Волюнтаризм


Сақлаш
16:03 / 09.03.2022 0 1121

 

Волюнтаризм (лот. voluntas ирода) фалсафа ва психологиядаги ироданинг устуворлиги ғоясига таянадиган таълимот. Волюнтаризм атамаси 1883 йилда немис файласуфи Ф.Теннис томонидан илмий муомалага киритилган. Волюнтаризмнинг етук вакили А. Шопенгауэр воқеа-ҳодисалар (тасаввурлар) асосида ётган “нарса ўзида”ни бирламчи, ҳеч нимага боғлиқ бўлмаган “оламий ирода”дир, деб даъво қилади. Унинг фикрича, барча тирик мавжудотларнинг ҳаракатлантирувчи кучи стихияли инкстинктив характерга эга бўлган “яшашга интилиш иродаси” билан белгиланали. Онгли ирода кўр-кўрона инстинктив индивидуал ирода маҳсулидир. Волюнтаризмга хос қарашлар ўрта асрларда Августин, Дунс Скоп таълимотларида ҳам яққол ифолаланган. XVII аср охирлари XIX аср бошларида Ғарб ижтимоий-фалсафий тафаккури, айниқса, немис файласуфи доирасида ирода устунлиги таълимоти яратилди. Масалан, Фихтенинг фикрича, ирода дунёнинг мутлақ ижодий инъикосидир. Гартман назарида эса ирода барча нарсада мавжуд, у ҳар ерда ва ҳамма нарсага таъсир қилади. Унинг таъкидлашича тушунча ва атамаларда ироданинг бирлиги намоён бўлади. Фалсафада ирода борлиқнинг олий тамойили деб талқин этиладиган Волюнтаризм атамаси тарихий жараённинг объектив қонуниятлари билан ҳисоблашмаслик, ақл ва тафаккурга таяниб иш тутишни инкор этади, ўз шахсий ёки гуруҳий мақсад ва манфаатларини ҳамма нарсадан устун қўйиш ҳолларини ифодалаш учун ҳам қўлланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 138
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 146
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16001
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6702
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6597
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5887
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5325
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5276
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4697
Ўзбекистон тарихи

//