Ойбек кепакли ош еган қиш оқшоми


Сақлаш
16:01 / 31.01.2023 0 806

...Ойбек ана шундай мушкул бир шароитда «Навоий» романини ёзиб тугатди.

Электр йўқ – ҳануз бизга келиб етмаган. Ўтин-кўмир йўқ – печь ёқолмаймиз. Бир қоп, ярим қоп кўмирни амал-тақал қилиб топамиз. Сандалда ўтириб кун кўрамиз. Баъзан қоп кўтариб, Ойбек кўмир излаб кетади. Уй совуқ бўлганидан болалар кўпинча сандалга тиқилиб, ухлаб қоладилар.

Бир кеча, ёдимда, Ойбек ёзиб ўтирарди. Мен ҳам ёзибми, ўқибми, ўтирибман.

– Зарифа, қорним оч, жуда очиқдим, деб қолди Ойбек.

Мен нима дейишни билмайман, индамадим, жавоб қилолмадим. Негаки, уй қуп-қуруқ эди.

– Бирор нарса йўқми? – сўради Ойбек.

Ўрнимдан туриб, шкафни ахтардим. Ҳужрадаги хурмача, халталарни текширдим. Бир ҳовуч йирик кепак, бир-икки қошиқ шакар топдим, сўнг хурмачанинг тагини сидира-сидира бир қошиқ ёғ олдим. Примусда кепакни қовуриб, сўнг унга шакар аралаштириб, дастурхонга тортдим. Билмадим, бу қандай таом бўлди экан? Ойбек ҳазратлари номи менга ҳам номаълум бўлган бу таомдан бир-икки марта қошиқ учида олган бўлди. Сўнг «Сен хам егин», деб мени қистади.

– Йўқ, очиқмадим. Ўзингиз ея беринг, – дедим унга.

Менинг ҳам қурсоғимда ҳеч нарса йўқ, фақат қаноат бор, холос.

Ойбек озгина еди. Озгинасини қолдириб, деди:

– Эрталаб болаларга берарсан.

Менга боқиб жилмайдида, тағин ёзувга киришди. Билмадим, бемазаликдан ея олмадими ёхуд болаларга илиниб, томоғидан ўтмадими?..

Икковимиз ҳам сандал четида ўтирибмиз. Мен бу кечани сира унутолмайман. Товоқ-товоқ паловлар, кабоблар, сомсалар, патирлар тўла уйимиз олқиб-чалқиб турганда, бизнинг ўша ғариб кечамиз кўз олдимга келади, ҳамиша...

Зарифа САИДНОСИРОВА

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 8
Елиб келди

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 127
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?

Қатра

12:05 / 19.05.2025 0 148
Ҳаммани йиғлатган васиятнома

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 175
Марҳамат ая соғинчи



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10572
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5566
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5115
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4977
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4547
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3652
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3643
Радикализм

//