibdiki maqolani to'liq o'qib bo'lganimni ham bilmay qolibman. Maqola juda ham tartibliy va tushunarliy yozilibdi Ishlaringizga omad yana shunaqa ajoyib maqolalarni chiqarib turishingizni hoxlayman Maqola uchun raxmat!

Salimjon

12:01 / 01.01.1970

Doʻstono munosabatlarni yanada kengaytirish kerak. Chunki doʻstlar doimo kerak, ayniqsa shunday zamonda. ShXT ni yanada kengaytirish kerak. Koʻproq davlatlar bilan aloqani yanada kuchaytirish zarar boʻlmaydi.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 17371
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//