Бир келиб кетинг қишлоғимизга! – Сўлим Ғелон қишлоғи Oyina.uz объективида


Сақлаш
22:15 / 22.08.2022 1976 3

Қашқадарёнинг Шаҳрисабз туманида шаҳар шовқин-суронидан йироқ, аммо қалбга яқин, хотираларга туташ Ғелон қишлоғи бор.

 

 

 

Қишлоқ аҳолиси 5200 кишидан ошади, аҳоли асосан деҳқончилик, чорвачилик ва боғдорчилик билан шуғулланади. Қишлоқ тоғ бағрида жойлашган, ҳавоси жуда тоза, табиати юракни энтиктирадиган даражада гўзал. Меҳнатда чиниққан аҳолининг ўртача умр кўриши 80-90 ёш бўлиб, қишлоқда 100 дан ошган дуогўй момо-боболар ҳам борки, уларнинг бардамлигини кўриб кексаликни тан олмаётган соғлом вужудларига ҳавас қиласиз. 

 

 

 

 

 

Тоғ баландлиги бўйича ётқизилган тош кўча бўйлаб кўтарилар экансиз, синч услубида қурилган уйларнинг томларидаги тандирларга, тандир ёнида нон ёпаётган келинларга кўзингиз тушади. Атрофни сув ва сут сепиб пиширилган ноннинг ҳиди қамраб олади. Тенгдошлари билан кўча чангитиб юрган болакайлар бобо-момоларига иссиқ нондан улашади, ўзи ҳам кулчани қўлтиқлаб велосипед, копток томон шошади... Бу шундайин гўзал, қалбга хотиржамлик берувчи манзара...

 

 

 

 

Орзуларга тўла кўзларда беғуборлик кўрасиз, ухлаб қолган фарзандини бағрига босиб, намозшом маҳал эшакда боғдан уйига қайтаётган аёлларни кўриб улар меҳнатига тасанно айтгингиз келади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қишлоқ менга бобомнинг бузилган уйини эслатди: дераза ромлари болалик соғинчидан қақраётгандек эди, гўё...

 

 

 

 

Ғелон аждодлар қадрияти, бутун миллат тарихи, она елкасида хотиржам кетаётган қизалоғу суратга олаётганингни сезиб қолган болакай кулгиси бўлиб қолди мен учун. Шаҳар замонавийлигидан анча узоқ, лекин қалбдаги хотираларга жуда яқин қишлоқ эди у.

 

 

 

Холида МУСУЛМОНОВА,

Oyina.uz

3 Изоҳлар

Рузибойи Курбониён

12:01 / 01.01.1970

Ғелон халқини тили, урф-одати, этнографиясини, тарихи, менталитетини, психологиясини ва бошқа хусусиятларини ӯрганиш лозим. Уйлайманки: Яхши натижа беради, чунки бу мардум минглаб йиллар давомида ӯзига кӯб миллий руҳиятни сақлаб қолган ва бошқа тожиклардан фарқ қилади. Масалан унинг тилида 2 - 3 минг йил олдин қадимги форслар ишлатилган фонетик хусусиятлари ҳалиҳам мавжуд.

Дилдора

12:01 / 01.01.1970

Сафарова деган беморим уша кишлокда яшайдилар у аёлни икки юзи кипкизил жуда гузал лобар аёл

Ахмедова ЗУЛЬФИЯ

12:01 / 01.01.1970

Кандай ажойиб, жоним бн уша ерда бир хафта яшаб КЕЛАР эдим. Жуда жуда хавасим келди, нон, сут бошка хеч нарса керак эмас, чунки асосий ТОЗА ХАВО, мени бу УЙИМНИ енидаги 5 йилдан буен була етган курилишлар улдиряпти, астма булиб колдим. Шунчалик ЧАНГ, тузон, кунига 3,4 маротаба пылесос киламан тула ЧАНГ, тупрок чикади, Яна мен шахар ни халк лар дустлиги якинда, Камолон махласида яшайман😱🤮😪👎👎👎жуда жуда тоза, курилишичанги йук, миллион мпшиналардан чикаетган Захарли моддалар йук жойда НАФАС олгим келяпти🙏🏻🙏🏻🙏🏻 Хозир тошкент ахли улдириляпти, курилишлар ва бутун Узбекистон вилоятларида келган МАШИНАЛАР БИЗНИ УМРИМИЗНИ ХАЗОН КИЛЯПТИ, БИЗНИ КАСДДАН УЛДИРИШЯПТИ🤮😭😭😭

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси

Адабиёт

16:11 / 22.11.2024 0 46
Мактаб амма





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 10434
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//