Уйингиз иссиқ бўлсин – совуқ ҳавода уй ҳароратини иссиқ тутиш учун 6 маслаҳат


Сақлаш
15:12 / 07.12.2022 0 873

Бугунги қировли кунларда хонадонни иссиқ тутиш ҳар бир оила учун муҳим масалага айланди. Совуқ кунлари уйингиз иссиқ бўлиши учун қўшимча қандай чоралардан фойдаланиш мумкин? Қуйида бир нечта самарали ва синалган усулларни таклиф қиламиз.  

 

1.    Тўқима маҳсулотлар

 

 

Девор ҳамда полдан совуқ ва зах ажралмаслиги учун имкони борича гилам ва палосдан фойдаланинг. Гиламлар билан чекланиб қолмасдан, хонадонингизни кўпроқ тўқима буюмлар билан безатинг.

 

Тўқима маҳсулотлар ўз вазифасига кўра иссиқликни сақлайди. Буни бир тажриба орқали исботлаш мумкин: иссиқ матолар бўлмаган хона 1–2 соат ичида совийди, тўқима буюмлар билан безатилган хонада эса иситгичларсиз 3–5 соат давомида иссиқ ушланиб туради.

 

2. Қалин пардалардан фойдаланинг

Совуқ мавсумда пардалар ҳам хона ҳароратини бир маромда тутишда асқотади. Совуқ мавсумда пардалар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Кундуз куни қуёш нури хонага киришига тўсқинлик қилмаслиги учун пардаларни тушуриб қўйманг. Кечқурун эса қалин пардалар билан деразани яхшилаб беркитишни тавсия қиламиз.

 

3. Иситгич ва девор орасига фолга ёпиштиринг

Деярли барча хўжалик моллари дўконларидан топиш мумкин бўлган иссиқлик қайтарувчи материал – оддий фолга қоғозини иситгич (батарея) ўрнатилган деворга ёпиштиринг.

Ушбу усул билан радиаторларнинг иссиқлик чиқаришини сезиларли даражада оширган бўласиз.

 

 

4. Ойналарга пуфакли полиэтилен плёнка ўрнатинг

 

Полиэтилен плёнка қиш мавсумида ойналарни изоляция қилишда арзон ва самарали восита. Тадқиқотларга кўра, бу усул ташқаридан кирадиган ҳавони тутиб қолмайди, аммо иссиқлик йўқотилишини 50 фоизгача камайтириши мумкин. Плёнкани ўрнатиш учун уни шиша ўлчамига мослаб кесиш ва оддий сув билан намлаб юзага текислаб чиқишнинг ўзи кифоя. Материалнинг шаффофлиги хонага ёруғликнинг етарли даражада кириб боришини таъминлайди, бироқ дераза хиралашишидан қочишнинг имкони йўқ.

 

 

5. Дераза тирқишларини хўжалик совуни билан беркитинг

 Хонадонларни барчаси замонавий пластик ромлар билан жиҳозланган эмас. Хусусан, ёғоч ромлар тирқишларидан кирувчи совуқ ҳавони ушлаб қолишда совундан фойдаланиш мумкин.

Хўжалик совунининг ишлатишга яроқсиз майда бўлакчаларини қаерга ишлатишни билмаётган бўлсангиз, марҳамат – улардан деразаларни изоляция қилишда фойдаланинг! Шундай қилиб, аввал деразангизни қаеридан совуқ ҳаво кираётганини аниқлаб олинг. Сўнг керакли миқдорда қоғоз қирқиб, уни совун ивитилган сувда намланг ва совуқ кираётган тирқишларни ямаб чиқинг. Ушбу усулда совун елим вазифасини бажаради ва ёпиштирилган қоғоз ташқаридан кирувчи совуқ ҳавони тўсади. Кейинчалик қоғозларни олиб ташлашда ҳам ҳеч қандай муаммо бўлмайди, из ва доғлар қолмайди.

 

6. Пластик ромларингизни қишки режимга созланг

 

 

Билсангиз, пластик ромлар ҳам мавсумий қаровга муҳтож. Тўғри, уларни бўяш, қоғоз тасма ёпиштириш шарт эмас, аммо техник жиҳатдан созлаш зарур. Бу амалиёт деразанинг пастки қисмидаги музлашдан сақлайди, буғланиш ва моғор босишидан ҳимоя қилади. Агар созлаш ўз вақтида амалга оширилмаса, ромларда қора доғлар пайдо бўлади. Аввалига деярли сезилмайдиган моғор вақт ўтиб муаммога айланиши мумкин.

 

 

Нигина ҚАҲҲОРОВА тайёрлади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 11
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 36
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 121
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 156
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 237
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6083
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4916
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4554
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3981
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3411
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2979
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2894
Туғилган кун

//