Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати


Сақлаш
16:58 / 14.09.2022 1232 0

Ўзбекистон давлати ўтган давр мобайнида изчил ва очиқ ташқи сиёсий фаолиятни олиб борди. Бу йўлда жаҳон ҳамжамияти билан чуқур ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. Айниқса минтақавий ҳамкорлик кейинги йилларда жадал суратлар билан ривожланмоқда.

 

Бу ўринда давлатимиз раҳбарининг давлатлараро муносабатларни мустаҳкамлашдаги фаолияти таҳсинга сазовор. Хусусан, Бирлашган миллатлар ташкилоти саммитидаги маъруза ва жаҳон ҳамжамиятига берилган таклифлар, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар делегациялари билан муҳим учрашувлар, мамлакатимизда ташкил этилган анжумандаги иштирокларининг ҳаммаси ташқи сиёсатга қаратилган фаолиятдир.

 

Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолиятда қатъий позицияга эга. Ушбу фаолиятдаги асосий вазифаларидан бири, бу - ўз ҳудуди атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил кўшничилик муҳитини шакллантиришдан иборат. Бу йўлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни яқин қўшни давлатлари билан дўстона, ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, уни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни асосий устувор ташқи сиёсий йўналиш сифатида белгилаб берилганида кўриш мумкин.

 

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг алоҳида ўрни бор. Айнан 2022 йилда Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг раислигида олиб борилаётган фаолияти унинг бутун 21 йиллик фаолиятининг асосий ўзаги бўла олишидан далолат беради. Хусусан, бу йилги саммитга кўплаб давлатларнинг юқори баҳо бераётгани, унга қизиқиш билдираётгани, унинг нуфузи ортаётгани, дунёнинг кўплаб кўзга кўринган давлатларининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг аъзолигига киришга интилаётгани бу ташкилотнинг дунё ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузи ортиб бораётганидан далолатдир.

 

Бинобарин, Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги нафақат халқаро муносабатларда мулоқотни йўлга қўйишга, балки янги имкониятларни яратиш, иқтисодий соҳани янада барқарорлаштириш, инновацион тараққиётни амалга оширишда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, янги бозорларни ташкил қилиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш учун устивор вазифаларни белгилаб олиш имкониятини беради.

Шавкат ТЎРАЕВ,

Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти

Миллий ғоя ва маънавий-маърифий ишларни

методик таъминлаш бўлими бошлиғи ф.ф.н., доцент

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 17371
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//