Фалажликда ёзилган асар


Сақлаш
15:09 / 20.09.2021 0 874

тақриз

Инсоният фикрлай бошлаганидан бери мифларнинг, динларнинг, фалсафанинг таҳлил марказида бўлган тана ва жон масалаларини бугун кундалик ҳаётда ўйламай қўйганмиз. "Скафандр ва капалак" муаллифи Жан Доминик Боби мутлақ фалаж бўлиб қолган эди. Скафандр бу тана, капалакни эса унга қамалиб қолган жон, руҳ, ёки илмий олиб қараганда миянинг фикрловчи, ҳали тирик қисми десак бўлади.

Миямизда ҳосил бўлган истакни танамиз дарҳол бажаради. Яқин инсонимизга шапалоқ тортамиз, автобус ортидан югурамиз, музлатгични очамиз, телевизорни ёқамиз. Руҳиятимиздаги ҳолатлар, кайфиятимиз ҳам дарҳол юзага чиқади, қовоғимизни ўямиз, юзимизни бужмайтирамиз, жилмаямиз, тилимиз кимгадир севги изҳор қилади, кимнингдир кўнглини оғритади, кимнидир алдайди.

Муаллиф касаллик натижасида ҳаракатдан маҳрум бўлади. Фақатгина битта кўзини очиб юмади, холос. Шу ерда тана ва жон масаласи юзага чиқади. Бир одам ҳамма қатори тирик, ўйлайди, қувонади, қайғуради, зерикади, жаҳли чиқади, севади, афсусланади, нималарнидир истайди, нималардандир безор бўлади, лекин у ўз танасига қамалиб қолган ва чап кўздаги бир туйнук орқали дунёни кузатиб туришга маҳкум.

Қамоқдаги маҳкумлар дунёдан узилиб бир хона ичига қамалади. Камюнинг "Бегона" сидаги Мерсо қамоқда суд ҳукмини кутиб ётар экан, озод ҳаётда ҳеч бўмаса бир кун яшаган одам кейин тутқунликда бутун умр эслаб овунадиган хотираларга эга бўлади, деган хулосага келади. Армиядалигимда, озодликдан маҳрум қилингандай эдик, ҳаракат доирамиз чекланган, куни бўйи қиладиган иш йўқ. Шу шароитда хотиралар, ўтмиш ёрдамга келганди. Инсон бутун ҳаётини деталма-детал тасаввурида тиклайди. Кўп нарсани тушунади. Хатоларини англайди. Хоҳ яхши, хоҳ ёмон хотира бўлсин, бари қадрли туюлади, фақат ва фақат ўтмишда яшалади.

Доминик Бобининг унга биров барча ҳарфларни ўқиб бериб, кераклисига келганда кўзини юмиб очиши орқали ёзилган бу китоби тутқундаги руҳнинг хотиралари, кечинмаларидан иборат. Бу асарнинг қиймати шундаки, бадиий тўқима эмас, шу аҳволга тушган одамнинг ростакам ўй-хаёлларидир. У скафандрига қамалиб фикрлар экан, осмонда, яъни бошқа дунёда капалакнинг озод бўлиши мумкинми - йўқлигини ўйлайди. Китоб чоп этилганидан икки кун ўтиб муаллиф вафот этади.

Илҳом Салимов

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 109
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?

Қатра

12:05 / 19.05.2025 0 124
Ҳаммани йиғлатган васиятнома

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 162
Марҳамат ая соғинчи

Биласизми?

10:04 / 08.04.2025 0 200
Нархнинг навоси



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10396
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5550
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5094
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4930
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4526
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3644
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3594
Радикализм

//