“Унинг инсонийлиги катта залдаги одамлар олқишига сабаб бўлган эди” – Кореяда ўзбекистонлик болакай учун уюштирилган антиқа хайрия ҳақида


Сақлаш
17:03 / 18.03.2022 1 1248

Тўғрисини айтсам, концертларга деярли тушмайман. Лекин кореялик қўшиқчи Хан Жи Хининг концертини йиллар ўтса-да, унутиб бўлмайди. Қўшиқчи тарбияли бўлса, инсонийлик хислатлари баланд бўлса, у  ҳурмат топаверар экан.

 

Сўнгги кунлардаги воқеалардан сўнг бир корейс қўшиқчисининг икки йил аввал бўлиб ўтган концертини ёдга олдим. Унинг инсонийлиги ўша пайтларда катта залдаги одамлар олқишига сабаб бўлган, кўпчилик узоқ вақт бу воқеани эслаб юрган, интернетда ҳам шов-шув даражасига чиққан эди. Мен ҳам ҳозиргача ўша корейс қўшиқчисини одамийлиги ва кибрдан йироқлиги туфайли жуда ҳурмат қиламан, ҳар эслаганимда таъсирланавераман…

 

 

Ўшанда интернетда Жанубий Кореянинг Ёнсе университетида оғир касалликларга чалинган инсонларга ёрдам кўрсатиш мақсадида хайрия концерти уюштирилганига кўзим тушди. Концерт Жанубий Кореянинг “Янги ҳаёт” фонди кўмагида ўтказилган эди. Тингловчилар ўзлари учун севимли ва қадрли бўлган 6070-йиллардаги рок-мусиқаларидан баҳраманд бўлди.

 

Таниқли қўшиқчи Хан Жи Хи ҳам даврани қиздирди. Энг қизиқарли ва ҳаяжонли дақиқалар энди бошланганди. У қўшиқ куйлаш билан кифояланиб қолмасдан, томошабинларга юзланиб антиқа таклиф киритди. Ҳар бирлари 10 минг вон (тахминан 8,5 доллар)дан йиғиб берса, саҳнанинг ўзида 100 марта “отжимания” қилиб бера олишини айтди. Залдагилар кўз очиб юмгунча пулни йиғиб беришди. Хан Жи Хи ҳам қийинчилик билан бўлса-да, сўзининг устидан чиқди.

 

Биласизми, у деярли олтмиш ёшдан ўтган. Аммо унинг ўзини тутиши, саҳна маданиятига хос юриш-туриши, тингловчиларга нисбатан ҳурмати таҳсинга сазовор. Бундан ташқари ўша пайтдаги жасорати сиз-у бизни таъсирлантирмай қолмайди. Чунки Хан Жи Хи йиғилган пулларни ёнғин натижасида жуда оғир аҳволда қолган, бир неча операцияга муҳтож ўзбекистонлик болакай – Бахтиёр Синдоровга хайрия қилишини айтди. Мана шундай яхшилик ва бағрикенглик бардавом бўлаверсин...

 

Отабек ЙЎЛДОШЕВ

1 Изоҳ

Shohruxbek

12:01 / 01.01.1970

Bir insonni ko'ngil uyini ezgu va hayrli ish bilan zabt etish haqiqiy insoniylikdir.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 175
“Кимсан” аслида ким?

Ҳикмат

10:07 / 03.07.2025 0 108
Армон бобо

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 86
Елиб келди



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 11281
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5724
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5256
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5241
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4694
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4043
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3705
Ўқиш пули

//