Витализм


Сақлаш
16:02 / 22.02.2022 0 1076

 

Витализм (лот. vitalis - ҳаётий) - тирик табиатнинг нотирик, жонсиз та- биатдан сифат жиҳатидан фарқланиши, ҳаётий жараёнларни ноорганик олам кучлари ва қонунлари билан алмаштириб бўлмаслиги, ҳаётий жараёнларнинг тирик мавжудотларга хос бўлган ўзига хос номоддий асос: “ҳаётий куч”, “руҳ”, “энтелехия” ва ҳ.к. белгиланиши тўғрисидаги таълимот. Бундай қарашлар антик даврдаёқ Пифагор, Афлотун, Арасту асарларида илгари сурилган. Фалсафада витализмга идеалистик ҳамда табиий-илмий ёндашувлар мавжуд. Витализм ҳаётий фаолиятни табиий-илмий талқин қилиш механизмига қарши бўлиб, тирик мавжудотларнинг тизим сифатида мақсадга мувофиқ бўлмаслиги ва механикага хос бўлмаган тараққиёт ва хулқ-атвор жиҳатларига эга эканини эътироф этади. Витализм учун тирик мавжудотлар ўзига хослигини мутлақлаштириш, улардаги биологик ва кимёвий қонуниятларни инкор этиш, ҳаётий ҳодисаларни табиий-илмий асосда талқин этишга имкон берадиган биологик назарияларга салбий муносабатда бўлиш хосдир. Чунончи, витализмнинг йирик вакилларидан бири бўлган Дриш Ч. Дарвиннинг эволюцион назарияси ҳамда Г. Менделнинг ирсият концепциясига кескин қарши чиққан.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 123
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 138
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 118
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 152
Вафо ва вафот



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17264
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7138
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6897
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6169
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5729
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5573
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5247
Ўзбекистон тарихи

//