Утопизм


Сақлаш
21:03 / 01.03.2023 0 846

Утопизм (юнонча utopos – хаёлий, мавжуд бўлмаган жой) – луғавий маънода инсон, давлат ёки жамиятнинг келажакдаги мукаммал (идеал) шакли ҳақидаги таълимот. Утопизм ўйлаб топилган, хаёлан тасаввур этилган жамият ёки орзудаги тузум сифатида қадимдан кўп мутафаккирларга хос бўлган. Ўрта асрларда эса бу оқим мавжуд тузумни илоҳийлаштириш, унинг идеал ва абадийлигини уқтиришга хизмат қилган. Бу борадаги қарашлар англиялик Томас Морнинг (1478-1535) «Утопия», италиялик олим Томазо Компанелланинг (1568-1639) «Қуёш шаҳри», Ф.Бэконнинг «Янги атлантида» каби асарларида ўз ифодасини топган. Уларнинг идеал жамият ҳақидаги таълимоти Шарқ мутафаккирларининг бу тўғридаги қарашларидан фарқ қилади. Бу, аввало, шунда кўринадики, Ф.Бэкон. Т.Компанелла ва Т.Мор орзу қилган идеал жамият Европадан олисдаги хаёлий жойда барпо қилинади. Шарқ мутафаккирлари, улардан фарқли ўлароқ, ўзлари яшаб турган жамиятни идеал даражага кўтарилишини орзу қилганлар. Утопизм таълимотлари инсоният тарихида амалга ошмаган қарашлар сифатида шаклланган ва намоён бўлган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16189
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6793
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6639
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5356
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4785
Ўзбекистон тарихи

//