Шогирдга ҳурмат – Зулфиянинг Эркин Воҳидовга билдирган ишончи


Сақлаш
17:02 / 03.02.2023 0 1032

Устознинг шогирдга чин дилдан муваффақият тилаши, бунинг учун имкон ва йўл бериши, ютуқларини тан олиши – энг гўзал, хайрли фазилатлардан. Ва айни ҳолат ҳар қандай жамият тараққиётининг энг муҳим омилларидан, деса бўлади. Бу борада севимли шоирамиз Зулфия Исроилова  барчамизга гўзал ибрат бўлган доимо.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг рафиқалари Гулчеҳра опа шундай воқеани айтиб бергандилар:

Эркин Воҳидов шоир сифатида энди танилиб келаётган йилларида республика ёшлар газетасида рус шоири Сергей Есенин ижодидан қилган таржималари босилиб чиқади. Ўша куниёқ Ўзбекистон халқ шоири Зулфияхоним ёш шоирни ишхонасига таклиф қилиб, у билан яқиндан танишибди. Газетада эълон қилинган таржималари жуда яхши чиққани билан табриклабди. Кейин ўша йили Ғафур Ғулом номидаги нашриётда чоп этилиши режалаштирилган Есенин шеърлари тўпламига ўзлари таржимон қилиб белгиланганини айтиб, “Мен шу ишни сизга топшираман. Чунки шоирнинг ажойиб шеърлари сизнинг таржимангизда аслига жуда яқин, аслияти каби жуда гўзал бўлишига ишонаман”, дебдилар. Шундан кейин Зулфия опанинг таклифлари билан нашриёт бу ишни ёшгина шоир Эркин Воҳидовга топширади. “Замин дарғаси” номи билан босилиб чиққан тўпламдаги шеърлар адабий жамоатчилик орасида маҳорат билан қилинган таржималар сифатида юксак баҳоланади.  

Ҳақиқатан ҳам, Эркин Воҳиднинг Сергей Есенин шеъриятидан қилган таржималари адабиётимиздаги энг гўзал таржималардан бўлиб қолди. Ва яна Зулфияхонимни йигирма йил давомида нисбатан яқиндан билган, ёш ижодкорларга меҳри, ифтихори, ғамхўрлигининг кўп бора гувоҳи бўлган одам сифатида, ўшанда устоз шоира навқирон ижодкорнинг муваффақиятларидан ҳаммадан кўпроқ қувонганлар орасида бўлган, дея оламан.

Муҳтарама УЛУҒОВА,

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 73
“Кимсан” аслида ким?

Ҳикмат

10:07 / 03.07.2025 0 74
Армон бобо

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 67
Елиб келди



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 11085
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5671
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5203
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5145
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4648
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3907
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3688
Ўқиш пули

//