Дискриминация


Сақлаш
15:02 / 28.02.2023 0 758

Дискриминация (лотинча diskriminatioфарқлаш) –

1) маънавий ёки сиёсий камситишни англатадиган тушунча;

2) бирон-бир шахс, миллат ёки давлат ҳуқуқларининг бошқа давлат, миллат ёки шахс ҳуқуқларига нисбатан чекланиши.

 

 Демократик давлатлар қонунларида ҳамда халқаро ҳуқуқда дискриминациянинг барча шакллари, жумладан, фуқаролар ҳуқуқларини миллати, ирқи, жинси, дини сабабли амалда ёки юридик жиҳатдан камситишга йўл қўйиш тақиқланади. Ўзбекистон Конституцияси ва давлатимиз қонунларида барча фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги кафолатланган ва мамлакатимизда дискриминациянинг ҳеч кандай кўринишига йўл қўйилмайди. Тарихда дунёнинг турли минтақаларида мавжуд бўлган дискриминация ҳолларига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Macалан, АҚШда қулчилик Американинг олтинчи Президенти Авраам Линкольн томонидан бекор қилинганлигига қарамай, қора танли фуқароларнинг ирқига кўра камситиш ҳоллари XX асрнинг 60-йилларидагина барҳам топган. Дискриминация ўз моҳиятига кўра, инсон қадр-қимматининг камситилиши, ҳаётий режаларининг барбод қилиниши туфайли унинг маънавияти емирилади, муносиб ҳаёт кечириши хавф остида қолади. Шунинг учун хам 1948 йилда БМТ томонидан қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясида инсон ҳуқуқларини унинг миллати, дини, жинси ва ирқига кўра камситиш тақиқланган. Бу ҳужжат инсоният учун улкан ғалаба бўлди, зеро, у тарихнинг кўплаб даврларида юз берган дискриминациянинг турли шаклларини тўла-тўкис бартараф этиш, инсон зоти бу жирканч ижтимоий иллат туфайли чеккан заҳматларига чек қўйиш эҳтиёжларидан келиб чиққан эди.

 

Ўзбекистон ҳам жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида ушбу ҳужжатни қабул қилган. Ўзбекистонда ирқи, жинси миллати, ёши ва ижтимоий келиб чикишидан катьи назар, барча фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги қонун билан қатъий белгилаб қўйилгани мамлакатимизда бунёд этилаётган демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг инсонпарварлик тамойилларига тўлиқ мос келишини кўрсатади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 84
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 83
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 183
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13356
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6161
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5910
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5485
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4936
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4571
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3826
Ўқиш пули

//