Гегемонизм


Сақлаш
16:02 / 22.02.2022 0 1184

 

Гегемонизм (юн, гегемония - етакчилик, бошқариш) - турли соҳаларда, жумладан, маънавий соҳада ҳам устунлик ва ўз ҳукмига бўйсундиришни англатувчи тушунча. Гегемонизм моҳиятан дунё барқарорлигини таъминлаш ёки уни мустаҳкамлашга қаратилган сиёсатга зид ҳодиса бўлиб, ижтимоий тараққиёт, жамият барқарорлиги ва хавфсизлигини издан чиқаради. Баъзи давлатларнинг барча соҳаларда устунлик қилиш ва дунёни ўз ҳукмини буйсундиришга интилиши инсоният тарихининг турли босқичларида салбий оқибатларни келтириб чиқарган. Гегемонизм бирон-бир қудратли кучнинг манфаатларини устувор даражада, бир томонлама таъминлаш мақсадини кўзлагани сабабли у бошқа томоннинг манфаатларига зид бўлиб, ижтимоий, сиёсий ва маънавий ривожланишига путур етказади. Бундай адолатсизлик етарли имкониятга эга бўлмаган давлатлар ва миллатларнинг халқаро жараёнларда тўлақонли иштирок эта олмаслигига сабаб бўлади. Натижада, табиий равишда бундай мамлакатлар халқларида гегемонликка интилган давлатлар ва халқларга нисбатан нафрат, норозилик кайфияти пайдо бўла- ди, дунё ҳамжамиятининг барқарор ривожи давлатлараро муносабатларга салбий таъсир этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 26
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16263
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6808
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6653
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5940
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5380
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5368
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4815
Ўзбекистон тарихи

//