Тинчлик, ҳамкорлик ва тараққиёт йўлида бирлашув


Сақлаш
17:25 / 14.09.2022 840 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик" сарлавҳали мақоласини ўқиб чиқар эканман, дунё сиёсий янгиликларини ўқиш чоғида очиқ қолиб келаётган кўплаб саволларимга жавоб топгандай бўлдим. Ўйлайманки, Президент томонидан билдирилган фикрлар бугун ҳар бир зиёлини ўйлантириши шубҳасиз. Мақолада Президент халқаро ҳамкорликнинг универсал принцип ва нормаларга асосланган тизими издан чиқиб бораётганидан хавотирини билдирган. Бундай пайтда ташқи сиёсатдаги ҳар қандай қарор мамлакатнинг эртанги кунини сўроқ остида қолдириши мумкин. Мураккаб вазиятда, яъни хавотирли паллада аниқ стратегияга эга ечим таклиф қила олиш муҳимдир.

 

Мақолада айтилган глобал даражада давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончнинг чуқур таназзулга юз тутаётгани, бу эса ўз навбатида геосиёсий қарама-қаршиликларга рағбат бериб, “блокларга мансублик” стереотипларининг қайта туғилиш хавфини юзага келтириши тинчлик сўзининг қадрини ҳар қачонгидан кўра кўпроқ қаддини кўтаради. Давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончсизлик жараёни жаҳон иқтисодиётининг аввалги тараққиёт йўлига қайтишини ва глобал таъминот занжирларининг тикланишини мураккаблаштириши юзасидан Президент ўз хавотирини билдирган. Ҳеч бир мамлакатнинг ёлғиз ўзи ушбу глобал хавф-хатарларни четлаб ўтиш ёки бартараф этишга қодир эмаслигини англаб, ташкилотнинг умумий принципларидан келиб чиққан ҳолда муаммони бартараф этиш юзасидан ўта муҳим таклифлар айтиб ўтилган. Президент тинчлик, ҳамкорлик ва тараққиёт йўлида бирлашиш, айирмачилик унсуридан холи бўлган жозибадор маконга айланиши лозимлигини алоҳида таъкидлаган.

 

Халқимизнинг "Қўшнинг тинч, сен тинч", деган доно мақоли бор. Шу маънода Марказий Осий ҳамжиҳатлиги ва қўшни Афғонистонда тинчликни сақлаш масалалари асосий кўзда тутиш лозим бўлган масалалар сифатида қайд қилинган. Мақолада айтиб ўтилган фикрлар ташкилотнинг Самарқанддаги саммитида асосий планда туриши ҳар томонлама фойдалидир. Мураккаб сиёсий вазиятда бу ғоялар амалга кўчиши лозим, зеро ҳамжиҳатлик ва бирдамлик бугунги сиёсий таҳликаларни енгиб ўтишда энг асосий жиҳатдир.

 

Сарвар ГАФУРОВ,

Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар

институти бўлим бошлиғи

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 17371
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//