Истакларимиз – тинч ва фаровон яшаш


Сақлаш
16:21 / 14.09.2022 764 0

 

Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг бош мақсади – давлат мустақиллиги ва суверенитетини, халқаро майдондаги ўрни ва ролини мустаҳкамлаш, ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, давлатнинг ташқи иқтисодий манфаатларини фаол тарзда илгари суришдан иборат. Ана шу мақсадда бугунги кунга қадар Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилиб келинаётган фаол, чуқур ўйланган ва очиқ ташқи сиёсати туфайли Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан ҳамкорлиги йилдан йилга ҳам ошиб ҳам мустаҳкамланиб бормоқда. Олий даражадаги учрашув ва музокаралар ҳамда дўстона муносабатлари ҳақида дунё давлатларининг оммавий ахборот воситаларида алоҳида эътироф этилмоқда.

 

Ҳозирги даврда дунё мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ўзининг маъно-мазмуни жиҳатидан олдинги босқичлардан кескин фарқ қилади. Бунда энг асосий ва муҳим жиҳат – миллий иқтисодиётларнинг пандемия сабаб жиддий зарар етиши бўлмоқда. Айни пайтда бу жараёнлар халқаро майдондаги рақобатнинг ҳам кескинлашувига, ҳар бир мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун курашининг кучайишига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Мазкур масалаларни биргина давлатнинг ўзи ҳал этолмаслигини Давлатимиз раҳбарининг “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” сарлавҳали мақоласида алоҳида таъкидланиб, кўҳна Самарқандда бўлиши кутилаётган ШҲТ йиғилишида давлатларнинг ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган шиор эълон қилинди. “Бизнинг асосий шиоримиз – “Ҳар биримиз кучли бўлсаккина ШҲТ кучли бўлади”. Мазкур йиғилишдан кўзланган мақсад давлатларнинг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш билан бирга кучли бўлишга  даъват этилмоқда. Йиғилишда кутилаётган 30 дан ортиқ халқаро шартномалар имзоланиши – бу ШҲТга аъзо давлатларнинг ҳар бири ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маданий ва маънавий юксалишига хизмат қилади. Давлатларнинг қанчалик ҳамкорлиги мустаҳкам бўлса, юксалиш ҳам шунчалик юқори бўлади. Ўйлаймизки, мазкур йиғилиш сабаб давлатларнинг дўстона муносабатлари янада мустаҳкамланади.

 

Айни вақтда яна бир ҳақиқатни ҳам ҳеч қачон эсимиздан чиқармаслигимиз керак. Энг катта, бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчликка рахна солиш, турли халқлар ўртасида уруш оловини ёқиш, миллий ва диний зиддиятларни авж олдиришга уринаётган кучлар ҳам йўқ эмас. Бундай ёвуз кучларга қарши курашишда давлатларнинг дўстона муносабатлари катта роль ўйнайди. Ушбу масалалар ҳам йиғилишда муҳокама қилиниши кутилмоқда. Тинч бўлган  давлатда халқ фаровонлиги таъминланади. Тинч, фаровон яшаган халқгина ҳаётидан рози бўлиб, қўллари дуода, шукронаси тили ва амалида бўлади. Ҳаммамизнинг истагимиз – шу.

Мунира КАХАРОВА,

Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар

институти директори ўринбосари, ф.ф.д (PhD)

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 17371
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//