Бировнинг пўстини


Сақлаш
15:08 / 31.08.2022 0 1510

Бир одам театрга тушди. Томошанинг ярмига борганда зерикди. Бир тарафдан зал совуқ, унинг устига саҳнада ўйналаётган воқеа ҳам бачкана эди. Кетгиси келди. Пастга тушди. Кийимхонага бориб, пўстинини сўради. Кийим берувчи унга ялтоқланиб боқди.


– Ие, кетопсизми, акамулло? Шундайчин яхши ўйинни ташлаб-а?


– Яхши бўлса артистлар ўзи кўраверсин, – деди томошабиннинг энсаси қотиб, – пўстинни олинг.


– Боз сабр қиле-енг, акамулло! Ҳалиги ошиқ бача қўшиғини айтиб қайлиғини чақириб олсин-да, ахир. Мен сизга бир пиёла чой берай, ичиб туринг.


– Э, қизиқ одам экансиз-ку, амаки! Ошиқ йигитингиз билан нима ишим бор? Пўстинни беринг, кетаман.


– Берамиз, акамулло, берамиз, шу дамгача бировнинг жомасини кийиб қочган мардум эмасмиз. Як нафас сабр кунед, акамулло…


– Пўстин! – деб бақирди томошабин.


Чол номига илгакдаги кийимларни нари-бери суриб кўра бошлади.


– Ҳали замон кўрувдим сабил қолгурни. Қайси гўрга кетди, ман ҳайрон…


Шу пайт тепадан ҳовлиқиб бир йигит тушиб келди.


– Пўстинингиз бу ёқда, – деди у ва ечиб эгасига тутқазди. Томошабин бир пўстинига, бир актёр йигитга қараб ажабланди.


– Тушунмадим. Нега менинг пўстинимни кийиб юрибсиз?


– Айбга қўшмайсиз, ака, бозор иқтисоди. Гоҳо томошабинларнинг кийим-бошидан фойдаланиб турмасак, театрда тузукроқ кийимнинг ўзи қолмади…

 

Саъдулла СИЁЕВ

 

Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетаси, 2003 йил 1-сон.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 37
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 44
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 150
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 12873
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6114
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5802
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5435
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4895
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4473
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3806
Ўқиш пули

//