
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммити олдидан эълон қилинган мақоласида бугунги халқаро сиёсий жараёнларга маълум маънода ечимлар таклиф қилинган. Саммитнинг асосий шиори сифатида айтилган “Ҳар биримиз кучли бўлсаккина ШҲТ кучли бўлади”, шиори энг мантиқий ва ҳар томонлама тўғри йўналиш экани сир эмас. Президентни ташвишлантирган энг муҳим жиҳат дунё давлатларининг ҳарбий блокларга ажралиб кетиши ва бир-бири билан зиддиятга киришуви эканини таъкидлаш лозим. Бунда кичиклар катталар манфаати йўлида қурбон қилиниши ҳам мумкин. Шундай вазиятда Президент томонидан илгари сурилган таклифлар ҳар томонлама пухта ўйлангани, чуқур сиёсий мушоҳада қилингани ва дунёни гуруҳларга бўлиниши хавфидан огоҳлантиришга қаратилгани таҳсинга сазовор. Уруш хатари дунёнинг қанча мамлакатларига хавф солиб турибди. Дунё жиловини тутишга уринаётган сиёсий кучлар эса тинчлик олий неъмат эканини унутиб қўяётганини ҳамма кўриб турибди.
Мақолада ШҲТнинг кейинги келажаги хусусида фикрлар билдирилар экан, ташкилотнинг асосий тамойиллари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг турли блоклардан холи мақомга эга экани, очиқлик, учинчи мамлакатлар ёки халқаро ташкилотларга қарши қаратилмагани, барча иштирокчи томонларнинг тенглиги ва суверенитетини ҳурмат қилиш, ички ишларга аралашмаслик, сиёсий қарама-қаршилик ва ихтилофли рақибликка йўл қўймаслик каби принциплари президентимиз томонидан ШҲТнинг халқаро ташкилот сифатидаги жозибадорлиги дея таъкидланган. Дунёнинг турли ҳарбий блокларга бўлиниши бу инсониятнинг якдиллиги учун эмас, халқлар ўртасига нифоқ солиш, айирмачилик учун улуш қўшади. Бу дунёда барқарор, ишончли ва фаровон тараққиётнинг энг муҳим омили дея “самарали халқаро ҳамкорлик” назарда тутилган.
Мамлакатимизнинг ШҲТга раислиги юртимизда кейинги олти йилда амалга ошириб келинаётган фаол ва очиқ ташқи сиёсатнинг мантиқий давоми экани урғуланган ва бу йўлда тўхтаб қолинмаслиги айтилган. Зеро мамлакатнинг ташқи сиёсати масаласи бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб масаладир.
Хуршид СЕРОБОВ,
Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар
Институти кичик илмий ходими
Тарих
Тарих
Фалсафа
Тарих
Тарих
Тил
Таълим-тарбия
Тарих
Дин
Жараён
Ватандош
Санъат
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ