
Жаҳон миқёсидаги бундай умумий тараққиёт: одамлар дунёқарашининг ўзгариши, коммуникациялар юксалиши, халқаро муносабатларнинг ривожланиши ва унинг инсон ҳаётига таъсирини, давлатлар ва халқлар ўртасида бирлашишга интилишни кучайтиради, айни вақтда миллий хусусиятлар, анъаналар ва маънавий меросни сақлаб қолиш орқали мустақил сиёсий тамойилларни ишлаб чиқиш зарурлигини ҳам кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” сарлавҳали мақоласида мана шу масалалар ҳам ўрин олган.
Бугунги аҳвол халқаро ташкилотлардан энг йирик муаммоларга аҳамият беришни, жараёнлар ичига кириб боришини, таъсир доирасини кенгайтиришни талаб этмоқда. Бироқ, чуқурроқ фикр юритилганда, “глобализация” жаҳон тараққиётига кўрсатадиган ижобий таъсир билан бир қаторда чуқур тафовутларни ҳам ўз ичига оладики, бу тафовутлар эътиборга олинмаса, улар жаҳон тараққиётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Самарқандда ташкил этилаётган ШҲТ йиғилишида шундай муаммолар муҳокама этилади. Юртбошимиз мақолада “Самарали халқаро ҳамкорлик — бу дунёда барқарор, ишончли ва фаровон тараққиётнинг энг муҳим омилидир.
Айнан шундай ёндашув замонамизнинг долзарб муаммоларини баҳамжиҳат ҳал этиш, янги хавф-хатар ва ижтимоий ларзалардан ҳимояланиш учун энг аниқ, мақбул ва самарали йўл ҳисобланади” дея, таъкидлаган. Ҳақиқатдан ҳам давлатларнинг бир бўлиб юзага келаётган муаммоларни бартарф этишда келишувлари кўп нарсани ҳал этади. Ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликда барака бор дейилгани ҳам шундан эмасми. Энг муҳими давлатларнинг тинч-тотув бўлиши, халқининг яхши яшаши учун шароит яратиши ҳам инсон қадрини таъминлашдир.
Илхом Сувонов,
Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар
институти директори ўринбосари, ф.ф.д (PhD)
Тарих
Тарих
Фалсафа
Тарих
Тарих
Тил
Таълим-тарбия
Тарих
Дин
Жараён
Ватандош
Санъат
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ