Гилозоизм


Сақлаш
16:03 / 09.03.2022 0 1122

 

Гилозоизм (юн. hyle - жисм ва zoe — ҳаёт) — борлиқдаги барча нарсаларни жонли деб ҳисоблайдиган таълимот. Биринчи марта 1678 йилда Кедворт томонидан натурфалсафий концепцияларда, хусусан, қадимги юнон фалсафасида, жонли ва жонсиз материя ўртасидаги тафовутни инкор этиш мақсадида қўлланилган. Бу таълимотга кўра, оламдаги барча нарсалар, органик ёки ноорганик бўлишидан қатъи назар, жонлидир. Фалсафа тарихида гилозоизмга асосланган ёндашув Фалес, Анаксимандр, Анаксимен таълимотларида қам учрайди. Гилозоизм таълимотига кўра, борлиқ бу – ҳаёт, йўқлик эса – ўлим демак. Бу тушунча кейинчалик Уйғониш даври файласуфлари Б. Телизио ва Ж. Бруно асарларида ривожлантирилган. Голландиялик аллома Б. Спиноза тафаккур материянинг атрибути сифатида табиатдаги барча нарсаларга тааллуқли экани, франсуз файласуфлари Дидро Робинэ жон ҳар қандай материяга хослигини таъкидлаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 122
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 137
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 117
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 150
Вафо ва вафот



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17261
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7136
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6896
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6168
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5728
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5572
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5245
Ўзбекистон тарихи

//