Варварлик


Сақлаш
22:02 / 23.02.2023 0 736

Варварлик – Маънавият талабларига зид ҳолат бўлиб,

1) ижтимоий тараққиёт тўғрисидаги баъзи назарияларда жамиятнинг ривожланиш босқичларидан бири;

2) қадимги юнонлар томонидан уларга тили нотаниш бўлган қабилаларга берилган ном;

3) замонавий нуқтаи назардан қараганда – нодон, жоҳил ва шафқатсиз одамлар фаолияти

каби маъноларни англатувчи тушунча ЮНЕСКО қарорига биноан инсониятнинг ноёб тарихий обидалари қаторига киритилган Афғонистоннинг Бомиён вилоятидаги қадимги Будда ҳайкалининг толибонлар томонидан замбараклар билан ўққа тутиб, вайрон этилиши варварликнинг энг ачинарли кўринишидир.

 

 Илм-фанда бу атама биринчи бор америкалик антрополог Л.Морган томонидан қўлланган. Унинг фикрича варварлик, тарихий маънода, жамият ривожидаги ибтидоий жамоа тузумининг ёввойиликдан кейинги ва цивилизациядан олдинги иккинчи даврини ифодалайди. Мазкур тушунча ҳақида шотландиялик файласуф А.Фергюссон 1767 йили чоп этилган «Фуқаролик жамияти тарихи бўйича эссе» китобида фикр юритиб, жамият тараққиётининг цивилизацияли босқичи ёввойилик ва варварлик босқичлари негизида вужудга келганини уқтиради. Тажовузкор сиёсат олиб борган давлат ёки уруш тарафдорларига нисбатан ҳам варварлик атамаси ишлатилади. Масалан, Иккинчи жаҳон уруши даврида фашистлар томонидан минглаб шаҳар ва қишлоқларнинг вайрон этилгани, миллионлаб кишиларнинг қириб ташлангани варварликнинг шафқатсиз ифодасидир. Бугунги кунда баъзи Ғарб мамлакатларида ёшлар томонидан содир этилаётган бузғунчи хатти-ҳаракатлар, турли шаҳарларда уйлар, транспорт воситаларининг ёқиб юборилаётгани, тобора кучайиб бораётган одам савдоси кабилар ҳам бунга мисол бўлиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 111
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 280
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6460
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5243
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4537
Ўзбекистон тарихи

//