Самарқанд нон


Сақлаш
19:07 / 27.07.2022 0 1089

Онамнинг қўлидаги бўғимлар шишиб, оғриб туриши сабабли уй-рўзғор юмушларида бироз қийналарди. Иложи борича, ҳамма ишни ўзи бажарар, айримларинигина, мажбур бўлиб, бизга айтарди. Сингилларим ёш бўлгани сабабли бу ишлар кўпинча менинг ва укамнинг чекига тушарди.

 

Шу сабабли ҳам мактабда ўқиб юрган чоғимда беш кун ёки бир ҳафтада бир марта онамга хамир қориб берардим. Бу ишни мактабга боргунимча ёки дарслардан келганимдан сўнг дарвозани беркитиб бажарардим. Унгача эса онам унни элакдан ўтказиб тайёрлаб турарди.

 

Хамирни қориб берганимдан сўнг нонларни онамнинг ўзи ясар, чиройли қилиб пиширарди. Кейинчалик синглим улғайиб, бўйи, қўли тандирга етадиган бўлгач, нон ёпишни ўрганди.

 

Шунча қийинчилик билан нон пиширса-да, онам бобо ва бувимларга, қўшниларга нон узатишни канда қилмасди. Ҳар гал нон пишириб бўлгандан кейин биринчи навбатда иккита иссиқ нонни бобом (отамнинг отаси)га олиб бориб беришимизни тайинларди. Ҳозир қишлоқларда ҳам бу удумлар деярли унут бўлиб кетди, кўп хонадонларда тандирда нон пиширилмайдиям.

 

Бир сафар мактабдан келиб, портфелимни уйда қолдирдиму синфдошларим билан айланиб келмоқчи эканимни айтганимда онам “эрталаб қарамабман, нон биттагина қолган экан, шунга бугун нон пиширсак дегандим, унни тайёрлаб қўйганман, хамир қориб берсанг бўлди, кейин бораверасан жўраларинг билан” деди.

 

Синфдошларим дарвоза олдида кутиб тургани учун онамнинг бу гапидан жаҳлим чиқди, бироз аччиқ қилиб гапирдим. Жўраларимга ишим чиқиб қолганини айтдим-у уйда қолдим. Индамай хамир қоришга тушдим, онам сув қуйиб турди.

 

– Айни ўйнаб юрадиган пайтларингда шу дард сабабли сизларни ҳам қийнаб қўйдим, – деди онам кўзига ёш олиб. – Худо шифо берар-да менга ҳам, бу кунлар эсдан чиқиб кетар.

 

Хамир қориб бўлганимдан кейин ҳеч қаерга чиқмадим. Тандирга олов ёқдим, онамга ёрдам бердим.

 

Нон пишириб бўлганидан кейин онам “иккита нонни олгину бобонгларинкига элтиб бериб кел”, деди.

 

Шу топда қаердан бу гап тилимга келди ёки жаҳлимни шу билан чиқариб олдимми “Ўзи минг азобда пиширган бўлсак, нон бермасангиз бобомлар сиздан гина қилмас” дедим.

 

– Бу гапни бир марта гапирдинг, қайта тилингга олма, – деди онам жаҳли чиқиб. – Бобонг билан бувинг отангни орзу-ниятлар билан катта қилган, ўқитган. Қийналиб пиширсам ҳам уларга нон бериб юбораман, сен обормасанг, ана уканг олиб боради. Эртага сен уйланиб, бола-чақали бўлсанг, бизга нон бермайсанми?

 

Онамдан ҳеч қачон бундай оҳангда гап эшитмагандим. Рўмолгача тугилган иккита нонни олдиму бобомларникига қараб чопдим.

 

Олти-етти уй наридаги ҳовлига кириб бордиму салом бериб, нонни бобомга тутқаздим.

 

– Онаси қара, неваранг иссиқ нон олиб келибди. Барака топсин келин, яна нон пиширибди. Булар Самарқанд нон пиширади-да, – деди бобом нонни рўмолчадан ечиб олиб ушатаркан.

 

Онам ёпган нон қип-қизил ва чиройли бўлгани учун бобом “шаҳар нон” ёки “Самарқанд нон” деб атар ва ҳар гал мақтаб гапирарди. Бобомнинг гапларини эшитиб, боя онамга айтган сўзларим ёдимга тушди ва юзим қизариб уйга қайтдим.

 

Ғолиб ҲАСАНОВ

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 50
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 58
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 126
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 160
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 237
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6108
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4920
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4561
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3987
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3412
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2981
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2896
Туғилган кун

//