Фаросат
Нашриётда муҳаррир бўлиб ишлардим. Бир шеърий баёзни босмахонага топширдик. Бир ой ўтиб терилган нусха – корректура келди...
Ҳарф терувчи ҳамма шеърларни фаросати етганича тўғрилаб чиққан.
Ҳаммасидан ҳам кулгулиси, у бир ғазалхон шоиримизнинг “Не муаттарликки бор, ул мушки анбардин келур”, деган сатрини “мушук омбордан келур”, деб тузатгани эди...
Эркин ВОҲИДОВ
Жовдирайди оҳу кўзлари
Шўро замони. Отахон «Совет Тожикистони» газетасидаги бир гуруҳ қаламкашлар Ёвондаги таниқли деҳқон хўжалигига боришди. Уларнинг мақсади илғор тажрибани ўрганиш ва газета саҳифаларида ёйиш эди.
Туш пайти. Мезбонлар учун ноз-неъмат тўла дастурхон тузалди. Кўп ўтмай гуллик катта чинни лаганда ҳовури ва мазали иси атрофни тутган гўшт сузиб келтириб қўйишди. Иштаҳаси карнай бўлган шоир Жамшид бир бўлакни олиб ея бошлаган ҳам эдики, унга маъюс тикилиб турган бошқа бир шоир дўсти шундай деди:
– Ака, ким сизни шоир деб айтади? Кечагина ўз жигарпоралари билан сайр этиб юрган оҳу гўштини шер мисоли иштаҳа билан туширмоқчи бўлаяпсиз-а! Боринг-ки, ўзингиз бу тўғрида байт битмаган бўлсангиз, ақалли Зокиржон Фурқатнинг “Сайдинг қўя бер сайёд”ини ўқигандирсиз…
Шоир Жамшиднинг кўз ўнгида кўзлари жовдираб, овчидан раҳму шафқат истаётган оҳу сиймоси тикланди. У қўлидаги гўштни товоққа қайтариб қўйди.
Сал вақт ўтиб, зарурат билан бир айланиб дастурхон бошига қайтган Жамшид не кўз билан кўрсинки, ҳозиргина оҳуга шафқат эълон қилган шоир эса иштаҳа билан кийик гўштини паққос туширмоқда эди.
Ҳакимжон ЗОКИРОВ
Келинболанинг ҳиммати
Ёш муҳаррир йигит уйланмоқчи бўлиб, қўшни шаҳарда турадиган қизлардан бирининг уйига совчи юборибди. Қиз томондагилар “Ёшлар бир-бирларини кўришсин, ана ундан кейин гаплашамиз”, дейишибди.
Таомилга кўра, яқин қариндошлар ёрдамида улар Анҳор бўйида учрашишибди.
Учрашув чўзилиб кетибди. Ёшларни узоқдан кузатиб турган амма ва опа “Майли, гаплари қовушди, шекилли”, дея сабр-тоқат билан кутишибди.
Бир маҳал қиз бўшашибгина орқасига қайтибди.
– Йигит сенга маъқул бўлдими? – деб сўрабди қизнинг опаси.
– Ёмон йигитга ўхшамайди, – дебди қиз.
– Унда нега кайфиятинг йўқ?
– Вилоят газетасининг муҳаррири экан, обунаси чатоқмиш. Нуқул шуни гапирди. Бечорага раҳмим келиб кетди, – дебди қиз ички бир хўрсиниқ билан.
– Сен нима дединг?
– Нима дердим, ҳозирча уч ойга обуна бўлишга ваъда бердим...
Ғайрат ШЕРАЛИЕВ
Биласизми?
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Биласизми?
Қатра
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ