Биласизми?
Буюк ихтиролари, ижодий ишлари билан дунёга танилган даҳолар ўзларининг ғалати хулқ-атвори билан ҳам бошқа бировлардан ажралиб турган. Қуйида улардан айримларига тўхталиб ўтамиз.
Наполеон БОНАПАРТ
Франция императори, генерал Наполеон Бонапарт ҳаддан ташқари кўп ванна қабул қилган. Ҳатто ҳарбий юришларга чиққанида ҳам ўзи билан ванна олиб юрар, ювинаётган пайти хатлар ёзар, қабулига келганлар билан суҳбатлашар ва буйруқлар чиқарарди. Наполеоннинг овқатланиши ҳам бошқа бировларникига ўхшамасди. У ҳамиша дастурхонда ёлғиз ўтирар, ҳамма овқатни бирданига олиб келтирар ва танлаб ўтирмасдан, шошиб тановул қиларди.
Людвиг ван БЕТХОВЕН
Бетховен ҳамиша соқолини ўстириб юрган. Таъкидлашича, бу унга ижод қилиш ва гўзал асарлар ёзишда ёрдам берарди. Бастакор ижод қилишни бошлашдан аввал бошидан бир челак совуқ сув қуяр, бу иш мия фаолиятини фаоллаштиришга кўмак беради, деб ҳисобларди.
Александр ПУШКИН
Машҳур рус шоири Пушкин ўзининг бетакрор шеърларини яратиш вақтида махсус тайёрланган лимонад ичишни хуш кўрган. Хизматчисининг сўзларига кўра, шоир кечаси ишлашга киришганида, албатта, ичимликни олдиндан тайёрлаттириб қўярди. Шунингдек, Худога чин дилдан ишонган шоир ўзининг келажаги, жумладан, дуэлда ўлиши ҳақида башорат қилган.
Лев ТОЛСТОЙ
Улуғ рус ёзувчиси Лев Толстой бой-бадавлат ва аслзода бўлса-да энг оғир дала ишларини бажаришдан қочмас, аксинча, лаззат оларди. Ер ҳайдаш, ўт ўриш, ўтин майдалаш унинг севимли машғулотларидан эди. Агар у бир кун ҳаракат қилмаса, ўзини ёмон ҳис қилар ва уйқусизликдан азоб чекарди.
Виктор ГЮГО
Буюк француз ёзувчиси Гюго иш столига ўтиришдан олдин кийимларини ечиб хизматкорига берган, бундан муддао токи ишини тугатмагунча кўчага чиқолмасин.
Оноре де БАЛЗАК
Кўпчиликка таниш француз ёзувчиси Балзак кун давомида ичган қаҳваси ҳисобига 48 соат узлуксиз ишлаган. Айнан шунинг учун ҳам ёзувчининг қўлёзмаларида кўплаб қаҳва доғлари топилган. Шифокорларнинг фикрича, Балзакнинг ўлимига кўп миқдорда кофе истеъмол қилиши сабабчи бўлган.
Фридрих ШИЛЛЕР
Улуғ немис шоири ва файласуфи Фридрих Шиллернинг ижод қилаётганида столида ҳамиша чириган олма турган. У чириган олма ҳидидан илҳомланиб, ижодий кайфиятга тушиши ҳақида бир неча марта қизиқувчиларга билдирган.
Никола ТЕСЛА
Бўйдоқликда умргузаронлик қилган серб олими, физик Никола Тесла микроблардан қаттиқ қўрққани туфайли кун давомида жуда кўп маротаба қўлини ювган. Меҳмонхоналарда унга 20-30 дона сочиқ берилган. Агар кечки овқат пайти стол устига пашша қўнса, Тесла офитциантлардан овқатни зудлик билан алмаштиришни сўрарди. Тесла ҳар доим юрганида қадамларини, овқатланаётганда эса неча марта чайнаётганини санаган. У агар буни уддалай олмаса, юриш ёки овқатланишдан завқлана олмас эди.
Алберт ЭЙНШТЕЙН
Машҳур олим Алберт Эйнштейн ҳеч қачон пайпоқ киймаган. Бу ҳақида у хотинига ёзган мактубларидан бирида шундай деган: “Мен ҳатто энг дабдабали маросимларга ҳам пайпоқсиз бораман. Бу ишим орқали илғор цивилизацияга қарши “маданиятсизлигим”ни билдириб, буни этикларим ичига яшираман...”
Раҳмат Бобожон таржимаси
Биласизми?
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
1 Изоҳ
Насиба Раимова
12:01 / 01.01.1970
Ассалому алайкум.Ажойиб тухфангиз учун рахмат Машхурлар хаёти хамиша қизиқ бўлган Мен бу таржимангизни ўқувчиларимга хам улашдим Соғлик ва ижодингизга барака тилайман