Суймаса қийин екан
Кунлардан бир кун, мустақилликдан илгари собиқ иттифоқ миқёсида катта мукофот олган, номдор, аммо истеъдодсиз шоирни шарафлаш маросими бўлади. Таниқли ижодкорлар бирин-кетин сўзга чиқиб, ўша шоир шаънига мақтов сўзлари айтишар, сўнг унинг шеърларидан намуналар ўқиб беришар еди. совриндор еса қани мени ким қандай мақтар екан, дея кўзини лўқ қилиб турарди. Ниҳоят, табриклаш гали ўша кезларда енди машҳур бўлиб бораётган ёш шоир Aбдулла Ориповга берилади. У ҳам аравасига тушгач, қўшиғини айтишга мажбур еди: бошқалар қатори ноилож ўша шоир ҳақида бир-икки оғиз илиқ гап айтгандек бўлади. Кейин унинг шеърларидан ўқиб беражагини айтади. Шунда бутун зал гувиллаб оёққа қалқади. Ер тепиб талаб қилишади: “Йў-ўқ!!! Керак емас! Керак емас! Ўзиникидан ўқисин, ўзиникидан!”
Бу жуда ғаройиб ҳодиса еди… Шоир икки ўт орасида қолади. Бир муддат иккиланади. Ниҳоят, андиша устунлик қилади. Ночор бир алпозда ўша шоирнинг қисқароқ бир шеърини ўқий бошлайди. Барибир Aбдулла аканинг беҳисоб мухлислари шеърни охиригача ешитишмайди, қарсак чалиб, шовқин кўтаришиб, бу “адолатсизлик”ка қарши “исён” кўтарадилар.
Хуллас, шу куни беқиёс истеъдоди билан ном қозона бошлаган ёш шоир Aбдулла Орипов мухлислар кўнглини ололмайди.
Вьетнамлик шоир
Бир куни шоир Aзиз Aбдураззоқ Aбдулла Орипов билан шаҳарнинг гавжум жойларидан бирида пиво ичиб туришганда кекса адиб ва драматург Наби Юсуфий (раҳматли хушфеъл, кўп сода одам эди) келиб қолади. Aзиз аканинг шумлиги тутиб, кекса таржимонга бир ҳазил қилгиси келади ва Aбдулла акага (эндигина довруғи таралаётган ёш шоир эди) секин кўз қисиб қўяди.
– Наби ака, танишинг, бу меҳмон вьетнамлик шоир Нгуен Фан Ван Донг бўладилар. Юртимизга саёҳат қилиб келган эканлар, мана, пивохўрлик қилиб ўтирибмиз.
– Жуда яхшида! Хуш келибсиз, меҳмон! – Юсуфий тавозе билан қўлини кўксига қўяди.
Кулгидан аранг ўзини тийиб турган Aбдулла ака энгашиб табассум қилади, бошини чайқаб, имо-ишора ила саломлашган бўлади. Наби ака эса негадир хорижий меҳмондан кўз узолмайди. Орадан анча фурсат ўтгач, ахийри ичи қизиб, оҳиста гап қотади:
– Aзизжон, бу вьетнамлик меҳмонингиз ўзимизнинг шоиримиз Aбдулла Ориповга жудаям ўхшар экан-а?
Aзиз ака билан Aбдулла Орипов қаҳ-қаҳ уриб кулиб юборишади.
Озодлик дарахти
Шўролар замони эди. Кунлардан бир кун Aбдулла ака шогирди Шукур Қурбон билан Дўрмондаги дала ҳовлисига кўчат экмоқчи бўлади. Ёрдамчилар келиб, кўчатлар оралиғи ва ернинг чуқурлигини рисоладагидек ўлчаб, қазиб кетишгач, бир четда энсаси қотиброқ ўтирган шоир шогирдидан илтимос қилади:
– Шукуржон, кетмонни олиб, мана бу чуқурларни кўмиб чиқ!
– Ийе, ҳали кўчат экмасдан тупроқ тортамизми? – Шукур Қурбон ҳайрон бўлади.
– Улар кўрсатган жойга экмаймиз! – дейди Aбдулла ака қатъий оҳангда. – Қаёққа борсанг чеклаш, ман қилиш! Бу ерда ҳам шу аҳвол – у ерга эмас, бу ерга эк! Оралиғи шунча! Чуқурлиги мунча! Йўқ, бу кўчатни ҳов ана у ялангликка экамиз! Озодликнинг ягона дарахти бўлиб кўкариб турсин!
Озодликнинг ўша ягона дарахти ҳали ҳамон яшнаб-кўкариб, шаббодада нафис чайқалиб турибди.
Фақат тўй қилавер
Ўзини модерн шеъриятининг пешқадам вакили деб ҳисоблагувчи бир шоир катта тўй қилади. Зиёфат бошланишидан олдин тўйхонага устоз Aбдулла Орипов ташриф буюради. Унга зар чопон кийгизишади. Чиройли, тўкин дастурхонни кўрган устоз чеҳраси очилиб, тўй соҳибига шундай дейди:
– Мана бу бошқа гап! Зўр, ҳаммаси зўр! сен энди бундан кейин модерн-подерн деб ҳамманинг бошини қотирмай, фақат тўй қилавер!
Қачон мусулмон бўласан?
Жиззах туманидаги сўлим Зомин тоғларидан ёш ижодкорларнинг анъанавий семинар машғулотлари ўтказилаётганди. Ёзувчилар уюшмасининг ўша кезлардаги раиси Aбдулла Орипов бир маҳал иш юзасидан уюшма ходими, шоир Рустам Мусурмонни қидириб қолади. У бир четда дўстлари билан улфатчилик қилиб, ширингина бўлиб ўтирган экан, йўқловни эшитгач, андак сергак тортиб, тебраниб-чайқалиб раҳбарга рўпара бўлади.
– Ҳой Рустам! – дейди устоз иддао билан.
– Лаббай, Aбдулла ака!
– Рустам дейман! – дейди узтоз бу гал жаҳл билан.
– Эшитяпман, Aбдулла ака!
– Сен бола қачон мусулмон бўласан-а?!
Шодмон Отабек
Биласизми?
Биласизми?
Бир куни...
Биласизми?
Биласизми?
Қатра
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ