Сомон санъати ҳақида 7 та факт


Сақлаш
23:03 / 11.03.2022 0 1208

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов Термиз давлат университетида “Сурхондарё миллий қадриятлар бешиги” шиори остида ўтказилган тадбирда иштирок этганида Афғонистон фуқароларини ўқитиш марказида турли фанлар билан бирга халқ амалий ҳамда сомон санъатини ўрганаётган афғон ёшлари билан суҳбатлашган ва уларга ушбу санъат турларини ўрганишнинг аҳамиятини айтган эди. Чиндан ҳам қадимдан сомон ва қамишлардан қўғирчоқлар, гуруч, гўшт, мева ва сабзавотлар сақланадиган рўзғор буюмлари тўқилган. Айни вақтда сомондан аппликациялар ҳамда графика, миниатюра, портрет, пейзаж, тарихий, карикатура, абстракт каби жанрларда санъат асарлари тайёрлаш мумкин.

 

 

1. Юртимизда сомон санъати рассом Азизхон Солиҳов ва ижодкор Отабек Йўлдошев саъй-ҳаракатлари билан янги йўналиш сифатида яратилди. Бугунги кунда Анвар Назаров, Жасур Жумаев, Музаффар Назаров, Акмал Муҳидинов каби рассомлар сомон санъатини замонавий услублар билан уйғунлаштириб, устозлар анъаналарини давом эттиришмоқда.

 

 

2. Сомон санъати учун асосан Фарғона водийси ҳамда Тошкент вилоятида етиштирилган дон экинлари сомони қўлланилади. Улар ишлаш жараёнида эгилувчанлиги билан ўзига хосдир. Юртимизнинг иқлими иссиқ ҳудудларидаги сомон қаламчалари қуруқ ва қаттиқлиги учун тасвир яратишга қулай эмас.

 

 

3. Дастлаб, ёз фасли бошларида буғдой арпа каби дон экинларидан  олинган сомон қаламчалари бир ҳафтагача қуруқ ва соя жойда сақланади. Меъёрга келган хомашё 15 дақиқадан 30 дақиқагача сувга солинади ва  сувдан олиниб, қайчи билан учи кесилади. Шаклларни ниҳоятда эътибор билан, аниқ ўлчамларда кесиб олиш муҳимдир. Бунинг учун кичкина қайчилардан фойдаланилади.

 

 

4. Кесилган сомонлар ички томонидан дазмолланади. Бу жараёнда сомонннинг табиий рангини сақлаб қолишга эътибор бериш керак. Сомон санъатида қаламчалардан мусаввир тасаввуридаги жанрни яратиш муҳим жараён ҳисобланади. Санъат асари ҳажмига қараб, бу босқич бир кундан бир ойгача вақт талаб этади.

 

 

5. Санъат намунаси учун қоғозга икки нусхада эскиз чизилади ва алоҳида деталларга ажратиб, андоза қирқиб олинади. Дазмолланган сомон қаламчалари композицияга мослаб кесилади ва чизилган андозага тартиб билан ёпиштириб чиқилади. Айни кунда сомон йўналишида меъморий обидалар, юртимиз табиати, давлат рамзлари шунингдек, ўзбек миллий қаҳрамонлари Хўжа Насриддин, Жалолиддин Мангуберди, Баҳоуддин Нақшбанд каби образларни тасвирини тайёрлаш оммалашди.

 

 

6. Сомоннинг табиий рангини сақлаган ҳолда ёки унга бўёқ бериб тасвир яратиш мумкин. Уни пиёз, анор пўстлоқларидан (сувда қайнатиш йўли билан) олинган бўёқда 20 дақиқагача қайнатиб, ранг берилади. Сомон қаламчаси устидан бўяш мутлақо нотўғри. Бу унинг сифатига таъсир этади ва ранглар сомоннинг устки қисмидан тезда кўчиб тушади.

 

 

7.Тасвир янада таъсирли чиқиши учун унинг юза қисми олов ёки махсус мослама ёрдамида куйдирилади. Ушбу жараёнда, табиий сомоннинг ранги ўзгариб, композицияда нур ва соялар ҳосил бўлади. Натижада бетакрор санъат асари, уч ўлчамли тасвир яратилади.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 11
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 36
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 121
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 156
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 237
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6083
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4916
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4554
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3981
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3411
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2979
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2894
Туғилган кун

//