Нобель мукофотининг пайдо бўлишига оддий газета мухбирининг хатоси туртки бўлганини биласизми?


Сақлаш
21:05 / 24.05.2022 0 1351

Швециялик машҳур олим Альфред Нобель 55 ёшга тўлганида Канн шаҳрида истиқомат қилаётган акаси Людвиг вафот этади. Швециялик газета мухбирларидан бири янглишиб, Альфред Нобель вафот этди, деб газетада эълон бериб юборади.

 

Ўзи хақидаги таъзияномани ўқиган Альфред Нобель бутун ҳаёти ва фаолиятининг моҳиятини тушуниб етган экан. Чунки Швеция газеталарида  “Ажал савдогари, ажал ихтирочиси вафот этди” деб ёзилганди.

 

Бу нарса олимга қаттиқ таъсир қилади. Ҳа, мана жамият мен ҳақимда қандай фикрда деб хулоса қилади олим. Аслида, Нобелнинг динамитдан ташқари яна 355 та кашфиёти ҳам бор эди, аммо айнан динамит ихтиросидан у жуда катта фойда кўрганди. Унинг вафот этган акаси Людвиг эса снаряд ишлаб чиқарадиган ва уни сотадиган савдогар эди.

 

Нобель ўзи ҳақидаги жамиятнинг фикрини бутунлай ўзгартиришга қарор қилади ва васиятномасини қайтадан ёздиради. 1895 йил Париждаги Швед-Норвег клубида тузилган бу васият хатида Альфред Нобель ўзига тегишли 31 млн Швеция маркасини келажакда фан ва адабиёт намоёндаларига қолдирилган васиятнома қуйидагича ёзилади:

 

– Мен Альфред Бернхард Нобель ақл-хушим жойида, танам соғлом ҳолда васият қиламан: Менинг васиятимни бажарувчи вакилларим ўлимимдан сўнг менга тегишли барча бойликларимни қимматбаҳо қоғоз пулларига айлантириб, фонд тузишларига буюраман. Ушбу фонддан келадиган фоиз фойдасини илм-фанда, адабиётда, инсониятга фойда келтирувчи шахсларга ҳар йили мукофот тарзида берилишини шарт қилиб белгилайман. Ушбу мукофот фондидан келадиган фоиз фойдасини беш қисмга ажратиб, бешта мукофот таъсис қилинишини буюраман.

 

1. Физика йўналишидаги оламшумул кашфиётга;

2. Кимё фани йўналишидаги оламшумул кашфиётга;

3. Физиология ва медицина йўналишидаги оламшумул кашфиётга;

4. Башарият идеалларини тараннум қилувчи бадиий асар муаллифига, яъни адабиёт йўналишига;

5. Халқларнинг тинчлиги йўлида, уларнинг бирлашиши йўлида курашадиган, қулликни бартараф этадиган, армиялар сонини қисқартирадиган, урушларнинг олдини оладиган, тинчлик сулҳларини тузадиган инсонларга.

 

Нобелнинг жуда кўп қариндошлари суд орқали ўз аждодларининг васиятини қайта кўриб чиқишга ҳаракат қилганлар, аммо барчаси судда ютқазганлар. Чунки Нобель бутун бойлигини қариндошларига эмас, башариятга бағишлаганди. Дунёдаги энг эътирофли мукофот ана шундай пайдо бўлган эди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 223
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 201
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 343
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15253
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6401
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6232
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5697
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5142
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4872
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4289
Ўзбекистон тарихи

//