Конвенционализм


Сақлаш
17:02 / 15.02.2022 0 1071

 

Конвенционализм (лот conventio - битим, шартнома, келишув) - XIX аср охири ва XX аср бошларида шаклланган фалсафий-илмий йўналишлардан бири. Илмий соҳада фаолият олиб бораётган олимларнинг ўзаро келишуви ва ҳамкорлигини ташкил этишга асосланган концептуал ёндашувларни ишлаб чиққани билан бошқа фалсафий оқимлардан ажралиб туради. Бу йўналишнинг асосчиси А. Пуанкаре ҳисобланса-да, унинг асосий тамойилларини файласуф олимлар Р.Карнап ва К.Айдукепич ишлаб чиққан, К.нинг айрим ғоялари неопозитивизм, операционализм, прагматизм каби оқимларда ўз аксини топган. конвенционализмнинг асосий мақсади – илмий назария ва тушунчалар объектив дунёнинг акси эмас, балки олимлар ўртасидаги ўзаро келишув маҳсули, деган фикрни асослашга қаратилган эди. Конвенционализм ғояларининг фаол тарғиботчиси Э. Леруа “Фан ва фалсафа”, “Позитив фан ва фалсафий тўплам”, “Янги позитивизм”, “Ақида ва танқид” каби асарларида бу йўналишнинг назарий асослари ва категорияларини аниқлаштиришга ҳаракат қилган. Ўз навбатида Пуанкаре ҳам “Фан ва гипотезалар”, “Фанлар баҳоси” асарларида конвенционализмнинг асосий тушунча ва тамойилларини илмий жиҳатдан таҳлил қилишга уринган. Олимнинг фикрича, нарсаларнинг табиатини билиб бўлмайди, Умуман олганда, конвенционализм. илмий-фалсафий йўналиш илмий тамойиллар тизими сифатида XX асрнинг иккинчи ярмида Ғарб фалсафаси, шунингдек, мантиқ ва фан методологиясидан кенг ўрин олди. Жумладан, илмий-фалсафий методология йуналишида тадқиқот олиб борган К.Поппер, И.Лакотсс, П.Фейерабенд каби олимларнинг асарларида конвенционалистик қарашлар ўз ифодасини топган. Конвенционализм маъно-мазмунига кўра, чуқур ва ҳикматга бой фан фалсафаси сифатида ҳам эътироф этилади. Конвенционализмда илмий билиш динамикаси чуқур таҳлил қилиниб, илмий фаолиятда тараққиётга нисбатан аниқ мўлжал, мақсадлар бўлиши лозимлиги алоҳида таъкидланади. Масалан, конвенционализм  йўналишининг вакили Динглер шундай хулосага келган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 26
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16263
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6808
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6653
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5940
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5380
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5368
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4815
Ўзбекистон тарихи

//