Агрессия


Сақлаш
15:03 / 02.03.2023 0 1606

Агрессия (лотинча aggressio ҳужум) –

1) бирон-бир бузғунчи ғоя, вайронкор мафкурага таяниб амалга ошириладиган информацион-психологик ҳужум, ахборот хуружи, ғоявий террор ёки маънавий-мафкуравий бузғунчилик;

2) сиёсий маънода, бир давлат томонидан ўзга давлатга уни мустақиллигидан, ҳудудий яхлитлигидан ва тараққиётидан маҳрум қилиш, халқини қарам этиб, бойликларини эгаллаш мақсадида ҳарбий куч ёрдамида амалга ошириладиган босқинчилик.

 

Халқаро ҳуқуқда БМТ Низомини очиқчасига бузган ҳолда бошқа давлатга нисбатан ҳарбий куч ишлатиш агрессия дейилади. Жиноят ҳуқуқига кўра, ён-атрофдаги одамларга жисмоний зарар ёки руҳий шикаст етказишга қаратилган ҳаракат агрессия деб баҳоланади. Бу ҳаракатлар ғаразли мақсадлар бошқаларнинг бойлигига кўз олайтириш, уларни қарам қилиш ниятида содир этилади. Агрессия геноцид, террор, этник ва ғоявий асосдаги қонли можаролар шаклида ҳам намоён бўлади. Бугунги кунда иқтисод соҳасидаги агрессияга, иқтисодий, маънавият соҳасидаги агрессияга эса маънавий агрессия дейилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бошқаларга нисбатан биринчи бўлиб ҳарбий куч ишлатиш, тажовузкорликни амалга ошириш агрессия деб баҳоланади. Турли шаклдаги ташқи ва ички агрессияга йўл қўймаслик учун аҳоли, айниқса, ёшларни юксак маънавий тамойиллар асосида, ҳушёр ва огоҳ этиб тарбиялаш муҳим аҳамият касб этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 212
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 195
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 331
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15168
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6376
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6176
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5677
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5121
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4831
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4232
Ўзбекистон тарихи

//