Бибиражаб


Сақлаш
21:07 / 16.07.2022 1 1265

 

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидан Наргиза Ҳожиева бир неча йил олдин юборган хатдаги манзара  ҳар куни неча марталаб ичимда жонланади, дилимни тирнаб ўтади: бири-биридан чиройли, мазали нонлар ичидан нон танланади... “юмшоқми, қаттиқми?” дегандек нонни олишдан олдин эзиб кўрилади, тишланган нон шундоқ чеккага сурилади – худди пўчоқдек... Қўчаларда,   оёқ остида, чиқитлар қутисида бир бурдаси учун қай замонларда одамлар хору зор бўлган нон... Астағфируллоҳ! Балки, ўшанда шу ноннинг данакдеккинасида мурғаккина Бибиражабнинг ризқи бўлсайди...

 

“Отам қаҳатчилик йилларида бировларнинг қўйини боқиб етимликда кун кечирган, – деб ёзади Наргиза. – Учта акаси иккинчи жаҳон урушига кетиб қайтмаган, Бибиражаб исмли синглиси билан амакисининг қўлида қолишган экан.

 

Қўйини боққани эвазига кимдир битта зоғора кулча, кимдир бир ҳовуч кунжара бераркан. Отам бу хотирасини бизга ибрат маъносида неча марта гапирмасин, кўзидан ёш аримасди: “Бир куни кеч кирганда қўйларни уй-уйига тарқатиб, амакимникига қайтдим. Янгам “Буни яхши чайнаб енглар”, деб ўз болалари ва менинг кафтимга оз-оздан кунжара солди. Бешикда қорни очликдан кўзлари жовдираб ётган синглимга ҳам дока матодан сўрғич қилиб, ивитилган кунжара сувидан берди.

 

Эрта тонг... нотинчликдан уйғониб кетдим: янгам амакимга “Гўдакка мен кунжара бергандим” деб бўзлаб-бўзлаб йиғлар, ўз-ўзини қарғар, амаким эса: “Худонинг хоҳиши шу экан, бизнинг қўлимиздан ҳеч иш келмайди”, деб эзилиб гапирарди. Аввалига ҳеч нарсани тушунмадим. Кейин... секин уларнинг олдига бориб... кўрпача устида жонсиз ётган синглимни кўрдим...”

 

Сўзим аввалидаги фикрлар сабабини англагандирсиз. Изоҳ ортиқча. Мулоҳазакор қалблар хулоса қилдилар, деб ўйлайман.

 

Муҳтарама УЛУҒОВА

 

1 Изоҳ

ali saidov

12:01 / 01.01.1970

Ассалому алейкум хурматли тахририят, мана шунаканги ибратомуз маколалардан купрок еритиб борсангиз фойдадан холи булмас эди. Чунки, айни дамда ким узарга утиб кетган хам юртларимиз узларига теги шли хулоса чикарсалар ажабмас.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 77
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?

Қатра

12:05 / 19.05.2025 0 85
Ҳаммани йиғлатган васиятнома

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 141
Марҳамат ая соғинчи

Биласизми?

10:04 / 08.04.2025 0 170
Нархнинг навоси



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10183
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5509
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5064
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4846
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4490
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3624
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3507
Радикализм

//