Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ШҲТ Самарқанд саммитининг роли


Сақлаш
17:14 / 14.09.2022 836 0

Aфғонистон Марказий Осиё минтақасининг бир қисми ҳисобланади. Ўзбекистон ва Aфғонистон халқлари асрлар давомида ягона маданий цивилизацион маконда яшаб келган. Бугунги кунда Ўзбекистон билан Aфғонистон ўртасида сиёсий, савдо иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар ривожланиб бормоқда. Aфғонистон хавфсизлигини мамлакатимиз хавфсизлиги ва бутун минтақанинг барқарорлиги ва фаровонлиги кафолати, деб қабул қилмоқдамиз. Давлатимиз ташқи сиёсатининг замонавий устувор йўналишлари ҳақида гапирганда, Ўзбекистоннинг етакчи хорижий давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар билан стратегик алоқалари ривожланиб бораётганига алоҳида эътибор қаратиш лозим.

 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик» номли мақоласида таъкидланганидек: «Шунга ишончим комилки, бугун ШҲТ доирасида шаклланган мана шундай ижобий ва муваффақиятли тажрибадан Афғонистонни ривожлантириш масаласида ҳам фойдаланиш ўта муҳим ва долзарбдир. Шак-шубҳасиз, Афғонистон ШҲТ маконининг ажралмас қисми саналади. Бугун афғон халқи қўшни ва хайрихоҳ давлатлар кўмагига ҳар қачонгидан ҳам муҳтож.

 

Афғонистонга биргаликда ёрдам қўлини чўзишимиз, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, минтақавий ва глобал тараққиёт жараёнларига интеграциялашувига кўмаклашишимиз ва шу орқали ушбу давлатнинг кўп йиллик инқироздан чиқиши учун қулай шароит яратиб бериш бизнинг маънавий бурчимиздир.» Президентимиз томонидан илгари сурилган ушбу таклифлар асрлар давомида қуролли ихтилофлар марказига айланиб қолган қўшни Афғонистонда тинчлик ва осойишталик ўрнатилишида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Саммити муҳим аҳамият касб этади.

Худойназар КУЧКАРОВ,

Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар

институти кичик илмий ходими

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 17371
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//