Ақл солиғи олишни ҳеч ўйлаб кўрдингизми?


Сақлаш
15:02 / 17.02.2022 0 1283

 

* * *

Султон Маҳмуд бир куни соқчилари билан бозор оралар экан, биқинидан бир тиланчи суқилиб садақа сўрабди. Подшоҳ унга бир олтин берибди. Тиланчи пулни чўнтакка уриб дебди:

– Нима қиляпсиз султоним, катта бир салтанатнинг эгаси ўз укасига биттагина олтин берадими?

– Қанақасига укам бўласан?

– Икковимиз ҳам Одам алайҳиссаломнинг авлоди эмасмизми? Демак, ака-укамиз!

Шунда подшоҳ тиланчининг қулоғига аста шивирлабди:

– Бу кашфингни бошқага айта кўрма, агар ҳамма ҳақини таниб, бир-биридан улуш талаб қилаверса, сенга ҳемири ҳам тегмайди!

 

* * *

Поездга кеч қолган Нажиб Фозил кўнгли чўкиб вокзалдан қайтаётган экан. Бир таниши кўриб қолиб, ҳол сўрабди:

– Ҳа, устоз, нима бўлди? Поезддан кеч қолдингизми?

Мағлубиятни тан олмайдиган Нажиб Фозил жаҳл билан деди:

– Бу қанақа гап! Қувиб юбордим поездни, даф бўлиб кетди!

 

* * *

Очкўз бир вазир подшога хушомад қилибди:

– Шоҳим, ақл солиғи олишни ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Дунёда кимса йўқки, тентакман, деб даъво қилса! Ҳамма бир-биридан ошириб солиқ тўлашга тушади! Шоҳ ёзилиб кулибди:

– Дарвоқе, оқилона тадбир. “Топағон”лигинг эвазига сени ақл солиғидан озод қиламан!

 

* * *

Домлага: “Асал билан cирка қўшилмайди, улар бирга тановул қилинмайди”, дедилар.

“Нега энди қўшилмас экан”, деб домла ярим кило асал билан ярим кило cиркани ичиб дарсга келди. Бироз ўтгач юзининг кўкараётганини кўрган талабалар:

– Ҳа, домла, асал билан cирка бир-бирига қўшилмади-а?! – дейишганида, домла паст келмай:

– Йўқ, нега энди, – деди, – бир-бирига қўшилиб олиб, мени орадан чиқариб ташламоқчи бўлишяпти!..

 

* * *

Рус элчиси таътилни ўтказиб келиш учун юртига боришдан олдин ҳокимнинг олдига кирибди:

– Русияга кетяпман – дебди у, – у ердан сизга нима келтирай?

– Йўқ, йўқ, – дебди ҳоким қўлларини силкиб, – бошимизга бир ғавғони бошлаб келмасанг бўлди, бошқа ҳеч нарсанг керак эмас!

 

* * *

Шакарий Султон Боязиднинг санжоқ бекларидан бўлиб, шоирлиги билан машҳур эди. Ривоятга кўра, бир касалликдан сўнг Шакарийнинг соқоли оппоқ оқариб кетибди. Шакарий соқолини бўяб юрадиган бўлибди. Султон Боязид сабабини сўраганида, у шундай жавоб берибди:

– Давлатли подшоҳим, қулингиз каминайи камтарин ўз ёшимни шубҳасиз билурмен. Соқолим эса ёлғон айтадур. Ёлғончилиги учун ҳар гал юзига қора чаплаймен!

 

* * *

Бир шайх ўтирган жойидан деразага боқиб, ёнида ўтирганларга дебди:

– Сизга ёлғон айтаман... фалончи ўтиб кетяпти.

Ҳамма ўрнидан туриб, деразадан ташқарига қарабди. Шайх кулимсираб:

– Мен сизларга ёлғон айтаман десам ҳам ўринларингиздан туриб қарадингиз. Дунё ҳам шундай ёлғончидир, кўра-била ноғорасига ўйнайверамиз!

 

* * *

Тарих соҳасида жаҳон миқёсида тенги кам олимлардан бўлган Маҳмуд Камолдан сўрадилар:

– Сиздаги билимнинг ўндан бирига ҳам эга бўлмаганлар сиздан бир неча баробар кўпроқ танилдилар. Бунинг сабаби нимада экан?

– Мен билмоқ учун ўргандим, улар билинмоқ учун!

 

“Ҳикматли латифалар ва нишонга урилган сўзлар” китобидан.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

14:01 / 16.01.2025 0 90
Қуриб кетсин музейинг!..

Қатра

12:01 / 13.01.2025 0 84
Муаллимдан таёқ еган султон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 7447
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5039
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4681
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4110
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3457
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3031
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2948
Туғилган кун

//