Жакондани ватанига қайтаришни истаган, юраги шу суратни ўғирлашни буюрган – тарихдаги энг шов-шувли ўғирликлар


Сақлаш
19:06 / 10.06.2022 0 1189

Бир неча асрлар олдин машҳур рассомлар томонидан оддий бўёқ билан матога чизилган суратлар бугунги келиб миллионлаб доллар нархга баҳоланади. Санъат асарлари коллекционерлари бундай картиналар учун пулини аяшмайди. Аукционларда уларнинг нархи осмонлаб кетади, шундай бўлса-да эгасини топади. Бундан фойдаланиб қоладиган айрим устомон ўғрилар эса санъат асарларини талон-тарож қилиб, бойларга пуллашади. Гарчи қароқчилар уларни фарқига боришмаса-да, лекин қанча ишлаб олиш мумкинлигини тахмин қилишади. Қуйида бешта машҳур картинанинг ўғирланиш тарихи билан танишасиз.

 

 

“Мона Лиза”, Леонардо да Винчи

 

Дунёдаги энг машҳур суратни 1911 йилда ўғирлашлари катта шов-шувга айланган. Атоқли рассом Леонардо да Винчининг ушбу картинасини италян рассоми Винченцо Перуда Лувр музейидан ўғирлаб олиб чиқиб кетган. Эркак дунёга донғи кетган музей ичига кириб беркиниб олган, иш вақти тугаб музей ёпилганидан сўнг эса сигнализацияни ўчиришга эришган, кейин картинани қўлтиқлаб бу ердан жуфтакни ростлаган. Ўғирликда кўпчиликдан шубҳа қилишган, ҳатто Пабло Пикассодан ҳам, лекин айбдор унинг ҳамкасби, оддий рассом Перуда эди. У суратни ўз уйига яширган, икки йилдан сўнггина жинояти фош бўлган. Винченцо ўз айбига иқрор бўларкан, бу гўзал асарга азбаройи мафтунлигидан ўғирлашга мажбур бўлганини айтди. Бундан ташқари, афсонавий Жакондани ўз юрти Италияга қайтаришни истаган, “қароқчи французлар”да қолиб кетишини истамаган. Қизиғи, бундай шов-шувли ўғирлик учун жиноятчига қисқа қамоқ жазоси тайинланиб, сўнг озод этишган.

  

 

Ремранднинг “Галилей денгизидаги тўфон” ва Яна Вермеернинг “Концерт” суратлари

 

1990 йилда Бостонлик ўғрилар қўриқчи ходимлар кийимида Изабелла Стюарт Гарднер музейига кириб боришди. Улар тунги навбатчиларни қўлга олишди, арқон билан боғлаб қўйишди. Сохта қўриқчилар музейдан кўплаб қимматли эскпонатларни ўғирлаб кетишади. Ўғирланган нодир санъат дурдоналари орасида Рембрант, Вермеер каби рассомларнинг асарлари бор эди, улар миллионлаб долларга баҳоланарди. Афсуски, ўғриларнинг ўзини ҳам, изини ҳам топишолмади. Бу санъат тарихидаги энг катта йўқотиш бўлди. Суратлар ҳалигача қаерда экани номаълум.

 

 

“Қичқириқ”, Эдвард Мунк

 

Мунк ўзининг мистик сурати бўлмиш “Қичқириқ” асарини тўрт вариантини чизган. Бу номдор сурат ўғриларнинг эътиборини тортиб қолди. 1994 йилда Норгевиядаги миллий галереядан суратлардан бири ўғирлаб кетилди. Ўн йил ўтиб эса ўша ердан иккинчи варианти ҳам туналди. 2004 йилда ўғрилар галереяга қуролланиб кирди ва кейинги суратни ҳам талон-тарож қилишди. Қизил осмон остида қичқираётган қиёфасиз одам суратини икки йил ўтиб топишди. У бироз лат еганди, қайта таъмирлашдан сўнг сурат 2008 йилда жойига қайтарилди.  

 

 

Ай Петри. Қрим”, Архипа Куинжи

Энг кулгули ўғирликлардан бири Третяковский галереясида содир бўлди. Бу ерга келган саёҳатчилардан бири Феодаси Денис Чуприков “Ай Петри. Қрим” суратини узоқ томоша қилиб турди. Сўнг бирдан уни девордан чиқариб олди ва бинодан бамайлихотир чиқиб кетди. Атрофдаги одамлар бунга ҳайрон бўлишмади, ўзини табиий тутгани учун музей ходими деб ўйлашди. Омадли ўғрини бармоқ изларини Зарачье кўпригидан топишди, у шу атрофдаги уйда яшаркан, суратни ҳам уйига яширган экан. Жиноятчи ўз айбини шундай изоҳлади: сурат унга она ватанини эслатган. Юраги шу суратни олиб кетишни буюрибди. Ҳа, Чуприковда юмор ҳисси юқори эди, у ўғирлик пайти транс ҳолатда бўлганини ва ҳеч нимани эслолмаслигини айтди. Лекин кузатув камераларида унинг ўғрилиги акс этганди.

 

 

“Урчуғли Мадонна”, Леонардо да Винчи 

 

2003 йилнинг ёз фаслида ўғрилар донишманд рассомнинг беш юз йил аввал чизган суратини бошқасига алмаштириб кетишган. Фирибгарлар шотланд саройидаги Драмланриг музейига оддий сайёҳлар каби кириб келишган. Экскурсовод аёлга таҳдид қилиб, картинани ўмаришган ва машинада ғойиб бўлишган. Сурат орадан тўрт йил ўтиб топилди, тўрт киши эса ўғирликда айбланди.

 

 

Нодира Иброҳимова таржимаси

   

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 74
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 63
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 126
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 160
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 238
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6116
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4921
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4562
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3990
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3412
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2981
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2896
Туғилган кун

//