Биласизми?
Таниқли шахсларнинг ўзига хос феъл-атвори, яшаш тарзи, дунёқараши атрофдаги одамларни таажжубга солади. Ҳатто уларнинг ўлими ҳам, ўлимидан олдин қолдирган васиятлари ҳам жуда ғаройиб. Қуйида улардан бир нечтасини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Ҳайненинг сермаъно васияти
Машҳур немис шоири Ҳайнрих Ҳайне рафиқасига ёзган ҳазиломуз ва сермаъно васияти туфайли тарихга кирган. У 44 ёшида ҳамма Матилда деб атайдиган 26 ёшли Ксения Евгений Мирага уйланганди. Дўстларининг айтишича, аёл у каби саводли бўлмаган. Матилда ҳатто ўқишни ҳам билмас, умри давомида Ҳайненинг бирорта асарини ўқимаганди. Қолаверса, у жуда инжиқ ва жаҳлдор аёл бўлган, бироқ шунга қарамай, Ҳайне уни қаттиқ севган дейишади. Матилда билан йигирма йилдан ортиқ умр кечирган Ҳайне бир куни хотини билан ҳазиллашишга қарор қилади. Ёзувчининг ўзи бу воқеани шундай сўзлаб берган: “Черковдан қайтганимдан кейин васиятнома ёздим. Бутун мулкимни хотинимга қолдирдим. Фақат бир шарт билан – у ўлимимдан кейин яна турмушга чиқиши керак. Дунёда ҳеч бўлмаганда битта одам ўлимимдан қайғуриб, “Бечора Ҳайне... Нега бизни ташлаб кетди, агар у тирик бўлганида хотинига уйланмасдим!”, дейишини хоҳладим. Ушбу васият дунёдаги энг сермаъно ҳазил васиятнома деб қаралади. Матилда эрининг барча меросини қабул қилгани, бироқ бошқа турмуш қурмаслигини билдирган.
Гоголь: “Ким менинг ўлимимга ҳурмат бажо келтиришга уринса, гуноҳларимни зиммасига олган бўлади”
Украин ёзувчиси Николай Гоголнинг ижоди ҳам, ҳаёти ҳам, ўлими ҳам фантастика. Адабиётшунослар буни унинг руҳий ҳолати бузилиши билан боғлашади. Ёзувчи сўнгги васиятномасининг биринчи банди шундай эди: “Васият қиламанки, танам бутунлай чиримагунича дафн қилинмасин”.
Еттинчи банд эса қуйидагича эди: “Васият қиламанки, менга ҳеч қандай ёдгорлик ўрнатилмасин, бундай кичик, нолойиқ насроний ҳақида ҳеч ким ўйга толмасин. Ҳеч ким мен учун мотам тутмасин. Ким менинг ўлимимга ҳурмат бажо келтиришга уринса, барча гуноҳларимни ўз зиммасига олган саналади”.
Гоголь ўз васияти орқали уни чиндан ҳам яхши кўрган, ҳурмат қилганлар унинг хотирасини ёдгорликсиз ҳам ҳамиша эсда сақлай олишларига ишора қилган.
Чаплиннинг миллион долларлик мероси
Машҳур ва севимли комедия устаси, актёр Чарли Чаплин васият қолдирганида ҳам ҳазилкаш харакатерига содиқ қолган. У фарзанд дунёга келтирган биринчи эркакка бир миллион доллар қолдиришини ёзган. Кўриб турганингиздек, ҳали ҳеч ким Чаплиннинг васиятномада айтган ишни бажара олмаган. Бир миллион долларлик мерос эса ҳали-ҳамон ўз эгасини кутмоқда.
Монронинг эгаларига етиб бормаган мероси
1962 йилда Америка киносининг юлдузи Мерилин Монро вафот этди, бироқ унинг тўғридан-тўғри меросхўри йўқ эди. У ўлимидан бир йил аввал учинчи эри билан ажрашади ва қайта васият ёзишга мажбур бўлади. Монронинг сўнгги васиятига кўра, ўгай синглиси ва психологига кичик маблағда мерос қолади. Актриса кинодаги муваффақияти учун устози Ли Страсбергга миннатдорлик мактуби ёзади ва унда шахсий нарсаларининг бир қисмини оиласи ҳамда бошқа қариндошларига тарқатишини сўрайди. Бироқ устози унинг васиятини бажармайди. Монронинг шахсий буюмларини у айтган инсонларга беришни рад этади ва 1982 йил – вафот этгунига қадар омборида сақлайди. Страсбергнинг ўлимидан сўнг мерос ва барча ҳуқуқлар унинг рафиқаси Аннанинг ихтиёрига ўтади. Ёш бева дарҳол Монродан қолган буюмларни кимошди савдосига қўяди. Айтилишича, аёл эри омборга тиққан нарсалар учун 20 миллион долларгача пул ишлаган. Ҳозир ҳам актрисанинг меросхўри саналган Анна ҳар йили 8–9 миллион доллар пул топади.
Бойвачча ит
Юрак етишмовчилигидан вафот этган америкалик кинопродюсер, 62 ёшли миллионер Рожер Доркас ўлимидан сўнг ити Максимилиан номига ёзган васиятномаси донг таратган. У пуллари 25 яшар рафиқаси, актриса Венди Дитрихнинг қўлига тушмаслиги учун итига 65 миллион долларлик мерос қолдирган. Бева хотинига эса бойлигидан атиги 1 цент теккан, холос. Аёл итдан меросни тортиб олишга қанча ҳаракат қилган бўлса-да, суд васиятномани ҳақиқий деб топган ва унинг даъвосини рад этган.
Раҳмат БОБОЖОН тайёрлади
Биласизми?
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ