Маргинал шахс


Сақлаш
17:02 / 24.02.2023 0 1009

Маргинал шахс – (лотинча marginalisаросатдаги шахс) – муайян ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги оралиқ вазиятни эгаллаган индивид ёки бирор табақа, қатламга мансуб бўлмаган индивидни ифодаловчи атама. Маргинал шахс атамаси америкалик социолог Р.Парк томонидан ХХ асрнинг 20-йилларининг иккинчи ярмида мулатларга нисбатан илк бор қўлланган. Унинг фикрича, жамиятда эгаллаб турган мавқеига кўра ўзига хос хусусиятларга, яъни безовталик, тажовузкорлик, шуҳратпараслик, қизиққонлик, тортинчоқлик ва эгоистик жиҳатларга эга бўлган кишилар маргинал шахслардир.

Маргиналлик ҳолати индивид ёки гуруҳнинг руҳияти, мақоми, жамиятда тутган ўрнига муайян таъсир ўтказиб, уларнинг ижтимоий-сиёсий хулк-атворида яққол намоён бўлади. Маргинал шахс ва маргиналлик кўпроқ қолоқ мамлакатлар ижтимоий ҳаётига хос ҳодиса бўлиб, айрим ҳолларда жамият тараққиётига, унинг иқтисодий ва сиёсий барқарорлигига хавф туғдиради. Масалан, Бангладеш, Бирма, Шри-Ланка сингари Осиё ва бир қатор Африка давлатларида маргинал қатламлар таъсир кучига эга бўлиб, давлат тўнтаришлари, миллий-этник тўқнашув-можаролар, уюшган жиноятчиликнинг авж олиши, яъни ижтимоий барқарорликнинг издан чиқишига сабаб бўлади. Шундай қилиб, маргинал шахс деганда мамлакат аҳолиси маълум бир қисмининг «аросатда қолган», ўз ижтимоий гуруҳидан бегоналашган, бошқа ижтимоий гуруҳга қўшилиб, унинг таркибида ўз ижтимоий мақомига эга бўлмаган, ҳуқуқий ҳолати ноаник ёки ҳақ-ҳуқуқлари аниқ белгиланмаган гуруҳ ёки шахс тушунилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 212
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 195
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 331
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15168
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6376
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6176
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5677
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5121
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4831
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4232
Ўзбекистон тарихи

//